Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet44/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Ахлоқ нормалари ҳолатини баҳолаш. Ички аудитор корхона ходимларининг шахсий ишларини ҳам ўрганиши лозим. Бу корхонада яқин қариндошлар ишлайдими, уларнинг функционал мажбуриятлари, моддий жавобгарликлари, хизмат мансаблари масаласи қандайлигини аниқлаш учун керак. Ўрганишдан мақсад қариндошлар ўртасида моддий ва хизмат боғлиқлиги бор ёки йўқлигини аниқлаш ва мавжуд боғлиқлик боис юзага келиши мумкин бўлган хатарларни баҳолашдан иборат. Агар, масалан, корхона раҳбарининг яқин қариндоши моддий жавобгарлиги бўлган лавозимни эгалласа, ички аудитор ички назорат принципларига таянган ҳолда ушбу ходимнинг лавозимига муносиблигини қайта кўриб чиқиш ҳақида тавсия бериши лозим.
Ахлоқ нормаларига риоя этилишига бошқа бир мисолни шартномалар тузишда кўриб чиқиш мумкин. Агар раҳбарият, корхона контрагентининг таъсисчилари корхонанинг бир-бирига боғлиқ (аффинацияланган) шахслари ҳисобланса ёки ижроия органи ё кузатув кенгаши аъзоси бўлса, манфаатлар зиддияти юзага келади. Манфаатлар зиддиятини ҳал қилиш қонунчиликда аниқ белгилаб берилган бўлиб, унга кўра, шартнома тузиш ҳақидаги қарорни ижроия органи ёки кузатув кенгашининг битимдан манфаатдор бўлмаган аъзолари қабул қилишлари зарур.
Шартнома тузишда ахлоқ нормасига риоя этиш зарур бўлган яна битта жиҳат бор. Гап йирик битимларни тузиш ҳақида бормоқда. Қонунчилик ва корхона уставида корхонанинг одатдаги хўжалик фаолияти билан боғланмаган битимларни тузиш учун белгиланган лимит ўрнатилади. Одатда лимит қуйидаги нисбатларда ўрнатилади:
- ижроия органи учун – корхона активлари суммасининг 25% гача бўлган ҳажмда;
- кузатув кенгаши учун – корхона активлари суммасининг 25% дан то 50% гача бўлган ҳажмда;
- корхона эгаларининг умумий йиғилиши учун - корхона активлари суммасининг 50% дан юқори бўлган ҳажмда.
Ички аудитор битимлар тузилаётганда корхона раҳбарияти томонидан қонунчиликда ва корхона уставида белгиланган чеклашларга риоя этилишини кузатиши шарт. Мазкур қоидаларнинг бузилгани аниқланганда аудитор корхона раҳбариятини ушбу фактдан хабардор қилиши, унга қоида бузилишини тузатишни тавсия қилиши ва вазиятни ўзининг кузатув кенгашига тайёрлаган ҳисоботида акс эттириши керак.
Корхона ходимлари томонидан ижро интизомига риоя этилиши ҳам аудит ўрганадиган жиҳат ҳисобланади. Аудитор корхона раҳбариятининг буйруқлари ҳамда фармойишларининг ходимлар томонидан бажарилиши натижаларини ўрганиши лозим. Ички норматив ҳужжатларни бажармаслик ёки уларга риоя этмаслик, айниқса, корхона раҳбариятининг ўз фармойишлари бажарилишини назорат қилиш борасидаги ҳаракатсизлиги меҳнат жамоасида носоғлом муҳит ҳукм сураётганидан дарак беради. Бундай ҳоллар аниқланганда ҳам ички аудитор бу ҳақда кузатув кенгашига хабар қилиши лозим.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling