Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Аудит текширувидан ўтказиладиган участкани дастлабки ўрганиш доирасида ички назоратга оид сўровномалар ва саволномалар ишлаб чиқиш


Download 1.71 Mb.
bet32/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

3.1.2. Аудит текширувидан ўтказиладиган участкани дастлабки ўрганиш доирасида ички назоратга оид сўровномалар ва саволномалар ишлаб чиқиш
Аудитор ҳар бир текширувни амалга оширишдан аввал пухта тайёргарлик кўриши керак. У аввалги текширув ҳужжатлари (агар бўлса), корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти йўналишлари билан танишади.
Аудитор текширувни бошлашда корхона фаолиятиниг хусусиятлари ва кўлами ҳамда унинг бухгалтерлик ҳисоби тизими ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак. Аудитор аудиторлик текширувини тўғри режалаштириш ва самарали аудиторлик ёндошувини ишлаб чиқиш учун бухгалтерия ҳисоби тизими ва ички назорат тизими аҳволини етарлича тушуниши лозим.
Бу борада унга аввалдан тайёрлаб қўйилган саволнома ва тест синовлари ёрдам беради.
Ички аудит учун анкета ва саволномаларнинг рўйхати ва ҳажми қуйидаги омилларга боғлиқ:

  • текширувнинг мақсади;

  • текширув обьекти;

  • ички аудиторнинг профессионал мулоҳазаси.

Амалиётда корхонанинг молиявий ҳисоботи ва хўжалик фаолияти аудитининг ҳар бир участкаси учун кўп сонли намунавий анкеталар ва саволномалар ишлаб чиқилган бўлиб, улар саволлар сони ва расмийлаштириш усулига кўра фарқланади. Уларни аудиторларга мўлжалланган махсус адабиётлардан ва Интернетдан топиш мумкин.
Анкеталар ва саволномалар ички аудитор томонидан баъзи участкаларни текширишга оид аудиторлик ишларининг меҳнат талаблигини камайтириш мақсадида аввалдан ишлаб чиқилади. Масалан, аудиторлик ташкилотларида анкета ва саволномалар уларнинг ички стандартларига илова ҳисобланади (АФМС № 4 «Аудиторлик ташкилотлари ички стандартларига талаблар» (ЎзР АВ 2006 йил 25 сентябрда № 1624 билан қабул қилган).
Ички аудит хизмати корхона фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиқиб ўзининг саволнома ва анкеталарини ишлаб чиқиши тақозо этилади.
Анкета ва саволномаларни ишлаб чиқишга бўлган асосий талабларни қуйидаги мисолда – корхонанинг ички назорат тизими ишончлилигини баҳолаш ишида кўриб чиқамиз:
Баҳолаш аудитор мустақил равишда ишлаб чиққан услублар ва воситалар асосида амалга оширилади.
Бунда аудитор корхона ички назорат тизимини қуйидаги йўналишлар бўйича баҳолайди:
а) ички назорат тизими билан умумий танишув;
б) ички назорат тизимининг ишончлилигини дастлабки баҳолаш;
с) ички назорат тизимининг тўғри баҳоланганини тасдиқлаш.
Ички аудитор текширув хусусиятидан келиб чиқиб корхона ички назорат тизимини баҳолаш босқичлари сонини кўрсатиб ўтилган босқичлар сонидан ошириш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.
Шунингдек, ишлаб чиқилган анкета ва саволномалардан аудитнинг бошқа участкаларини аудит текширувчидан ўтказишда фойдаланиш ҳам мумкин.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling