Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


тақдим этилган молиявий ҳисоботнинг адекватлигини кафолатлашни таъминлаш


Download 1.71 Mb.
bet14/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

тақдим этилган молиявий ҳисоботнинг адекватлигини кафолатлашни таъминлаш;

  • корхона маълум бир бизнес-муҳит шароитларида максимал имкон даражасида фойда ҳажмига эришди, деган кафолатни таъминлаш;

  • корхона активларига номаълум сабабларга кўра зиён етказиш даражаси мақбул даражада ушлаб турилибди, деган кафолатни таъминлаш;

  • барча аҳамиятли молия соҳасидаги қарорлар корхонанинг кузатув кенгаши билан келишган ҳолда қабул қилинади, деган кафолатни таъминлаш.




    Бу ерда “мақбул” сўзига қуйидагича изоҳ бериш мумкин: бу ижобий натижага эришиш учун корхона сарфлаган харажатлар суммаси ушбу натижа сабабли (оқибатида) корхона оладиган даромад суммасидан катта бўлмаслиги керак.




    ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИ
    COSO МОДЕЛИ

    Кўрсаткичлар

    Ички назорат мақсадлари (ички назорат таърифига мувофиқ)

    Ички назорат тизими элементлари

    Операцияларнинг самарадорлиги ва натижалилиги

    Молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги

    Амалдаги қоидалар ва нормаларга риоя қилиш

    Назорат муҳити










    Хатарларни баҳолаш










    Назорат ҳаракатлари










    Ахборот алмашинуви










    Мониторинг










    ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ ВА ТИЗИМЛАРИ

    Элемент

    Муҳим тавсифлар

    Таъриф

    Назорат муҳити

    Корхона, русум ва тадбирларнинг ички назоратга нисбатан умумий тавсифи

    Назорат муҳити раҳбарият томонидан ишлаб чиқилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • ташкилий тузилма, шу жумладан, ваколат ва масъулиятнинг тақсимланиши, шунингдек, ички назорат субъектларининг ҳисобдорлиги;

    • кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясининг иштироки, шу жумладан, уларнинг билимлари, тажрибаси, раҳбариятга боғлиқлик, шунингдек, ички назорат жараёнига жалб этилганлик даражаси;

    • корхонани бошқариш фалсафаси ва услуби;

    • кадрлар сиёсати;

    • ички назорат тизимини яратувчи ва баҳоловчи ходимларнинг ҳалоллиги ва ахлоқий сифатлари, бу, айниқса, корхона ижроий органи ва кузатув кенгашининг омилкорлиги ва ҳаракатларига тааллуқли;

    • ташқи таъсирлар, шу жумладан, ташқи аудит;

    • электрон маълумотларни ишлаш тизими учун назорат муҳити.

    Хатарларни баҳолаш

    Молиявий ҳисобот тайёрлашда аҳамиятли бўлган хатарларни идентификациялаш

    Ўз мақсадларига янада самарали эришиш учун корхона фаолияти билан боғлиқ хатарларни кўриб чиқиши ва таҳлил қилиши зарур.
    Баҳолаш жараёнида қуйидагиларни кўриб чиқиш лозим:

    • молиявий ҳисобот бўйича аниқ бир таъкидлар ва хатарларнинг ўзаро боғлиқлиги, ҳамда, молиявий маълумотларни қайта ишлаш, якунлар чиқариш ва хабар қилиш

    • ички ва ташқи воқеалар ва вазиятлар

    Ўзгарган вазиятларни алоҳида равишда кўриб чиқиш.

    Назорат ҳаракатлари

    Раҳбариятнинг фармойишлари бажарилаётгани ва хатарни юзага келтирувчи вазиятларнинг олдини олувчи зарур қадамлар қўйилганини кафолатлайдиган чора ва тадбирлар

    Аудитга тегишли назорат тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • корхона фаолияти натижаси тўғрисидаги маълумотларни тасдиқланган бюджетлар, прогнозлар ва ўтган даврлар билан солиштириш;

    • активларни вақт-вақти билан инвентаризациядан ўтказиш ва активларни амалдаги суммаси (сони ва номини) бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган маълумотлар билан солиштириш;

    • операцияларнинг ҳаққонийлиги, тегишли тарзда рухсат этилганлиги, корхона ҳисобида батафсил ва тартиб билан акс эттирилганининг кафолатлаш учун умумий назорат воситалари тўғрисидаги ахборотни қайта ишлаш;

    • ахборотларни яшириш ҳамда фирибгарлик хатарларини камайтириш мақсадларида маъқулланган операциялар бўйича мажбуриятларни тақсимлаш, уларни ҳисоби ҳамда тегишли активларнинг бутлигини таъминлаш.

    • Ахборотни қайта ишлаш устидан назорат воситалари

      • умумий назорат воситалари

      • амалий назорат воситалари

      • авторизация воситалари

      • ҳужжатлар ва ҳисоб ёзувлари

      • мустақил текширишлар

    Активларнинг бутлиги бўйича назоратнинг моддий воситаларига қуйидагилар киради:

    • активларнинг моддий бўлиниши ва қўриқланиши, ўзаро боғланган ва мустақил ҳимоя воситалари (яъни банклар, депозит ячейкалари, сейфлар, омборлар);

    • активлар ва ахборот базасига авторизацияланган уланиш (масалан, электрон кириш кодларидан фойдаланиш, ҳужжатларни шифрлаш, шунингдек, активларнинг чиқиб кетиши ёки ҳаракат қилишига доир ҳужжатларда тегишли имзоларни мавжудлиги)

    Ахборот алмашинуви
    (ахборот ва коммуни-кация)

    Операцияларни таърифлаш ва акс эттириш учун фойдаланилувчи усуллар ва вазифалар, ҳамда вазифаларга оид мажбуриятларни барчага хабар қилиш

    Компьютер тармоқлари ахборотни идентификациялаш, сақлаш ва ўз вақтида ҳамда мақбул шаклда ахборот алмашишни таъминлайди. Молиявий ҳисобот тайёрлашда ишлатиладиган ахборот тизими корхонанинг операцияларини бошлаш, ёзиш, қайта ишлаш ва ҳисобга олиш, шунингдек, мажбуриятлар ва капиталнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш учун ишлаб чиқилган тадбирлардан (автоматик, шунингдек, қўлда бажарилувчи) иборат.
    Коммуникация воситалари ёзма (русум ва тадбирларга оид йўриқнома, молиявий ҳисобот ва меморандумлар тайёрлашга оид йўриқнома), оғзаки ёки масалан, раҳбариятнинг ҳаракатлари кўринишида бўлиши мумкин.
    Бухгалтерия ҳисоби тизимида асосий эътибор қуйидаги операцияларга ажратилади:

    • самарали бухгалтерия ҳисоби тизими операцияларни шу тарзда юритишга олиб келиши керакки, бунда амалдаги тизим корхона раҳбарининг молиявий ҳисоботга тегишли бўлган тасдиқларини бузиб кўрсатишнинг олдини олсин;

    • тизим ўзида аудиторлик текшируви ёки операцион жараённи намоён этиши лозим.

    Монито-ринг

    Ички назорат тизимининг сифатини мунтазам равишда баҳолаш учун зарур бўлган тадбирлар

    Мониторинг – ички назорат тизимининг ташкил этилишини, назорат субъектлари тузилмасини мавжудлиги ва бу тузилмаларнинг ўз вақтида ишлашини, шунингдек, ички назорат тизимига зарур тузатишларни киритишни амалга оширишга доир қабул қилинган қарорларни баҳолайдиган жараёндир.
    Мониторинг жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • меъёрида қайтарилувчи, шу жумладан, мунтазам равишда раҳбарият рухсати ва назорат воситаларини жалб қилган ҳолда амалга оширилган операцияларга боғлиқ бўлган жорий назорат воситалари;

    • тафтиш комиссияси, ички аудит хизмати ва ҳ.к.з.

    Қуйидагилар мониторингни амалга ошириш воситаси бўлиши мумкин:

    • узлуксиз фаолият;

    • алоҳида даврий равишда баҳолаш

    Мониторинг манбаларига қуйидагилар кириши мумкин:

    • раҳбарият ёки ички аудиторлар каби ички манбалар;

    • харидорлар, мол етказиб берувчилар, бошқарув органлари ва ташқи аудиторлар каби ташқи манбалар

    Мониторинг ички назоратнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Корхонада мониторингни амалга оширишга мисол тариқасида ички аудит хизмати томонидан ҳисоб-касса операцияларини аҳволи мунтазам равишда аудиторлик текширувидан ўтказиб боришни келтириш мумкин.


    Миллий қонунчиликка биноан, назорат муҳитини – раҳбариятнинг корхона фаолиятини барча жиҳатларидан хабардорлиги, корхонада ички назорат тизимини ўрнатиш ва уни самарадорлигини қўллаб-қувватлаб туришга қаратилган амалий ҳаракатлари яратади. Булар қуйидагиларни ўз ичига олади:
    а) корхонани бошқаришнинг асосий тамойиллари;
    б) корхонанинг ташкилий тузилмаси;
    в) ходимлар ўртасида масъулият ва ваколатларнинг тақсимланиши;
    г) амалга оширилаётган кадрлар сиёсати;
    д) ташқи фойдаланувчилар учун молиявий ҳисобот тайёрлаш тартиби;
    е) бошқарув ҳисобини амалга ошириш ва ички мақсадлар учун ҳисобот тайёрлаш тартиби;
    ж) корхона молиявий-хўжалик фаолиятининг амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги.



    Download 1.71 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   159




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling