Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Корхона фаолиятининг барча йўналишларини тўла қамраб олиш


Download 1.71 Mb.
bet49/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Корхона фаолиятининг барча йўналишларини тўла қамраб олиш – текширувлар корхона фаолиятининг барча йўналишлари бўйича амалга оширилиши зарур, ҳар бир бўлинма фаолияти ва молиявий-хўжалик операциясининг қонунчиликка мувофиқлик (масалан, солиқ, бухгалтерия қонунчилиги) ва ўтказилаётган операцияларнинг иқтисодий асосланганлиги текширув объекти бўлиши мумкин;
Текширишларнинг ўта муҳим йўналишларининг устунлигитекширувлар яхлит, танлаб олинган объектлар бўйича, мавзулар бўйича, комплекс ва ҳ.к.з. бўлиши мумкин. Текширувларнинг шакли ва даврийлиги операцияларнинг мураккаблиги, уларнинг мунтазамлиги, молиявий натижага таъсир кўрсатиш даражасидан келиб чиқади.
Юқорида санаб ўтилган принципларни ҳисобга олган ҳолда ички аудит хизмати раҳбари қуйидагиларни амалга оширади:
- ички аудитни режалаштириш;
- ички аудитни ташкил қилиш;
- ички аудит ўтказиш устидан раҳбарлик;
- ички аудит назорати ва мониторинги.
Юқорида баён этилганларни ҳисобга олиб, қуйидагилар ички аудит хизмати раҳбарининг асосий бошқарув элементлари бўлиши мумкин:
Ички аудитни режалаштиришда – ички аудит мақсадига эришишни таъминлаш, уларни амалга ошириш учун функция ва воситаларни танлаш. Ушбу функцияларга мувофиқ назорат масалаларининг турларини ички аудиторларга бириктириб қўйиш. Ички аудитнинг барча иш йўналишларини қамраб олувчи календарь режалари тузиш;
Аудитни ташкил қилишда – маъмурий белгилаш ички аудит хизмати (ИАХ) тўғрисида низом, лавозим йўриқномалари, хизмат йўриқномалари, қўлланмалар, ички стандартлар ва ҳ.к.з.), малака синовидан фойдаланган ҳолда штат ходимлари танлаш, ходимларни жой-жойига қўйиш (қўйиладиган талаблардан хабардор қилиш, тарбиявий ишлар олиб бориш). Штат ходимларини ички стандартлар, методикалар ва текширувлар ўтказиш учун зарур ахборотлар, зарур ресурс турлари (компьютерлар ва ҳ.к.з.) билан таъминлаш.
Ички аудит ўтказиш устидан раҳбарлик ва назорат – ташкилий-белгиловчи буйруқлар чиқариш. Аудиторлик фаолиятининг замонавий ички стандартлари, ички аудит методикалари ва технологияларини жорий қилиш. Текширишлар ўтказишга оид умумий режалар ва дастурлар ишлаб чиқиш. ИАХ иш кўрсаткичларини белгилаш ва ҳисобга олиш. Аудиторлик текширувларининг ички сифат назорати тизимини ташкил қилиш (ички аудитор ишининг сифат назорати усулларини ишлаб чиқиш ва текширув чоғида сифат назоратини ташкил қилиш; ички аудиторлар фаолиятининг сифатини ички стандартларга мувофиқлиги ва қўлланилаётган текширувлар технологияси самарадорлиги юзасидан назорат қилиш; аудиторлик текширувларининг натижалилиги назорати ва таҳлили ҳамда ишни яхшилаш резервларини аниқлаш). ИАХ ходимларининг иш вақтидан самарали фойдаланишлари ва уларнинг ташкилий-фармойиш ҳужжатларини бажаришлари устидан назорат хизматини ташкил қилиш. Ички аудиторларни иш режимини корхона бўлинмаларининг фаолияти ва иш режими билан мувофиқлаштириш, уларга маслаҳат хизматлари кўрсатишларини таъминлаш. Режа ва дастурларни текширув давомида олинган маълумотлар текшируви якунларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling