Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Ички аудит хизмати учун ходимлар танлаб олиш


Download 1.71 Mb.
bet50/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

1.2.2. Ички аудит хизмати учун ходимлар танлаб олиш
Ушбу қўлланманинг 1-бўлими, 1-мавзусида таъкидлангандек, ички аудитор учун маълумот ва иш стажига доир маълум талаблар мавжуд. Ички аудит хизмати ходимлари корхонанинг фаолияти хусусиятларини инобатга олган ҳолда касб фаолияти билан шуғулланиш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлиши шарт.
Амалдаги қонунчиликда ички аудиторга нисбатан қуйидаги талаблар белгиланган:
Ички аудит хизмати ходимлари охирги ўн йиллик иш стажининг бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида камида икки йиллик амалий иш (шу жумладан, ўриндошлик асосида) стажига эга бўлишлари ва қуйидаги талаблардан бирига жавоб беришлари лозим:
- ички аудитор сертификатига эга бўлиш;
- Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлатларнинг олий ўқув юртларида олинган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон таълим стандартига тенг деб эътироф этилган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиш.
Шу тариқа, ички аудит хизматига ишга қабул қилиниш учун номзод олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши ва бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши лозим. Ички аудитор сертификатига эга бўлмаган номзодлар мутахассислар ёки ички аудит хизмати ёрдамчилари лавозимига ишга қабул қилинадилар.
Ходимларни танлаш ҳар бир ички аудитор ёки мутахассис учун лавозим йўриқномалари ишлаб чиқиш ва тасдиқлашдан бошланади. Уларда номзодларга нисбатан асосий малака талаблари кўрсатилади. Лавозим йўриқномалари корхона кузатув кенгашининг баённома қарори билан тасдиқланиши зарур. Лавозим йўриқномаларида ишлаб чиқариш ёки корхона фаолиятининг хусусиятларидан ва ўзига хосликларидан келиб чиқиб, ички аудит хизмати ходимига қўшимча талаблар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Ички аудит хизматига номзодлар излаш вариантларидан бири оммавий ахборот воситаларига эълон жойлаштириш ва аудиторларнинг профессионал уюшмаларига мурожаат қилишдир. Бошқа вариант – корхонада ишлаётган ходимлар орасидан лавозим йўриқномаси талабларига жавоб берувчи кишини танлаб олишдир. Танлаб олинган ходимлар ички аудиторлар тайёрлаш дастури бўйича мақсадли йўналишда ўқийдилар ва малака имтиҳонларини муваффақиятли топширганларидан кейин ички аудит хизматига қабул қилинишлари мумкин. Ички аудитор сертификатини олгунча уларни ички аудит хизматига масалан, ички аудитор ёрдамчиси сифатида ишга расмийлаштириш мумкин.
Ички аудит хизмати учун мутахассисларни танлаш тартиби алоҳида аҳамиятга эга. Масалан, қурилиш масалалари бўйича мутахассисни, технологиялар бўйича мутахассисни ёки корхонадаги ишлаб чиқаришнинг хусусиятларига мос келувчи, ишлаб чиқаришнинг маълум йўналишлари бўйича мутахассисни.
Одатда, биринчи навбатда мутахассисни ўзи ишлаб турган жойидан олиб, танланган йўналиш бўйича ички аудит хизмати таркибига жалб қилиш мақсадини аниқ белгилаб олиш керак.
Танлаш жараёни номзоднинг тегишли ҳужжатларини (шахсий варақа, резюме, ҳужжатларнинг нусхалари) ички аудит хизматига расмийлаштириш ва номзодни тасдиқлаш масаласини кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритиш билан тугайди. Кузатув кенгаши аъзолари йиғилишгача номзод блан суҳбатлашиб олиш ва унга кузатув кенгашининг йиғилишида саволлар бериш ҳуқуқига эгадирлар. Янги номзодни ички аудит хизмати раҳбари тақдим этади. Номзод тасдиқланса, у кузатув кенгашининг баённома қарори билан корхонанинг ички аудит хизмати таркибига қабул қилинган ҳисобланади.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling