Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Маълумотлар таҳлили ва натижаларни умумлаштириш


Download 1.71 Mb.
bet34/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

3.2. Маълумотлар таҳлили ва натижаларни умумлаштириш
3.2.1. Аудит усуллари ва компьютер воситаларидан фойдаланиш (маълумотлар таҳлили, узлуксиз мониторинг)
Аудит тадбирлари меҳнатталаб бўлиб, ички аудит текшируви натижаларини таҳлил қилиш ва ҳужжатлаштириш учун кўп вақт талаб этилади. Оддий ишчи ҳужжат шакллари ва саволномаларни тўлдириш ҳам кўп вақт талаб қилади, ҳужжат шаклларини тузишни айтмаса ҳам бўлади.
Корхонада бухгалтерия ҳисоботлари компьютер дастурлари ёрдамида юритилаётган пайтда маълумотларни қўлда текшириш яхши самара бермайди.
Халқаро аудит амалиётида аудиторларнинг меҳнатини енгиллаштирувчи кўп сонли компьютер дастурлари мавжуд. Бундай дастурларда аудитнинг миллий нормативлар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аудиторлик текширувлари босқичлари автоматлаштирилган. Ҳисобнинг ҳар бир бўлими ёки корхона фаолиятининг йўналишлари бўйича махсус саволномалар базаси мавжуд. Дастур корхонанинг бухгалтерия дастурларидаги ҳисоб маълумотларини уйғунлаштириши мумкин, бу эса счётлар сальдосини текшириш ва корхонанинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш имконини беради.
Компьютер дастурларидан фойдаланиш аудиторнинг вақтини ва қоғозларни тежайди. Компьютер дастури аудитор ёрдамчилари ёки гуруҳ аудитори бажарган ишларнинг гуруҳ раҳбари томонидан ички сифат назоратидан ўтказилганини қайд қилади.
Ўзбекистонда аудиторлик текширувлари компьютер дастурлари кенг тарқалганича йўқ. Таклифлар оз, талаб эса борган сайин ошиб бормоқда, лекин ҳали зарур чегарага етиб келганича йўқ.
Махсус дастурлар бўлмаса, аудитор мавжуд компьютер дастурлари имкониятларидан фойдаланиши мумкин. Масалан, EXCEL дастури.
Аудитор мавжуд дастурлардан фойдаланиб текширув ўтказилган молиявий ҳисоботлар натижаларни кузатиши ёки таҳлил қилиши мумкин. Мазкур дастурдан фойдаланиб, аудитор ҳар бир кўрсаткичнинг ўсиш суръатларини ёки корхона молиявий натижаларида бир нечта ҳисобот даври мобайнида юзага келган четга оғишларни таҳлил қилиши мумкин. Молиявий ҳисоботнинг маълум бир кўрсаткичининг баланс валютасига нисбатан солиштирма салмоғи таҳлилини ўтказиш мумкин. Аҳамиятлилик даражаси ҳисоб-китоби, арифметик ҳисоб-китоблар, хатарлар ҳисоб-китоби ва бошқа шу каби операциялар компьютер дастурларини қўллаган ҳолда ўтказилади. Улар ёрдамида молиявий ҳисоботнинг маълум бир кўрсаткичи мониторингини юритиш, унинг бир нечта ҳисобот даври мобайнидаги ўзгаришини кузатиб бориш мумкин. Албатта бундай дастурларнинг фазилатлари ва афзаллик томонлари кўп. Бироқ улар барибир профессионал аудиторнинг мулоҳазаси ўрнини эгаллай олмаслигини ёдда тутиш керак. Компьютер воситалари ва аудит усуллари аудит воситаси ҳисобланади, лекин аудиторсиз аудит ўрнига ўтмайди.


3.2.2. Ўрганишнинг таҳлилий усулларидан фойдаланиш (жадваллар таҳлили, четга оғишлар таҳлили, бюджетнинг ҳақиқий маълумотларга қиёсий таҳлили, тенденциялар таҳлили ва бошқа услублар
Корхонанинг молиявий маълумотларини таҳлил натижаларини жадвал кўринишида жамлаш уларни ўзаро таққослаш ва уларда бир неча ҳисобот даври мобайнида рўй берган ўзгаришларни яққол кўриш имконини беради. Ҳисобот даврининг ҳақиқий натижаларини режалаштирилган маълумотлар, масалан, бизнес-режа маълумотлари билан таққослаш корхонанинг режа кўрсаткичларидан қанчалик четга чиқилганини аниқлашга ёрдам беради.
Корхона молиявий ҳисоботининг ҳақиқий кўрсаткичларини тасдиқланган бизнес режа билан солиштиришда ички аудитор:
1. Корхона томонидан қўлланиладиган режалаштириш услубиятини баҳолаш;
2. Ҳисобот даври молиявий кўрсаткичлари корхона томонидан режа кўрсаткичларига мувофиқ ўзгартирилмаганлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Корхона молиявий ҳисоботининг ҳақиқий кўрсаткичларини тармоқнинг ўртача кўрсаткичлари билан солиштирганда, аудитор шу корхона фаолиятини таҳлил қилади. Бунда аудитор тармоқ кўрсаткичларини мазкур корхона кўрсаткичлари билан таққослаб бўлмаслигини, шунингдек турли корхоналар ҳар хил ҳисоб сиёсатидан фойдаланиши мумкинлигини ҳам ҳисобга олиши керак.
Аудитор томонидан корхона молиявий ҳисоботининг маълумотларини молиявий ҳисобот таркибига кирмайдиган (бухгалтерияга оид бўлмаган) маълумотлар билан солиштириш усули қўлланилган тақдирда, аудитор бухгалтерияга оид бўлмаган маълумотларнинг аниқлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
Ҳисоботнинг ҳақиқий кўрсаткичларини аввалги даврлар маълумотлари билан солиштириш жараёнида аудитор аудитни режалаштириш босқичидаёқ эҳтимоли юқори қалтислик (риск) соҳаларини белгилаб олади. Эҳтимолли рисклар соҳаларини аниқлашнинг кенг тарқалган усуллари қуйидагилар:
1. Бухгалтерия баланси моддаларини солиштириш ва уларнинг кескин ўзгаришларини таҳлил қилиш;
2. Моддалар ўзгаришларини бошқа моддалар билан солиштириб таҳлил қилиш. Мазкур ҳолда эҳтимоли юқори бўлган риск соҳаси, бир кўрсаткичнинг иқтисодий табиати бўйича ўзгариши бошқа кўрсаткичдаги ўзгаришга мувофиқ келмаганлиги аниқланади.
Агар четга оғиш салбий тусда бўлса, унинг даражаси ва ушбу кўрсаткичга таъсир қилувчи бошқа маълумотлар билан таққослаш ички аудиторга четга оғишлар табиати ҳамда сабабларини аниқлаб олишга кўмак беради. Аудитор мана шундай таҳлил усулидан фойдаланиб, корхона томонидан режа кўрсаткичларининг ҳисобот даврининг бизнес-режасига нисбатан бажарилишига оид далиллар олиши мумкин.
Бошқа бир таҳлил тури бюджет (смета) кўрсаткичларини ҳақиқатан олинган маълумотлар билан таққослашдир. Маблағларнинг аввал тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ равишда мақсадли ишлатилишини текширишда шу усулдан фойдаланилади. Агар текшириш якунларига кўра аудитор жами бюджетнинг ёки бюджетнинг маълум бир қисми ортиқча сарфланганини аниқласа, у ҳолда ортиқча харажат даражаси ва ортиқча сарф сабабларини аниқлаши лозим. Аудитор корхона раҳбариятининг ортиқча харажатларга йўл қўймаслик борасида қилган ҳаракатларини ҳам баҳолаши керак. Бунинг учун у корхона раҳбарияти ва масъул ходимлардан тегишли тушунтиришлар олади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling