Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet60/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Раҳбарлик, назорат ва текшириш. ИАХ раҳбари аудиторлик гуруҳи аъзоларига раҳбарлик қилиш, уларни назорат қилиш ҳамда уларнинг ишини текширишда ХАС 220 “Молиявий ҳисобот ахбороти аудитининг сифат назорати” стандартидан фойдаланиб текширишга доир тадбирларнинг тавсифи, вақт доираси ҳамда тадбирлар ҳажмини режалаштириши мумкин.
Кўрсатилган тадбирлар турли омилларга, шу жумладан, корхона фаолияти ва тизимининг ҳажми ва мураккаблиги, ички аудит соҳаси, молиявий ҳисоботни бузиб кўрсатишлар хатари, аудиторлик гуруҳи аъзоларининг қобилияти ва билимлилиги кабиларга қараб ўзгариши мумкин.
ИАХ раҳбари аудиторлик гуруҳининг ҳар бир аъзоси малакаси ва кўникмасини инобатга олган ҳолда уларнинг ишини текшириш тадбирларининг тавсифи, муддатлари ва ҳажмини режалаштиради.


2-МАВЗУ. аудиторЛИК ВАЗИФАЛАРИНИ БОШҚАРИШ
2.1. Вазифалар режаси
2.2. Вазифалар назорати
2.3. Бажарилган вазифалар натижалари ҳақида хабардор қилиш
2.4. Натижалар мониторинги


2.1. Вазифалар (аудит) режаси
Ички аудиторлар ҳар бир аудиторлик текширувини режалаштиришлари лозим, чунки улар аудиторлик вазифаларини режалаштириш ва бажариш учун жавобгардирлар.
Аудитни режалаштириш – бу аудиторлик текширувини самарали ва ўз вақтида ўтказишга қаратилган тадбирлар тизимидир. Режалаштириш жараёни аудит стратегияси ва тактикаси, аудиторлик текшируви ҳажмини белгилаш, аудитнинг умумий режасини тузиш, аудиторлик дастурини, ҳар бир аудиторлик тадбирларини ва усулларини ишлаб чиқишдан иборат. Режалар корхонанинг фаолиятини билишга асосланиб, унинг ҳисоб тизими, ички назорат тадбирлари ҳақида ахборот олиш, бажарилувчи аудиторлик тадбирларини ўтказиш вақти ва бажарилувчи аудиторлик тадбирлари ҳажми ҳамда бажариладиган ишларни мувофиқлаштиришни акс эттиради.


2.1.1. Қонунчиликка ва корхонадаги ички низомларга мувофиқ мақсадларни ҳамда вазифаларнинг мезонларини ўрнатиш ва вазифалар соҳасини белгилаш
Ҳар бир аудиторлик вазифасини ўз мақсади бўлиши зарур. Мақсад эса ўтказиладиган аудит турига: операцион ёки молиявий аудит, белгиланган талабларга мувофиқлик аудити (комплаенс – аудит) ёки ахборот тизимлари (ахборот технологиялари) аудитига боғлиқ. Мақсадлар аниқ белгиланган бўлиши ва ички аудиторларга ҳам, аудиторлик ҳисоботи адресатларига ҳам тушунарли бўлиши лозим.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling