Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг аҳволи ҳақида ҳисобот


Download 1.71 Mb.
bet52/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

1.3.3. Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг аҳволи ҳақида ҳисобот
Корхонадаги бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг аҳволини текшириш натижалари ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишга оид белгиланган тартибга риоя этилишига берилган баҳо;
- бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш тартибини бузишга доир аниқланган ҳолатлар баёни.


1.3.4. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тўланиши тўғри эканлиги ҳақида ҳисобот
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тўланиши тўғрилигини текшириш натижалари ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- ҳисоб-китоб қилиниб, тегишли органларга тақдим этилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри тузилганлигига берилган баҳо;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ва тўланиши борасида белгиланган тартибнинг бузилиш, солиққа тортилувчи базани белгилашда четга оғишлар фактининг баёни.


1.3.5. Молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонунчиликка риоя этилгани ҳақида ҳисобот
Корхона томонидан молиявий-хўжалик операцияларини бажаришда қонунчиликка риоя этилганини текшириш натижалари ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- корхона бажарган молиявий-хўжалик операцияларининг қонунчиликка мувофиқлигига берилган баҳо;
- ички аудит чоғида аниқланган, корхона бажарган молиявий-хўжалик операцияларининг қонунчиликка номувофиқлиги баёни.


1.3.6. Ички назоратнинг аҳволи ҳақидаги ҳисобот ва бошқа ҳисоботлар
Ички назоратнинг аҳволини текшириш натижалари ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- ички назорат тизими ва унинг ишлашидаги мавжуд нуқсонлар баёни;
- корхонанинг тузилмавий бўлинмаларидаги ижро интизомининг аҳволи, маълум бир ходимларнинг ишидаги мавжуд камчиликлар ҳақида маълумотлар.
Бошқа ҳисоботларга, шу жумладан, активлар ҳолатини текшириш натижалари ҳақидаги ҳисобот киради. У активлар инвентаризациясига асосланиб, активларнинг ҳаракати, ҳақиқий мавжудлиги ва бутлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Шунингдек, ўтказилаётган текширувларга оид барча ҳисоботлар корхона ижроия органи ва корхонанинг тузилмавий бўлинмалари фаолиятига берилган баҳо, аниқланган нуқсонлар ва қоида бузилишларини бартараф қилишга оид тавсияларни ўз ичига олувчи якуний қисм, тасдиқловчи ҳужжатларнинг тўла тўпламини ўз ичига олиши зарур.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling