Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Режалаштирилган қарорларнинг аудит жараёнида ўзгариши.
Ички аудит режаси ички аудитнинг умумий стратегиясига нисбатан анча батафсиллаштирилган бўлиб, етарли ва ўринли аудиторлик далиллари олиш ва аудиторлик хатарини мақбул чегара даражасигача пасайтириш учун аудиторлик гуруҳи аъзолари бажарадиган аудиторлик ишлари тавсифи, муддатлари ва ҳажмини баён қилади. Ички аудит режасининг ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши аудиторлик тадбирлари керакли тарзда режалаштирилгани ва бажарилганига исбот бўлиб хизмат қилади. Режалаштиришга оид ишчи ҳужжатлари кўриб чиқилиб, кейинги аудиторлик тадбирлари ўтказилгунга қадар тасдиқланган бўлиши зарур.
Аудит режаси қуйидагиларни ўз ичига олади: аҳамиятли бузиб кўрсатишлар хатарини баҳолаш учун зарур бўлган тадбирларнинг тавсифи, ўтказилиш муддатлари ва тадбирлар ҳажми; режалаштирилаётган кейинги аудиторлик тадбирларининг тавсифи, ўтказилиш муддатлари ва тадбирлар ҳажмининг баёни. Кейинги аудиторлик тадбирлари режаси ички аудиторнинг қарорини, айнан: ички назорат воситаларининг самарадорлигини текширган маъқулми, режалаштирилаётган тадбирларнинг моҳият бўйича тавсифи, вақти ва ҳажми; аудиторлик вазифаси пайтида бажарилиши керак бўлган исталган бошқа аудиторлик тадбирлари (масалан, тўғридан-тўғри сўровларнинг жўнатилиши ёки корхона юристлари билан муҳокама қилиш). Ички аудит режаси ишлаб чиқилиб, ички аудит хизмати ичида муҳокама қилингандан кейин кузатув кенгашига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун топширилади. Одатда аудит режаси йилига бир марта, календарь йили охирида – келгуси йил учун ёки календарь йили бошида – жорий йил учун тасдиқланади. Режалаштирилган қарорларнинг аудит жараёнида ўзгариши. Кутилмаганда, текшириш шароитларининг ўзгариши оқибатида ёки олинган аудиторлик далиллари муносабати билан ички аудит режасини, бунинг натижасида ички аудит тавсифи, муддати ва кейинги аудиторлик тадбирлари ҳажмини ўзгартириш зарурияти юзага келиши мумкин. Вазифани бажаришда ички аудиторнинг эътиборини аудиторлик тадбирларини режалаштираётган пайтда олган ахборотидан анча фарқ қиладиган ахборот тортиши мумкин. Масалан, аудиторлик тадбирларини бажариш давомида ички аудитор назорат воситаларининг самарадорлигини синаётганда олган далилларига моҳиятан зид келадиган далил олиши мумкин. Бу ҳолда ички аудитор олинган хатарлар баҳоси натижаларидан келиб чиқиб, режалаштирилган аудиторлик тадбирларини қайта кўриб чиқиши зарур бўлиб қолади. Ташқи аудиторлардан фарқли равишда ички аудиторлар ички аудит режасини бир томонлама, корхона кузатув кенгашининг баённома қарори билан тасдиқлангандан кейин ўзгартиришга ҳақлидирлар. Лекин ички аудитор зарурият юзасидан жорий йилнинг аудит режасини қайта кўриб чиқиши ва кузатув кенгашига илгариги тасдиқланган иш режасига киритилган ўзгартишлар ва тўлдиришларни тасдиқлаш учун киритиши мумкин. Фақат янги таҳрирдаги иш режаси ёки ўзгартишлар ва тўлдиришлар тасдиқлангандан кейингина ички аудитор янги аудит режасига таяниши мумкин. Албатта, бундай ёндошув маълум бир вақт сарфини талаб этади ва юзага келган масалаларни тезкорлик билан ҳал қилишга имкон бермайди. Энг маъқул ечим кузатув кенгашига тасдиқлашга киритиш учун аудит режасини яхлитланган вариантда тузишдир. Ички аудит режасига аудит ўтказиш объектлари ва муддатлари киритилади, ўтказиладиган аудиторлик тадбирлари рўйхатини эса ички аудитор аудит пайтида мустақил равишда зарур ҳолларда қайта кўриб чиқади, лекин бунинг сабаблари ва асослари ҳужжатлаштириб қўйилади. Ички аудитор режалаштиришни ҳар бир аудиторлик вазифаси кесимида ўтказгани маъқул. Аудиторлик вазифасини режалаштириш босқичлари ва усуллари мазкур Қўлланманинг кейинги мавзуларида кўриб чиқилади. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling