Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet57/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Аудит усули ва цикли
Шуни таъкидлаш керакки, аудиторлик текширувлари муддатларини режалаштиришда устунлик текширилиши керак бўлган ҳар бир соҳага қараб фарқлашга мувофиқ белгилаб олинади. Бунда ички аудит нуқтаи назаридан кўпроқ ташвиш уйғотадиган соҳалар биринчи даражадаги муҳимлик касб этади.
Хатар даражасига қараб фарқлашга асосланган аудит режалари барча оператив соҳаларни қуйидаги маромда қамраб олишга мўлжалланган:

Режалаштирилган аудит цикли аудитор тегишли муддат ичида, ҳеч бўлмаса, маълум бир цикл давомида бир марта барча операцияларни аудиторлик текширувидан ўтказиш мақсадига эриша олиши учун йиллик аудит режалаштирилишида қайта кўриб чиқилади ва ўзгартирилади.


1.5.4. Ички аудит хизмати йиллик режасини асосий хатарлар таҳлили ва уларни баҳолаш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва кузатув кенгашига тасдиқлаш учун тақдим қилиш
Аудитни режалаштириш аудиторлик хатарини қабул қила олинадиган паст даражагача тушириш учун умумий аудит стратегиясини белгилаш ва аудит режасини ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Режалаштириш жараёнида ички аудит хизматининг тегишлича тажриба ва билимларга эга бўлган муҳим аъзолари иштирок этишлари лозим.
Оқилона режалаштириш текширувнинг муҳим соҳаларига кераклича эътибор берилаётгани, яширин муамолар ўз вақтида аниқланаётгани ва ҳал этилаётгани, аудиторлик вазифасини ташкил қилиш ва унга раҳбарлик қилиш керакли тарзда, унинг самарали бажарилишини таъминловчи йўсинда амалга оширилаётганига ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради.
Режалаштириш вазифани бажараётган гуруҳ аъзолари орасида мувофиқ тарзда тақсимлашга кўмак беради, гуруҳ аъзоларининг иши устидан раҳбарлик қилиш ва назорат юритиш, улар бажарган ишни текширишни енгиллаштиради. Режалаштирилаётган ҳаракатларнинг таснифи ва ҳажми корхона фаолиятининг мураккаблиги ва кўламига, аввалги аудит натижаларига ва аудиторлик вазифасининг бажарилиши пайтида ўзгариши мумкин бўлган вазиятларга боғлиқ бўлади.
Режалаштириш аудитнинг алоҳида босқичи эмас, у узлуксиз ва циклик жараён бўлиб, одатда аввалги аудиторлик вазифаси якунлангандан сал кейин (ёки шундай якунланиш муносабати билан) бошланади ва жорий вазифа якунлангунча давом этади. Шундай бўлса-да, ички аудитор режалаштиришда маълум бир ҳаракатлар ва кейинги аудиторлик тадбирларини бажаришга киришишдан аввал якунлаш зарур бўлган аудиторлик тадбирларини бажаришга оид вақт доирасини эътиборга олиши лозим.
Масалан, аҳамиятли бузиб кўрсатишлар хатари аниқланиб, баҳоланиб, аудиторлик тадбирлари амалга оширилишдан аввал ички аудитор бир турдаги операциялар гуруҳига, бухгатерия ҳисоби счётларига оид қолдиқларга, ахборот тақдим қилиш ва уни ошкор қилишга нисбатан молиявий ҳисобот тайёрлаш шарт-шароити даражасида баҳоланган хатарларга жавобан қуйидаги қатор ҳаракатларни режалаштиради:

  • топшириқ учун жавоб берадиган гуруҳ аъзолари ўртасида муҳокама ўтказиш;

  • таҳлилий тадбирларни хатарларни баҳолаш тадбири сифатида бажариш;

  • корхона фаолиятини бошқарувчи қонунчилик ва норматив актларга ва корхона мазкур қонунчилик ва норматив актлари талабларини бажараётгани ҳақида умумий тушунча олиш;

  • аҳамиятлилик даражасини белгилаш;

  • экспертларни жалб қилиш имкониятини кўриб чиқиш;

  • хатарларни баҳолашнинг бошқа тадбирларини бажариш.


Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling