Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet156/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари. Солиқ тўловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- давлат солиқ хизмати ва бошқа ваколатли органлардан амалдаги солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида ахборот олиш;
- давлат солиқ хизмати ва бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган, ўзининг солиқ мажбуриятларининг бажарилишига доир маълумот олиш;
- ўзининг солиқ муносабатлари масалаларига доир манфаатлари юзасидан шахсан ёки ўзининг вакили орқали иш кўриш;
- Солиқ кодекси, бошқа қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда ва ушбу ҳужжатларда белгиланган тартибда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларга имтиёзлардан фойдаланиш;
- ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқлар, пеня ва жарималар суммасини бошқа тўловлар ҳисобига ўтказиш ёки қайтариб олиш;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш юзасидан Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий актларда белгиланган тартибда ва асосларда тўлов муддатини узайтириш ёки тўловларни бўлиб тўлаш;
- улар томонидан солиққа тортиш объектини ҳисобга олиш, солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб ёзиш ва тўлашда йўл қўйилган хатоларни мустақил равишда тўғрилаш;
- солиқ текширувлари материаллари билан танишиш ва текширувлар далолатномасини олиш;
- солиқ текширувлари ўтказаётган давлат солиқ хизмати органларига солиқ қонунчилигининг ижро этилишига тааллуқли масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш;
- давлат солиқ хизмати органлари, бошқа ваколатли органлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий актларга мос келмайдиган актлари ва талабларини бажармаслик;
- давлат солиқ хизмати органлари, бошқа ваколатли органлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;
- давлат солиқ хизмати органлари, бошқа ваколатли органларнинг ноқонуний қарорлари ва уларнинг мансабдор шахсларини ноқонуний ҳаракатлари оқибатида етказилган зарарлар қоплаб берилишини талаб қилиш.
Солиқ тўловчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Солиқ тўловчининг солиқ муносабатларида шахсан қатнашиши уни вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди, шунингдек, солиқ тўловчи вакилининг иштироки кўрсатиб ўтилган муносабатларда солиқ тўловчини шахсан қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Солиқ тўловчи вакилларининг солиқ тўловчини солиқ муносабатларида қатнашиши муносабати билан қилган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) солиқ тўловчининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) деб тан олинади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling