Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet151/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

чиқимларга киритилувчи (ер солиғи, мулк солиғи);

  • маҳсулотга киритилувчи (ҚҚС, акциз);

    - фойда ҳисобига ўзгариб турувчи (фойда солиғи, инфратузилмани ривожлантириш солиғи);
    - ходимларнинг даромадларидан ушлаб қолинувчи (даромад солиғи).
    Иккита элемент - “солиққа тортиш субъекти” ва “солиққа тортиш объекти” ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича қуйидаги турларни фарқлаш мумкин:

    • резидентлик принципи бўйича қурилган солиқлар (даромад солиғи);

    • ҳудудийлик принципи бўйича қурилган солиқлар (қўшимча қиймат солиғи).

    “Резидентлик” солиқларида субъект солиққа тортиш объектини белгилайди, “ҳудудийлик” солиқларида эса бунинг акси – объект субъектни белгилайди.

    Ўзининг иқтисодий моҳияти бўйича барча солиқлар учта гуруҳга ажратилади:


    I - истеъмол солиқлари (билвосита)
    II – даромад солиқлари
    III – мулк солиқлари.
    Истеъмол солиқлари ўз ичига ҚҚС, акциз, импорт божхона божлари кабиларни олади. Бу солиқлар солиқ тўловчиларнинг даромади билан ҳам, тўлов қобилияти билан ҳам бевосита боғлиқ эмас.
    Номидан ҳам кўриниб турибдики, II гуруҳ солиқлари ўз ичига жисмоний ва юридик шахсларнинг даромад солиқларини олади, яъни улар солиқ тўловчиларнинг даромади ва тўлов қобилияти билан бевосита боғлиқ.
    III гуруҳга асосан мулк ва ер солиғи киради, улар солиқ тўловчининг даромади мавжудлигини билвосита назарда тутса ҳам, аслида солиқ тўловчининг даромади билан тўғридан-тўғри боғланмаган.
    Ўзбекистон солиқ қонунчилигида санаб ўтилган гуруҳларнинг биронтасига киритиш мушкул бўлган солиқлар ҳам бор. Булар ер ости конларидан фойдаланганлик, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва қатор маҳаллий солиқлар бўлиб, улар одатда “бошқалар” сифатида ҳисобга олинади.



    Download 1.71 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   159




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling