Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси


Download 1.71 Mb.
bet28/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси назоратнинг амалга оширилиши учун жавобгардирлар: улар корхонада хатарларни бошқариш тизими жорий этилгани ва унинг самарали эканлигига ишонч ҳосил қилишлари лозим.
Ички аудиторлар менежмент, коллегиал раҳбарий орган (бошқарув) ва/ёки тафтиш комиссиясига текшириш, баҳолаш, синаш, корхонанинг хатарларни бошқариш тизимининг мутаносиблиги тўғрисида ҳисобот тайёрлаш ҳамда уни такомиллаштириш имкониятлари ҳақида тавсиялар бериш воситасида кўмак берадилар.



Мулоҳаза. Хатарларни бошқариш жараёнида ролларнинг тақсимланиши:

  • менежмент умумий жавобгарликни зиммасига олади;

  • коллегиал раҳбарий орган ва тафтиш комиссияси назорат функцияларини бажаради;

  • ички аудит хизмати ёрдамчи ролини бажаради ва кафолат функциясини таъминлайди.






РА 2110.А2 низомларига мувофиқ, “Ички аудит” функцияси корпоратив бошқарув, корхонанинг операцион ва ахборот тизимларига алоқадор хатар ҳавфларига баҳо берилишини таъминлаши лозим. Хусусан:

  • молиявий ахборот ва операцион фаолият тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилиги ва тўла тўкислиги;

  • норматив-қонунчилик актлари талаблари ва тузилган шартнома шартларига риоя қилиш.



Ҳар бир корхонанинг ўзига хос хусусиятлари, хусусан, хатарларни бошқариш жараёнини жорий қилишнинг ўз методологияси мавжуд бўлади. Ички аудиторнинг шу соҳадаги асосий вазифаларидан бири ушбу методологиянинг корхона бўлимлари, шунингдек, корхона раҳбарияти томонидан тушуниш даражасини аниқлашдан иборат бўлиши керак. Хатарларни бошқариш жараёнининг мутаносиблиги ҳақидаги фикрни шакллантириш учун ички аудиторлар ушбу жараён бешта муҳим мақсадларга эришишга йўналтирилганидан қониқиш ҳосил қилишлари лозим.
РА 2110-1 низомларига мувофиқ, хатарларни бошқариш жараёнини амалга оширишнинг бешта асосий мақсадлари мавжуд:

  1. корхонанинг бизнес стратегиясидан келиб чиқувчи хатарлар аниқланган ва муҳимлигига қараб фарқланган;

  2. менежмент ва коллегиал раҳбарий орган корхона учун мақбул хатар даражасини белгилаб олган;

  3. хатарларни бартараф этиш (даражасини пасайтириш) бўйича тадбирларнинг йўналиши ва мазмуни аниқланди; чора-тадбирлар хатарлар даражасини пасайтириш ёки хатарларни мақбул даражада бошқариш мақсадида амалга оширилмоқда;

  4. хатарлар даражасининг янги ўлчовлари мунтазам равишда ўтказилмоқда;

  5. менежмент ва раҳбарият хатарларни ўлчаш натижалари ҳақида вақт-вақти билан ҳисоботлар олиб турибдилар.

Ички аудит функцияси корхонадаги хатарларни бошқариш жараёнининг мутаносиблиги тўғрисида маълум бир фикрни шакллантириш учун ушбу мақсадларнинг бажарилиш даражасини баҳолаши зарур. Аудит хизмати бу ишга маълум бир аудиторлик вазифаларини бажариш пайтидаги ўзига хос масала сифатида қарамаслиги керак; аксинча, бу иш аудиторлар томонидан барча аудиторлик топшириқларини бажариш чоғида амалга оширилиши лозим. Аудиторлар доимо муаммоларнинг мавжудлик белгиларини ёки хатарларни бошқариш соҳасидаги ташвишланиш учун сабабларни излашлари шарт.
РА 2110-1 низомига мувофиқ, ахборот тўплаш жараёнида ички аудитор қуйида келтирилган тадбир турларига амал қилиши лозим:

  • хатарларни бошқариш методологиясига оид, корхонадаги мавжуд хатарларни бошқариш жараёнларининг оқилона эканлигини аниқлашда асос сифатида қаралувчи маълумотнома ва ёрдамчи материалларнинг корхона ишлаётган соҳадаги илғор амалиётга мувофиқлигини ўрганиш ва текшириш;

  • корхона шуғулланаётган бизнес соҳаси ва йўналишларидаги охирги воқеалар ва жорий тенденцияларни, шунингдек, корхонанинг бизнесига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хатарлар ва бошқа салбий шароитларни аниқлаш мақсадида бошқа ахборот манбаларини ҳамда ушбу хатарларни аниқлаш, мониторинг қилиш ва мунтазам равишда ўлчаб туриш учун тегишли назорат тадбирларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

  • бизнес-стратегиялар, хатарларни бошқариш фалсафаси ва методологиялари, хатарларга мойиллик ва корхонада йўл қўйилиши мумкин бўлган хатарлилик даражаси ҳақида ахборот олиш мақсадида раҳбариятнинг корпоратив режалари ва мажлислари баённомаларини таҳлил қилиш;

  • менежерлар, ички ва ташқи аудиторлар ҳамда корхонанинг бошқа мансабдор шахслари томонидан хатарларни баҳолаш натижалари ҳақидаги аввалги ҳисоботларни таҳлил қилиш;

  • хатарларни текислаш, мониторинг ва хатарлар ҳақидаги ахборотларни узатиш ҳамда тегишли назорат ҳаракатларини мустақил баҳолаш учун етарли миқдорда ахборот тўплаш;

  • ҳисоботлардаги хатарлар моддасининг мониторингга мутаносиблигини баҳолаш;

  • хатарларни бошқариш натижалари ҳақидаги ҳисоботларнинг мутаносиблиги ва ўз вақтида тайёрланганлигини таҳлил қилиш;

  • корхона менежменти ўтказган хатарлар таҳлилининг тўлиқлигини, менежментнинг мазкур таҳлил чоғида аниқланган муаммоларни ҳал қилишга доир кейинги ҳаракатларини текшириш, шунингдек, корхонада хатарларни бошқариш жараёнларини такомиллаштиришга доир тавсияларни тақдим этиш;

  • менежмент томонидан амалга оширилаётган ички баҳолаш жараёнларининг таъсирчанлик даражасини кузатувлар ўтказиш, назорат тадбирларини бевосита синаш, мониторинг жараёнларида фойдаланилувчи ахборотларнинг аниқлигини текшириш ва бошқа тегишли усуллар ёрдамида аниқлаш;

  • хатарларни бошқаришга доир мавжуд амалиётнинг ожиз жиҳатларини кўрсатиши мумкин бўлган саволларни таҳлил қилиш, менежмент, кузатув кенгаши билан корхонада ўрнатилган тадбирларга мувофиқ равишда ушбу таҳлил натижаларини муҳокама қилиш. Агар аудитор менежмент корхонанинг хатарларни бошқариш соҳасидаги стратегия принципларига мос келмайдиган хатарлар даражасини зиммасига олган ёки мавжуд хатар даражаси корхона учун мақбул ҳисоблана олмайди, деган фикрга келса, у ҳолда кейинги ҳаракатларга оид кўрсатмалар олиш учун кузатув кенгашига мурожаат этиши керак.

Хатарларни баҳолаш доим ҳам аниқ бир формулага келиши ёки миқдорий жиҳатдан ўлчаниши мумкин эмас. Хатарларни баҳолаш борасидаги муваффақият кўпинча профессионал мулоҳаза ва ички аудиторларнинг тажрибасига асосланади.




Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling