Ички аудитнинг функцияси – тизимли ва аниқ белгиланган ёндошув усулини қўллаш орқали хатарларни бошқариш, ички назорат ва корпоратив бошқарув жараёнларининг оқилона эканлигини баҳолаш, шунингдек, ушбу жараёнларнинг самарадорлигини оширишга кўмаклашишдир.
Усулларнинг самарадорлиги шуни билдирадики, мақсадлар қандай қўйилган бўлса, шундай, режалаштирилган муддатларда бажарилади.
Усулларнинг тежамкорлиги шуни билдирадики, мақсадларга мазкур (корхона ўзига қабул қилган) хатарлар даражасида энг кам миқдордаги ресурслардан фойдаланилган ҳолда эришилади.
|
Корхона раҳбарияти фаолият йўналишлари ва иш турлари, бажарилаётган операцияларни тасдиқлаш, ишларнинг боришини мониторинг қилиш ва корхонадаги жараёнларнинг ишлашини корхонада қабул қилинган стандартларга мувофиқлигини текшириш йўли билан ҳам ўз раҳбарлик функцияларини бажарадилар.
Умуман олганда корхонанинг раҳбар ходимлари қуйидагилар учун жавобгардирлар: 1) корхонанинг умуман барқарор ривожланиши; 2) корхона мулкдорлари, бошқа манфаатдор шахслар гуруҳлари, бошқарувчи корхоналар ва жамоатчилик олдидаги ҳаракатлар, хулқ ва фаолият натижалари.
8-савол. Ички аудитор ахборот тизимларини бошқариш фаолиятига тааллуқли операцион аудит ўтказмоқда. Ички аудитор ушбу бошқарув ишининг натижалилигини баҳолашда қуйида санаб ўтилган омилларнинг қайси бирларига энг катта ўрин беради?
бошқарув мақсадлари ва вазифалари корхонанинг умумий мақсадлари билан мувофиқлаштирилган;
бўлимда техник мутахассисларнинг катта штати мавжуд;
ушбу бўлимга бюджет тайёрлаш жараёнида катта устунлик берилган;
ушбу бошқарувда энг илғор технологиялардан фойдаланилади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |