Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Ички аудит хизмати ишининг корхона ички бўлинмалари, ташқи аудиторлик корхонаи билан мувофиқлаштирилиши


Download 1.71 Mb.
bet46/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

1.1.7. Ички аудит хизмати ишининг корхона ички бўлинмалари, ташқи аудиторлик корхонаи билан мувофиқлаштирилиши
Ички аудит хизмати ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш чоғида корхонанинг турли бўлинмалари билан ишлайди. Ҳар бир бўлинманинг фаолиятини ўрганишда ички аудитор ўрганиши ва текшириши учун керак бўладиган ҳужжатлар тўплами бор. Ҳар бир бўлимда аудитор қандай ишларни амалга ошириши мумкинлигини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз:
Бухгалтерия – ички аудитор ҳисоб ва молиявий (бухгалтерия) ҳисоботи тизимининг ишончлилиги, бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар, дебиторлар ва кредиторлар ва ҳ.к.з. билан ҳисоб-китобларнинг асосланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни текширади. У текширувлар, инвентаризация натижалари ва шу каби бирламчи ҳужжатлар билан танишиб чиқади;
Режа-иқтисод бўлими – амалдаги меъёр ва нормативларнинг мавжудлиги, уларни жорий қилиш ва қайта кўриб чиқиш бўйича ҳақиқатда бажарилган ишлар, режа топшириқларининг бажарилишига оид ҳисоботлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, кўрсатилаётган хизмат ва бажарилаётган ишларнинг таннархи ва берилаётган баҳо калькуляциясининг асосланганлиги, тасдиқланган штат рўйхати ва унинг ҳақиқатга мувофиқлиги текширилади. Ички аудитор текширувлар натижасида моддий ва пул маблағларини тежаш имконияти, таннархни камайтириш, режалаштириш ишларини такомиллаштириш, нархлар ҳисоб-китоби, меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари масалалари бўйича маслаҳатлар беради, фикр билдиради;
Ҳуқуқий бўлим – ички аудитор суд даъволари натижаларига оид материаллар, буйруқлар, йўриқномалар, шартномалар билан танишади. Ички аудиторга ўғирликлар, камомадлар, дебиторлик қарзларининг ундирилиши, корхона фаолиятида аниқланган қоида бузилишлар ва суйиистеъмол ҳолатларига берилган ҳуқуқий баҳо, маълумотномалар ва далолатномалар билан танишади, ўрганиб чиқади;
Таъминлаш ва сотиш бўлими – ички аудитор моддий-техника таъминотининг аҳволини, хомашё, материаллар ва ҳ.к.з. сотиб олиш бўйича тузилган битимларнинг самарадорлигини, ишлаб чиқаришда материалларнинг сарфланиши ҳақидаги ҳисоботларни, материалларнинг четга чиқарилиш тартибини, ТМЗ қабул қилиш далолатномаларини текширади. Аудитор ТМЗ кирим қилиниши ва ҳисобдан ўчирилиши асосли бўлганини тасдиқлши керак. Ҳисоб ва ҳисобот бланкаларини тўлдириш, инвентаризация ўтказиш ва уни расмийлаштириш масалалари бўйича маслаҳатлар беради;
Моддий омбор – ички аудитор ТМЗ ҳаракатини назорат қилади, кирим қилиш/ҳисобдан ўчириш асосланганлиги ва бу ишларнинг ўз вақтида бажарилганлиги, омбор ҳисоби карточкалари, моддий ҳисоботлар, товар-транспорт накладнойлари, талабномаларнинг мавжудлиги, шунингдек, моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномаларнинг тузилганлиги, активларнинг омборда тўғри сақланиши, активларнинг бутлиги таъминланганлиги кабиларни назорат қилади. Аудитор омборга ТМЗ омилкорлик билан жойлаштириш ва бошланғич ҳужжатларни расмийлаштириш масалалари бўйича маслаҳатлар беради, ҳисоб ва ҳисобот ишидаги янгиликлардан хабардор қилади;

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling