1.5.3. Ички аудит хизматининг режасида вазифаларни муҳимлиги бўйича жойлашда хатарлар таҳлили ва баҳоси
Аудит соҳасида хатарларни бошқариш ва эҳтиёжларни баҳолаш жараёни
Хатарларни бошқариш – муҳим жараён бўлиб, унинг боришида корхона ўз сиёсати ва хатарларни назорат қилишга қаратилган тадбирларининг самарадорлигини мунтазам равишда баҳолаб боради ва зарур тузатишларни киритади. Ҳатто баҳолаш пайтида корхона хатарларни оқилона бошқараётгани аниқланса ҳам, хатарларни бошқариш жараёни тугамайди, у мунтазам ўтказилаётган баҳолаш чоғида давом этаверади. Ҳар бир кейинги баҳолаш янги назорат воситаларининг самарадорлигини текширибгина қолмай, аввал текширилган назорат воситаларини ўрганишни ҳам ўз ичига олади. Корхона ҳамиша ўзгариб турадиган хатар муҳитида ишлаётгани учун хатарларни бошқариш жараёни ҳеч қачон тугамайди.
Ички аудит хизматининг бошчилик қилувчи роли корхонада яратилган активлар ва пассивларни самарали бошқариш тизимини баҳолашда кўринади.
Хатарларни бошқаришнинг мустаҳкам тизимини яратиш ва уни бошқариб туриш одатдаги фаолиятнинг таркибий қисми бўлиб, бу иш хатарларни баҳолашга оид фаолиятни амалга ошираётган корхона раҳбариятининг ваколатига киради. Ички аудит хизмати корхонанинг хатарларини назорат қилиши ва хатарларни бошқариш жараёнининг самарадорлигини баҳолаши керак. Янги хатарларни аниқлаш мақсадида ички аудиторлар корхона раҳбариятига келажакка мўлжалланган тезкор чоралар бўйича ҳисобот билан боғлиқ бошқарув масалаларида маслаҳат беришлари мумкин.
Раҳбарият қабул қилинувчи хатарларнинг маълум бир даражаси ва босқичи учун жавобгардир. Бу хатарларни бошқариш жараёнининг асосий параметрларидан бири ҳисобланади. Хатарларни қабул қилиш жараёни керакли тарзда асосланиши ва ҳужжатлаштирилиши лозим.
Бу барча юқори тенглаштирилган хатарлар ҳеч бўлмаса, ҳар йили аудит мавзуси бўлиши зарур, деган кафолатнинг минимал асосланган даражасини таъминлаш учун керак. Хатарларни йиллик баҳолаш жараёни қуйидаги мезонларни ҳисобга олади:
аҳамиятлилик – битимларнинг юқори пуллик қиймати ва/ёки юқори ҳажми;
аудитор томонидан ўтган ҳисобот даврида етарлича қамраб олинмагани;
ташкилий ва бошқарув характеридаги ўзгаришлар даражаси;
муҳим функциялар;
аудит мавзуси ҳисобланган соҳанинг молиявий хатарлари;
аудит мавзуси ҳисобланган соҳага тегишли хатар;
резерв схемаларининг мавжудлиги.
Хатарларни баҳолаш мезонлари аудиторлик текшируви билан қамраб олинган ҳар бир бўлинмага хатар омилини белгилаш учун қўлланилади. Хатарни даражасига қараб фарқлаш учун фойдаланилувчи мезонларга 1 дан то 5 гача бўлган қиймат берилади, кейин улар аудит соҳасини белгилаш учун аҳамиятлилик бўйича хатарларнинг камайиб бориш тартибида хилларга ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |