Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Ички аудит хизмати харажатларининг йиллик сметасини тузиш ва уни корхона кузатув кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.5. Ички аудит хизмати иш режасининг жорий қилиниши 1.5.1. Ички аудит учун янги имкониятлар топиш учун бозор, соҳа ва бошқа билимлардан фойдаланиш
1.4. Ички аудит хизмати харажатларининг йиллик сметасини тузиш ва уни корхона кузатув кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш
Ҳар йили ички аудит хизмати раҳбари ички аудит хизмати харажатларининг йиллик сметасини тузади ва уни корхона кузатув кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этади. Амалиётда ички аудит хизматининг харажатлари сметаси кузатув кенгаши томонидан корхонанинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес режаси тузилмасида келишилиши вариантидан ҳам фойдаланилади. Харажатлар сметаси асосан қуйидаги бўлимлардан ташкил топади: - ички аудит хизмати ходимларининг иш ҳақи ва ижтимоий пакети; - ходимларнинг малакасини ошириш харажатлари; - хизмат сафарлари харажатлари; - профессионал нашрлар ва адабиётлар сотиб олиш ва обуна бўлиш харажатлари; - идора ашёлари ва идора (компьютер) техникаси харажатлари. Шунингдек, сметанинг битта моддаси бўйича ошиб кетган харажатлар сметанинг бошқа моддалари ҳисобига қоплаб юборилиши ҳақида қайд қўшиб қўйиш ҳам тавсия этилади. 1.5. Ички аудит хизмати иш режасининг жорий қилиниши 1.5.1. Ички аудит учун янги имкониятлар топиш учун бозор, соҳа ва бошқа билимлардан фойдаланиш Аудитни режалаштириш унинг стратегияси ва тактикасини белгилаш, ички аудитга қўйилган мақсадларга самарали эришишга имкон берувчи тадбир ва усулларни танлашдан иборат. Ички аудитни режалаштириш ҳажми асосан корхонанинг катталиги, аудиторлик текширувининг мураккаблиги, аудитда қатнашувчи шахсларнинг малакасига боғлиқ. Корхона бизнеси ҳақида молиявий ҳисоботга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳодисалар ва операцияларни аниқлашга кўмак берувчи ахборотни олиш режалаштиришнинг муҳим қисми ҳисобланади. “Бизнесни билиш” атамасининг ўзи корхона фаолиятига таъсир кўрсатувчи умумий иқтисодий омиллар ва соҳадаги шароитлар, раҳбариятнинг умумий кўникмаси даражаси ҳақида ахборотлар олиш сифатида таърифланади. “Бизнесни билиш” тушунчаси ва унинг аудитор учун аҳамияти ХАС 310 “Бизнесни билиш” стандартида тавсифланган. Мазкур стандарт талабларига биноан, молиявий ҳисобот аудитини ўтказишда аудитор корхона бизнеси ҳақида молиявий ҳисоботга, текширувга сезиларли даражада таъсир кўрсатадиган ҳодисалар, операцияларни аниқлаш ва тушуниш учун етарли даражада билимларга эга бўлиши керак. Бу каби билимлар ажралмас хатар, ички назорат тизими хатарини баҳолаш учун зарур бўлиб, аудиторга аудиторлик тадбирлари тавсифини, ҳажмини ва бажарилиш муддатларини тўғри белгилашга имкон беради. Стандартнинг “Билимларни олиш” бўлимида корхона бизнеси ҳақида ахборот олиш тартиби келтирилган. Унга кўра ички аудитор аудитни режалаштиришдан аввал соҳа, мулк тузилмаси ва корхона фаолияти ҳақида дастлабки маълумотларни олиши, шунингдек, аудит ўтказиш учун бизнес ҳақида мутаносиб билим даражасини таъминлаш имконини белгилаши лозим. Қуйидагилар корхона бизнеси ҳақида ахборот олишнинг асосий манбалари сифатида кўрсатилган: - корхона ходимлари, юристлар, маслаҳатчилар, ваколатли мутахассислар – соҳа иқтисодчилари, буюртмачилар, етказиб берувчилар ва рақобатчилар билан суҳбат; - соҳага тааллуқли нашрлар, қонунчилик ва норматив актлар; - корхона томонидан тайёрланган ички ҳужжатлар (йиғилишлар баённомалари; акциядорларга тарқатилган ёки бошқарувчи органларга тақдим этилган материаллар; жорий йил ва ўтган йилларнинг молиявий ҳисоботлари; сметалар; раҳбариятнинг бошқарув сиёсатига оид ички ҳисоботлари; лавозим йўриқномалари, ҳисоб сиёсати; маркетинг ва сотувлар режаси); - корхонанинг ишлаб чиқариш цехлари ва маъмурий бинолари билан танишиш. Стандартнинг “Билимларни қўллаш” бўлимида корхона бизнеси ҳақидаги, аудиторга аудиторлик текширувини самарали ўтказиш ва қуйидагиларга кўмак берувчи маълумотлардан унумли фойдаланиш йўллари кўрсатилган: - хатарларни тўғри баҳолаш; - аудитни режалаштириш; - аҳамиятлилик даражасини белгилаш; - бир-бирига боғлиқ томонлар (аффинацияланган шахслар) ни аниқлаш; - фирибгарлик ва аҳамиятли хатоларни аниқлаш; - ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботда очиладиган маълумотларнинг мувофиқлигини таҳлил қилиш. ХАС 310 стандартининг иловаси – “Бизнесни билиш – кўриб чиқиш учун жиҳатлар” кенг доира учун саволлар рўйхатидан иборат. Саволлар учта гуруҳга бирлаштирилган: А) Умумий иқтисодий омиллар (умумий иқтисодий фаолият даражаси, молиявий ресурсларнинг мавжудлиги, инфляция, валюта ревальвацияси, тарифлар, савдо чеклашлари, хорижий валюта курси, ҳукуматнинг пул ва солиқ сиёсати); В) Соҳа – корхона бизнесига таъсир кўрсатувчи муҳим соҳа шароитлари (бозор ва рақобат, ишлаб чиқариш технологиясидаги ўзгаришлар, экология муаммолари, норматив-ҳуқуқий база, фаолиятнинг амалий томони хусусиятлари ва ҳ.к.з.); С) Субъект – мулк тузилмаси ва уни бошқариш, корхонанинг хўжалик фаолияти, молиявий кўрсаткичлар, молиявий кўрсаткичларни тайёрлаш шароитлари, қонунчилик, бухгалтериянинг кадрлар билан таъминланганлиги, кадрлар қўнимсизлиги ва ҳ.к.з. Мазкур халқаро аудит стандарти асосида АФМС № 31 “Хўжалик субъекти фаолияти билан танишиш” (Адлия вазирлигида 2001 йил 21 июнда № 1043 билан рўйхатга олинган) стандарти ишлаб чиқилган бўлиб, унда аудиторга корхона фаолияти ҳақида билимлар олиш ва кейинчалик аудиторлик текшируви ўтказишда шу билимлардан фойдаланиш масаласида қўйиладиган талаблар белгиланган. Корхона фаолиятини тушуниш шунингдек, мамлакатдаги ва корхона ишлаётган соҳадаги иқтисодий аҳволни тушунишни назарда тутади. Корхона фаолиятини тушуниш ва корхона фаолияти тўғрисидаги ахборотдан тегишлича фойдаланиш хатарларни баҳолаш ва муаммоли жиҳатларни аниқлаш, аудитни самарали режалаштириш ва ўтказиш, аудиторлик далилларини баҳолаш, аудитнинг юқори сифатини таъминлаш ҳамда хулосаларни асослашда ички аудиторга ёрдам беради. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling