Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


МАВЗУ. АУДИТОРЛИК ВАЗИФАСИНИ БАЖАРИШ УСУЛЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ


Download 1.71 Mb.
bet31/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

3 МАВЗУ. АУДИТОРЛИК ВАЗИФАСИНИ БАЖАРИШ УСУЛЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ
3.1. Аудиторлик вазифаларига тайёрланиш
3.2. Маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаларни умумлаштириш
3.3. Жамлама ҳисобот учун маълумотлар йиғиш
3.4. Ҳужжатлаштириш (ишчи ҳужжатлар)
3.5. Аудиторлик вазифасини бажариш босқичлари
3.6. Далилларнинг долзарблиги, етарлилиги ва қонунчиликка асосланганлигини баҳолаш


3.1. АУДИТОРЛИК ВАЗИФАЛАРИГА ТАЙЁРЛАНИШ
3.1.1. Аудит текширувидан ўтказиладиган участкани дастлабки ўрганиш доирасида аввалги ҳисобот даврларидаги ички аудит ҳисоботлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар билан танишиб чиқиш
Ички аудиторлик текширувини бошлашдан олдин аудитор кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган йиллик аудит режасига биноан маълум бир участкада аудиторлик текшируви ўтказишнинг дастурини тузади. Таъкидлаш жоизки, ички аудитордан текширув жараёнига хос бўлган аудиторлик хатарларини иложи борича минимал даражагача пасайтириш учун зарур чоралар кўриш талаб этилади.
Аудитор аудит жараёнида ўз малакасига таянган ҳолда, корхона ички назорат тизимини, назорат муҳити ва мавжуд бўлган назорат воситаларини баҳолаши лозим. Ички назорат тизимини дастлабки баҳолаш билан авалги мавзуда батафсил танишган эдик.
Бу борада ички аудитор ўтган ҳисобот йилида шаклланган ички аудит материалларидан фойдаланиши мумкин. Бироқ, ўтган йилда мавжуд бўлган ички назорат тизимини баҳолаш натижалари текширилаётган йилда ҳам ўзгармаслигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Шунинг учун аудитор ички аудит хизматининг ўтган ҳисобот даврларига оид жамлама ҳисоботлари ва ташқи аудиторлик ташкилотларининг ўтган ҳисобот даврларига оид ҳисоботларини, ички аудит хизматининг ишчи ҳужжатлари ва корхонанинг бирламчи ҳужжатлари билан танишади.
Ички назорат воситаларига хос бўлган жорий хатарни ўтган йилгисига нисбатан баҳолаш учун аудитор корхонанинг ички назорат тизимини синаш усулини қўллаши лозим.
Назорат воситаларини синаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • молиявий-хўжалик операциялари ўтказилганини акс эттирувчи ҳужжатларни текшириш, ва шу муносабат билан назорат воситалари зарур даражада ишлаганини тасдиқловчи аудиторлик далилларини олиш;

  • назорат воситаларининг ишлаётганига бевосита ҳужжатли далиллар олишнинг иложи бўлмаганда, аудит далиллари олиш мақсадида сўров ўтказиш ва ўтган операцияларнинг расмийлаштирилишини кузатиш;

  • назорат воситаларининг иш қобилияти ҳақида маълумот олиш учун бошқа аудиторлик тадбирлари натижаларидан фойдаланиш.

Корхонанинг (ички аудит хизмати) тегишли ҳужжатлари билан дастлабки танишувдан сўнг, агар зарур бўлса, ички аудитор аудит режа ва дастурига ўзгартиришлар киритиши керак.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling