Мавзу: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирларининг
Битирув малакавий ишни тайёрлаш
Download 394 Kb.
|
401-14
Битирув малакавий ишни тайёрлаш: Андижон вилояти Хонобод шахри Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилди.
Умумтаълим мактабларида ўқувчилар кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда ўқувчиларни жалб этиш жараёнлари ўрганилган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида илмий тадқиқот ишларида 40 дан ортиқ болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари жалб этилган бўлиб, ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт машғулотларири билан бирга жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни ўрганилган. Илмий тадқиқот ишларида болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган жисмоний тарбия тадбирлари ўқувчиларнинг жисмоний фазилатларини ривожлантириш, жисмоний ҳаракатларга ўргатиш машғулотлари ўрганилган. Битирув малакавий ишни тайёрлаш жараёни: Битирув малакавий ишни тайёрлашда қуйидаги илмий тадқиқот ишлари ўтказилди. Илмий адабиётлар, дарсликлар, услубий ва ўқув қўлланмалар ҳамда Интернет материалларини ўрганиш. Текширилувчилар жисмоний ва амалий тайёргарликларини баҳолаш ва назорат қилиш учун педагогик назоратлар, амалий синов-назорат меъёрлари, тестлар ўтказиш, суҳбатлар, анкеталар, учрашувлар ташкил этилди. Кундалик назорат дафтарлари юргизилди. Натижалар қайд этиб борилди. Текширилувчилар жисмоний ва амалий тайёргарликларини баҳолаш, соғликларини ўрганиш учун тиббий кўриклар ташкил этиш. Тиббий кўрик давомида барча ўқувчиларнинг соғлиқлари мунтазам текширилиб борилди. Тиббий кўрик давомида текширилувчиларда антропометрик текширишлар-тана вазни, бўй ва тана қисмлари узунлигини ўлчаш, билак мускуллари кучини динамометрларда ўлчаш, бел мускуллари кучини сатнометрда ўлчаш, ўпканинг тириклик сиғимини спирометрда ўлчаш, кўкрак қафаси айланасини нафас олганда, нафас чиқарганда ва тинч ҳолатда ўлчаш, юрак уришлари сонини тинч ҳолатда ва жисмоний юклама бажаргандан сўнг ҳамда дам олгандан кейин ўлчаш ишлари ўтказилди. Тиббий варақалар тайёрланди. Текширилувчилар билан ўтказилган тадбирлар давомида руҳий тайёргарликларини, характерларини, аҳлоқий ва ирода сифатларини ўрганилди ва таҳлил этиб борилди. Натижалар қайд этиб борилди. Download 394 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling