Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet36/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

3.2.3. Натижаларни умумлаштириш
Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга мувофиқ жамлама ҳисобот ўтказилган текширишлар ва мониторинг якулари бўйича тузилади:

  • тасдиқланган бизнес-режа бажарилишининг бориши;

  • корпоратив бошқариш принципларига риоя қилиниши;

  • бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг ҳолати;

  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисобланиши ва тўланиши;

  • молиявий-хўжалик фаолиятининг амалга оширилишида қонунчиликка риоя этилиши;

  • активларнинг аҳволи;

  • ички назоратнинг аҳволи

  • бошқа текширувлар.

Ўтказиладиган текширишлар бўйича барча ҳисоботларда корхона ижроия органи ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятига берилган баҳо, аниқланган четга оғишлар ва қоида бузилишларни бартараф этишга доир тавсиялар, тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини ўз ичига оладиган якуний қисм бўлиши керак.


Жамлама ҳисобот ички аудит якунлангандан кейин 10 кун мобайнида тайёрланиши керак. Шундан келиб чиқиб, ички аудит хизмати раҳбари ўз ходимларидан ҳисоботлар олгандан кейин ички аудит хулосалари, ушбу хулосалар ва корхона раҳбариятига аниқланган нуқсонларни бартараф қилиш учун берилган тавсияларни муҳокама қилиш учун якуний мажлис ўтказиши лозим. Қўлга киритилган аудиторлик далилларининг ҳар томонлама таҳлил қилиниши, ички аудиторлар таҳлил жараёнида қўлга киритган аудиторлик далилларининг тўғрилиги ва ички аудитор хулосаларини шакллантириш учун етарли бўлиши учун бу мажлисларга корхона раҳбарини ёки унинг ваколатли вакилини таклиф қилиш зарур.
Юқорида санаб ўтилган тадбирларга риоя этилгандан кейин ички аудит хизмати раҳбари кузатув кенгашига тақдим этиш учун аудиторлик текшируви натижаларини ички аудит хизматининг жамлама ҳисоботига умумлаштиради. .
Бунда қуйидаги принципларга риоя қилинади:
а) жамлама ҳисоботнинг таҳлилий қисми ички аудит ходимлари томонидан ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни ўз ичига олиши керак.
б) ҳисоботнинг якуний қисмига қуйидагилар киритилади:
- корхона ижроия органи ва тузилмавий бўлинмалари фаолиятига, шунингдек унинг ликвидлигига берилган умумий баҳо;
- ички аудит хизматининг аниқланган четга оғишлар ва қоида бузилишларни бартараф этишга доир тавсиялари, шунингдек, корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга, корпоратив бошқаришни такомиллаштиришга доир умумлаштирилган таклифлар;
- тасдиқловчи ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами.
Тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги корхона фаолияти муҳим четга оғишлар ва қоида бузилишлари аниқланган тақдирда муҳимдир.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling