Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet47/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Ишлаб чиқариш цехлари – ички аудитор ишлаб чиқариш ҳисоботлари, ишлаб чиқаришга хомашё бериш бўйича накладнойлар, маҳсулот чиқаришнинг фактик ҳажмининг режа нормативларига мувофиқлигини, харажатларнинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига киритилиши асосланганлигини назорат қилади. Аудитор ишлаб чиқариш операцияларининг бошланғич ҳисоб ҳужжатларида ўз вақтида ва тўғри акс эттирилганига баҳо беради, маҳсулот таннархини ҳисоб-китоб қилишга доир меъёр ва нормативларда юз берган ўзгаришлар ҳақида хабардор қилади;
Ахборот ва компьютер технологиялари бўлими – ички аудитор бухгалтерия ҳисоби ва фаолиятнинг бошқа соҳалари учун лицензияланган компьютер дастурлари сотиб олинишини назорат қилади, компьютерларга уланиш талаблари (паролларнинг мавжудлиги) ва уланиш лимитини, компьютер дастурлари ишининг натижалари ишончлилигини таъминлашни ўрганади. Ички аудитор маълумотлар базасидаги ахборотнинг ҳимояланганлигини назорат қилиш воситалари мавжудлигини текшириши зарур:

  • резерв файллари мунтазам равишда яратилаётгани, уларни махсус жойда зарарланишдан яхши ҳимояланган ҳолда сақланаётганини текширади;

  • компьютерлар мунтазам равишда вируслар мавжудлигига текширилаётгани, вирусларни топиш учун мўлжалланган дастурий таъминотлар замонавий талабларга жавоб беришига ишонч ҳосил қилиши;

  • махсус компьютер дастурларида ҳисоб-китобларни тўғри ишланаётгани (мисол учун бухгалтерия дастурлари) ва ахборотларни тегишлича сақлаётганига ишонч ҳосил қилиши. Аудиторлар буни қўл калькуляторидан фойдаланган ҳолда дастур амалга ошираётган асосий ҳисоб-китоблар, масалан, фоиз ставкалари, солиқлар ҳисобини текшириб ёки аудит ўтказиш учун мўлжалланган дастурий таъминотни қўллаган ҳолда текширишлари мумкин. Ички аудитор қонунчиликдаги ўзгаришлардан келиб чиқиб компьютер дастурларига киритиладиган ўзгартишлар ўз вақтида амалга оширилаётганини ўрганади.

Кўриниб турибдики, ички аудитор ва корхона бўлинмалари ўртасидаги ўзаро алоқа ва ахборот алмашиш ҳар томонламадир. Оқилона равишда унумли ишлашга ва ички аудит хизматининг корхона бўлинмалари билан ишлаш самарадорлигини оширишга ички аудиторнинг фаолиятини мувофиқлаштириш йўли билан эришилади. Масалан, ички аудитни режалаштириш даражасида - кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган ёки корхона раҳбари даражасида эса – корхонанинг ички норматив ҳужжатлари (буйруқлар, тадбирлар режаси ва ҳ.к.з.) билан тасдиқланган режалар асосида. Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларда корхона бўлинмаларининг керакли ахборот ва ҳужжатларни ички аудит хизматига тақдим қилишга доир мажбурияти ва муддатлари, уларнинг корхонада белгиланган ички нормаларни бузганлик учун жавобгарликлари аниқ кўрсатилиши лозим.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling