даромад манбаида солиқ тўлаш (солиқнинг даромад олингунга қадар ундирилиши), яъни даромад тўлаш манбаи ўз-ўзидан солиқ ушлаб қолади ва уни бюджетга ўтказади; солиқни ушлаб қолиш ва уни бюджетга ўтказиш масъулияти даромад тўлаш манбаи зиммасида бўлади (масалан, дивидендлар ва фоизлар тўлаганда);
солиқ тўлашнинг кадастр усули – солиқ мулкнинг тахмин қилинувчи ўртача даромадлилигига доир ташқи белгилар асосида ундирилади; қайд этилган солиқ тўловлари муддати ўрнатилади (мулк солиғи).
Одатда солиқ мажбурияти (барча кўрсатилган ҳаракатлар) солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда бажарилади (агар Солиқ кодексида бошқа ҳолатлар кўзда тутилмаган бўлса).
Солиқнинг муҳим унсурларидан бири асосий мақсади солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятлари ҳажмини камайтиришдан (кам ҳолларда – муддатини узайтириш ёки бўлиб тўлаш) иборат бўлган солиқ имтиёзларидир.
Имтиёзлар тўловчиларнинг алоҳида тоифаларига бошқа тўловчиларга нисбатан қонунчиликда кўзда тутилган афзалликларнинг, шу жумладан, солиқларни (йиғимларни) тўламаслик ёки уларни камайтирилган миқдорда тўлаш имкониятининг берилишидир.
Солиқ қарзининг бўлиб-бўлиб тўланиши ва (ёки) тўлаш муддатининг узайтирилиши. Солиқ қарзининг бўлиб-бўлиб тўланиши ва (ёки) тўлаш муддатининг узайтирилиши вақтинча молиявий қийинчиликларни бошдан кечираётган корхоналарга давлат томонидан кўмак кўрсатиш мақсадида қарздорлик суммаси тўловини анча кейинги муддатга, бир йўла ёки босқичма-босқич тўлаш билан кўчиришдир.
Солиқ қарзининг бўлиб-бўлиб тўланиши ва (ёки) тўлаш муддатининг узайтирилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган орган томонидан, қонунчиликда белгиланган тартибда, бир ойдан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга тақдим этилади.
Жами қўшимча ҳисоблаб ёзилган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва молиявий санкциялар охирги ҳисобот санасидаги жорий активлар суммасидан 20 фоиз ошса, улар қарздорликни ундириш ҳақида қарор чиққан кундан бошлаб олти ой мобайнида солиқ қарзи тўловининг ойлик кечиктирилиши билан ундирилади.
Солиқ қарзининг бўлиб-бўлиб тўланиши ва (ёки) тўлаш муддатининг узайтирилиши солиқ қарзининг ҳамма суммасига ёки унинг бир қисмига нисбатан жорий этилиши мумкин.
Солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш ва (ёки) тўлаш муддатининг узайтирилиш даври кучга кирган пайтдан бошлаб тегишли солиқлар ва мажбурий тўловларга доир пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатиб турилади.
Солиқ қарзини тўлаш муддатларининг узайтирилиши ва солиқ қарзини бўлиб тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилади.
Мазкур модданинг қоидалари божхона тўловлари ва давлат божи тўловларига татбиқ этилмайди. Солиқ қарзини тўлаш муддатларининг узайтирилиши ва солиқ қарзини бўлиб тўлаш божхона қонунчилиги ва бошқа қонунчилик актлари билан ўрнатилган тартибда ва асосларда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |