Мавзу: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирларининг
Download 394 Kb.
|
401-14
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАВЗУ: Умумтаълим мактабларида ўқувчилар кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш.
- Мавзу: Умумтаълим мактабларида ўқувчилар кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш. Режа I. Кириш
- Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш услублари ва тамойиллари II. Асосий қисм
- Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни жисмоний ривожлантириш ва чиниқтириш тадбирлари IV. Фойдаланилган адабиётлар
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги З.М.Бобур номлиАндижон давлат университети Жисмоний маданият факультети МАВЗУ: Умумтаълим мактабларида ўқувчилар кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш. БАЖАРДИ: Ахмедов Хосилжон ИЛМИЙ РАҲБАР: Мамадалиев Қ Андижон 2013 Мавзу: Умумтаълим мактабларида ўқувчилар кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш. Режа I. Кириш Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш услублари ва тамойиллари II. Асосий қисм Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия ва спорт тадбирларининг асосий шакллари Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбиянинг мақсади ва вазифаси III. Хулоса Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни жисмоний ривожлантириш ва чиниқтириш тадбирлари IV. Фойдаланилган адабиётлар КИРИШ
Ўқувчиларнинг жисмоний тарбиялаш ва жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш борасида мактабда дарс шакли, дарсдан ва мактабдан ташқари шакллари билан бир қаторда оилада жисмоний тарбиядан уй машғулотлари катта аҳамият касб этмокда. “Умумтаълим мактаблари учун жисмоний тарбиядан давлат таълими стандарт” асосида «жисмомий тарбия ўқув дастури»да ўқувчиларга уйга бериладиган вазифаларига алоҳида эътибор қаратилган. Топшириқлар дастурнинг хар-бир бўлимлар учун тузилган бўлиб, жисмоний тарбия ўқитувчиларидан тадбирлар уюштириш давомида маъсулият билан ёндошини талаб этади. Жисмоний тарбия ўқтувчиси хар-бир дарсда ўқитувчиларни жисмоний машқлар билан мустақил шуғулланиш учун чиниқтириш ҳамда ҳаракатга бўлган эҳтиёжини шакллантириш зарур. Уй топшириқлари ўтилган машғулотларни янада мустаҳкамлаш, ўқув мезонлари, Алпомиш ва Барчиной махсус тестларини топширишига тайёрлайди. Энг муҳими “Соғлом авлодни” тарбиялаш воситаларидан бири бўлиб хизмат қилади. Эрталабки бадан тарбия машғулоти 5-10 дақиқа давом этиб, хар ойда янги машғулот тури танланади, машғулотлар билан режа асосида овқатланган ҳолда очиқ ҳавода, енгил спорт кийимида шуғулланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Жисмоний тарбия дарслари ўқувчиларни ҳаракат эҳтиёжларини тўла таминлай олмайди. Шунинг учун болаларни ҳаракатга бўлган табиий эҳтиёжини таминлаш учун ҳафта давомидаги ҳаракат фаоллиги 12-15 соат бўлиши мақсадга мувофиқдир. Жисмоний тарбия ўқув дарслари ва ўйин фаолиятлари ўқувчиларнинг функционал ва ёш хусусиятларига тўла мос келиши зарур, ақлий ва статик нагрузкалар ҳажмининг олиши билан юзага келадиган чарчоқ, ҳаракат фаоллигини етишмовчилигини болаларнинг иш қобилиятининг ва жисмоний ривожланиши сусайишига олиб келади ҳамда болани касалланишига сабаб бўлади. Шунинг учун берилаётган юклама меъёрида бўлиши зарурдир. Ҳаракат фаолиятини меъёрида таъминлаш соғлом турмуш тарзи асосидир. Бундай вазифаларни амалга оширишда жисмоний тарбия тадбирларини аҳамияти каттадир. Умумтаълим мактабларида ўқувчилар кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда жисмоний тарбия ўқитувчиси иқлим, мактаб шароити ва ўқув дастури материалларига асосланиб тузилган дарс режаларидан фойдаланилган ҳолда жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиб боради. Жимоний тарбия тадбирлари ўқувчиларни ўқишлари давомида жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ташкил этилади. Тадбирлар асосида болаларнинг соғлом бўлиши, жисмоний машқларни мукаммал эгаллаши ҳамда келгусида юқори малакали спортчи ёки мураббий бўлишига имкон беради. Битирув малакавий ишнинг мақсади ва вазифаси: Битирув малакавий ишда Умумтаълим мактабларида ўқувчилар кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари ўрганилди. Жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш шакллари ва услублари таҳлил этилди. Шунингдек битирув малакавий ишда ўқувчиларни кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш давомида жисмоний ва спорт тайёргарликларининг аҳамияти ва умумий жисмоний тайёргарликларни ташкил этиш тамойиллари ва қонуниятлари таҳлил этилган. Download 394 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling