Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципи


Download 1.71 Mb.
bet155/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципи. Солиқ қонунчилигидаги бартараф этилувчи барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчи фойдасига талқин этилади.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси – бу Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлат (ёки давлатлар) ё халқаро ташкилот ўртасида ёзма шаклда тузилган халқаро келишув бўлиб, халқаро ҳуқуқ нормалари билан бошқарилади (бундай келишувнинг битта ёки ўзаро боғлиқ бир нечта ҳужжатларда мавжуд бўлиши, шунингдек, унинг аниқ номланишидан қатъий назар).
Солиқ қонунчилиги ва халқаро шартномалар. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигида назарда тутилган қоидалардан бошқача қоидалар кўзда тутилган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Халқаро шартномаларнинг турлари - Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро шартномалари қуйидагилар номидан тузилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси (давлатлараро шартномалар);

  2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (ҳукуматлараро шартномалар);

  3. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва бошқа марказий ижроия органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентига бевосита бўйсинувчи ва ҳисоб берувчи давлат органлари (идоралараро шартномалар).

Айни дамда икки марталаб солиққа тортишни бартараф қилиш ва солиқ тўлашдан қочишларнинг олдини олиш тўғрисида Келишувлар (Конвенциялар) солиққа тортиш масаласига доир кенг тарқалган халқаро шартномалар турлари ҳисобланади.
Халқаро икки марталаб солиққа тортиш битта солиқ тўловчининг бир хил вақт даврида икки ёки ундан ортиқ мамлакатда бир-бирига қиёсланадиган солиқларга тортилиши сифатида қаралади.
Солиқ ҳуқуқи ҳуқуқнинг кўплаб соҳалари, аввало фуқаролик ҳуқуқи билан биргаликда ҳаракат қилади. Мулкий муносабатлар фуқаролик ҳуқуқининг предмети бўлиб, пуллик муносабатлар ҳам шунга киради. Умумий қоидага кўра, фуқаролик ҳуқуқи нормалари солиқ муносабатларига қўлланилмайди, яъни: “бир томоннинг бошқа томонга маъмурий бўйсунишига асосланган мулкий муносабатлар, шу жумладан, солиқ, молиявий ва бошқа маъмурий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонунчилиги қўлланилмайди, қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно”.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling