Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet29/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

15-савол. Қуйида санаб ўтилганларнинг қайсилари хатарларни бошқариш жараёнининг асосий мақсадлари ҳисобланмайди?

  1. корхонанинг бизнес стратегиясидан келиб чиқувчи хатарлар аниқланган ва муҳимлигига қараб фарқланган;

  2. хатарларни текислаш (даражасини пасайтириш) бўйича тадбирларнинг йўналиши ва мазмуни аниқланди; чора-тадбирлар хатарлар даражасини пасайтириш ёки хатарларни мақбул даражада бошқариш мақсадида амалга оширилмоқда;

  3. менежмент, ички ва ташқи аудиторлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан тайёрланган хатарларни баҳолаш натижалари ҳақидаги аввалги ҳисоботлар текширилиб, таҳлил қилинмоқда;

  4. хатарлар даражасини қайта баҳолаш (даражаларни янгидан ўлчаш) мунтазам равишда ўтказилмоқда.



Фирибгарлик хатари. Ички аудиторлар институти (АҚШ) таърифига кўра, фирибгарлик – бу “алдов, беркитиш ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан тавсифланувчи исталган ҳаракатдир. Буларга куч таъсирида ёки жисмоний куч ишлатиш йўли билан содир этилган ҳаракатлар кирмайди. Фирибгарлик шахслар ва корхоналар томонидан пул маблағлари, мулк ёки хизмат натижаларини ўзлаштириш, етказилган зарарни қоплаб беришдан бўйин товлаш ёки шахсий ё тижорат манфаати олиш мақсадида содир этилади”.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида “фирибгарлик”атамаси қуйидагича талқин этилади:
Фирибгарлик – алдов ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан бегона мулк ёки бегона мулкка нисбатан ҳуқуқни қўлга киритиш (ЎзР Жиноят кодексининг 168-моддаси).
Ички аудитор нуқтаи назаридан фирибгарлик деганда корхона раҳбарияти ёки хизматчилари орасидан бир ёки бир нечта шахснинг ҳисоб ва ҳисобот маълумотларини атайлаб нотўғри акс эттириши ва тақдим этишини, шу жумладан, ҳисоб ёзувларини қалбакилаштириш ва бошланғич ҳужжатларни сохталаштириш, ҳисоб ёзувларини қасддан ўзгартириш, хўжалик операциялари мазмунини ўзгартириш ва қонунчилик ҳамда корхона сиёсатида ўрнатилган қоидаларни бузишни тушуниш мумкин.
“Фирибгарликка қўл урган одамлар одатда ўз ҳаракатларини оқлашга арзийдиган ҳаракатлар, деб ишонадилар” (Америка Дипломли бухгалтерлар институти, 2003).
Банк соҳасидаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, фирибгарлик қилган ходим одатда ўзи алдаётган корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлади. Асосан, булар ваколатларга эга бўлиб, илгари ўз ишига нисбатан эътироз ва танбеҳлар олмаган муҳандис-техниклар сирасига кирувчи ходимлардир. Кўпинча улар фирибгарлик қилиш учун рухсат этилган компьютер тизимларидан фойдаланадилар, қолаверса, бу ишни асосан банкнинг оддий иш соатларида қиладилар (Trinkler, 2005).
Бошқа атама ҳам мавжуд: хато, бу – ҳисоб ёзувлари ва ҳисоб гуруҳларидаги арифметик ва мантиқий адашишлар натижасида келиб чиқадиган, молиявий ахборотни тасодифан бузиб кўрсатиш, ҳисобнинг тўлиқлигини сезмаслик ёки хўжалик фаолияти фактлари, мулк ва ҳисоб-китобларнинг мавжудлиги ва ҳолати нотўғри тақдим этилгани натижасидир.
Ички аудитор топшириқни шу тарзда тайёрлаши ва режалаштириши керакки, муҳим фирибгарлик ва ҳисоботнинг бузиб кўрсатилишларини топиш учун етарлича (оқилона) кафолатларга эга бўлсин. Шунга қарамай, фирибгарлик қилган шахслар буни яширишга зўр бериб ҳаракат қилишлари оқибатида муҳим фирибгарликни топишни кафолатлаб бўлмайди. Фирибгарлик хатодан шуниси билан фарқ қиладики, у ҳисоботнинг атайлаб бузиб кўрсатилишидир, хатолар эса атайлаб қилинмаган тасодифий ҳаракатлар натижасидир. Фирибгарликнинг учта асосий тури мавжуд:
1. Фирибгарлик билан тузилган молиявий ҳисоботдан юзага келадиган бузиб кўрсатишлар.
Бу молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни адаштириш мақсадида молиявий ҳисоботда қилинган бузиб кўрсатишлардир. Бундай ҳаракатлар молиявий ҳисоботда ахборотни тушириб қолдириш ва бухгалтерия ҳисоби принципларини нотўғри қўллашни ўз ичига олади.
2. Активларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши (ўғирланиши) натижасида юзага келадиган бузиб кўрсатишлар.
Бундай ҳаракатларга талон-тарож, камомад (бегона мулкни ўзлаштириш) ва корхонани ўзига фойда келтирмайдиган бирон-бир нарсага алмаштириш учун пул маблағлари сарфлашга мажбур қиладиган бошқа ҳар қандай ҳаракатлар киради.
3. Коррупция.

Коррупцияга ноқонуний мукофотлар, поралар, ноқонуний олинган пулларнинг бирон-бир қисмини тўлаш, манфаатлар зиддияти, таъмагирлик киради.


Ички аудиторга муҳим бузиб кўрсатишларни топишга оид мажбурият юкланган экан, аудиторлик топшириғини режалаштириш пайтида молиявий ҳисоботни фирибгарлик натижасида бузиш хатари айниқса, синчиклаб ўрганилган бўлиши зарур. Бошқарув соҳасидаги вазиятнинг хусусиятлари ва баъзи ходимларнинг ўз олдига қўйган мақсадларига етишга уринишлари, соҳадаги ишларнинг аҳволи, бошқарувчи муҳит ва бизнеснинг моҳияти – буларнинг бари фирибгарлик ҳисоботи хатари даражасига таъсир кўрсатади. Менежерларнинг белгиланган назорат чора-тадбирларига қарама-қарши ҳаракат қилишга интилишлари молиявий ҳисобот билан боғлиқ фирибгарликни кўрсатиши мумкин бўлган муҳим хатар омили ҳисобланади. Мазкур соҳадаги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, молиявий ҳисобот билан боғлиқ фирибгарликлар содир этилганда менежерлар мунтазам равишда ички бухгалтерия назорати тадбирларига хилоф равишда ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлганлар.
Корхонада амал қилган назорат турлари, шунингдек, корхона эгалик қилган активлар турлари активларнинг ўғирланиш (ноқонуний ўзлаштирилиши) хатари даражасига таъсир қилади. Аудитор менежерлардан юз берган ёки корхона доирасида юз бериши мумкин бўлган хатарлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ҳам сўраши лозим.
Ички аудитор фирибгарлик мавжудлигини тахмин қилса, бундай ҳаракатларнинг тахминий оқибатларини баҳолаши ва бу масалани корхонанинг тегишли даражадаги, текшириш бошлаш ҳақида кўрсатма бериши керак бўлган бошқарув вакили билан муҳокама қилиши зарур. Ноқонуний ҳаракатлар мавжудлиги тахмин қилинса, аудиторнинг ваколатлари даражаси корхонанинг тегишли даражадаги менежментигача ўсади. Одатда ички аудиторнинг мажбуриятларига корхона чегарасидан ташқаридаги шахсларга фирибгарлик ҳақида хабар қилиш кирмайди, лекин баъзи ҳолларда (Ўзбекистонда эмас) SEC, давлат органларига фирибгарлик факти ҳақида ҳисобот йўллаш, шунингдек, судда шу ҳақда зарур ахборотни хабар қилишига тўғри келади.




Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling