Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Назорат ҳаракатлари (тартиблари ёки тадбирлари)


Download 1.71 Mb.
bet15/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Назорат ҳаракатлари (тартиблари ёки тадбирлари) – бу аниқланган хатарларни бошқариш мақсадида татбиқ этиладиган, корхона раҳбариятининг кўрсатмаларини бажаришга имкон берадиган ва шу билан корхона олдида турган мақсадларнинг ҳал этилишини таъминлайдиган қоидалар мажмуасидир.
Назорат ҳаракатлари кутилаётган мақсадга қараб гуруҳларга бўлинади:
кутилмаган салбий (номақбул) ҳодисанинг содир бўлишига йўл қўймаслик учун олдини олувчи;
салбий ҳодисанинг содир бўлиш фактини фарқлаб олиш учун топиш;
мақбул (ижобий) ҳодисанинг албатта содир бўлишини таъминлаш учун директива (буйруқ);
номақбул (салбий) ҳодисанинг содир бўлишини олдини олиш ва унинг асоратларини тузатиш учун тўғриловчи бўлади.
Назорат ҳаракатлари шунингдек, назорат тизимининг камчиликларини бартараф этиш учун тикловчи бўлиши ҳам мумкин.
Қайд этилган назорат ҳаракатларини кўриб чиқамиз:

  • Олдини олувчи назорат: мажбуриятларнинг тақсимланиши, транзакцияларнинг тегишлича авторизация қилиниши, буюртмачиларнинг кредиторлик қобилиятини товарларни жўнатиш пайтигача текшириш. У ёки бу шартларнинг мавжудлигини аниқлаш учун «ҳа/йўқ» сингари назорат ҳаракатларидан фойдаланиш мумкин.

  • Директива назорати: қурилиш компанияси менежерлари маҳаллий аҳоли (жамият) олдида компаниянинг жозибадор нуфузини яратиш мақсадида маҳаллий ишчиларни ишга ёллаш ҳақида буйруқ берадилар.

  • Топиш назорати: банк маълумотлари билан солиштириш тадбири (маълумотларни солиштириб текшириш); ҳужжатлар тўпламининг тўлиқлигини текшириш; фаолият натижалари ҳақидаги ҳисоботдаги жиддий ўзгаришларни текшириш.

  • Тўғриловчи назорат: топиш назоратини қўллаш натижасида аниқланган муаммоларни ҳал этиш учун тадбирларни жорий қилиш, масалан, юзага келган муаммонинг сабабларини аниқлаш, мазкур муаммони келтириб чиқарган хатоларни тузатиш ва келажакда шунга ўхшаш муаммоларнинг юзага келиш эҳтимолини камайтириш мақсадида қайта ишлаб чиқилаётган тизимга ўзгартиришлар киритиш учун ишлаб чиқилган чоралар.


  • Download 1.71 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling