Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Бухгалтерлар ва аудиторларни халқаро сертификациялаш


Download 1.71 Mb.
bet7/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Бухгалтерлар ва аудиторларни халқаро сертификациялаш
2001 йилга қадар профессионал бухгалтерларни сертификатлашни асосан инглиз тилидаги халқаро тан олинган сертификатлаш тизими мавжуд бўлган. Булар – СРА (АҚШ), АССА (Буюк Британия), CGA (Канада). Ушбу сертификатлар шу ном билан юритилувчи профессионал ташкилотлар томонидан берилади ва профессионал бухгалтерлар орасида халқаро миқъёсда тан олинади.
2001 йилга келиб, 5 та Марказий Осиё давлатлари (Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон) ва Россия Федерацияси Сертификатланган Бухгалтерлар ва Аудиторларнинг Евроосиё Кенгаши (СБЕАК)ни ташкил этишиб, асосий мақсад сифатида бухгалтерлар ва аудиторларни рус тилида сертификатлаш тизимини жорий этиш деб белгиланди. Ҳозирга келиб, МДҲнинг 12 давлатида фаолият юритаётган профессионал ташкилотлар СБЕАКга аъзо саналиб, унинг томонидан берилган сертификатлар тан олинади. Шунинг учун ушбу сертификат халқаро сертификат мақомини олган.
СБЕАК томонидан бериладиган сертификатлар икки даражага бўлинади:
1 даража – САР сертификацияси (Сертификатланган Бухгалтер Амалиётчи), сертификат олиш учун қуйидаги фанлар бўйича имтиҳон топшириш лозим:
Молиявий ҳисоб – 1;
Бошқарув ҳисоби – 1;
Солиққа тортиш;
Ҳуқуқий тартибга солиш.
2 даража – CIPA сертификацияси (Халқаро Сертификатланган Профессионал Бухгалтер), сертификат олиш учун қуйидаги фанлар бўйича имтиҳон топшириш лозим:
Молиявий ҳисоб – 2;
Бошқарув ҳисоби – 2;
Молиявий менежмент;
Халқаро аудит стандартлари;
Информацион технологиялар.

САР/CIPA халқаро сертификатларининг амал қилиш муддати чекланмаган бўлиб, 2007 йилдан бошлаб, сертификат эгаси ҳар йилги малака ошириш курсларида иштирок этиши мажбурийлиги белгиланган. Шунинг учун сертификатларга “Сертификат малака оширганлигини тасдиқловчи гувоҳнома бўлган тақдирдагина кучга эга”,- деган ёзув киритилди. Малака ошириш уч йил давомида 120 соатдан кам бўлмаслиги ёки бир йилда камида 40 соат бўлиши меъёри жорий этилди.





Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling