Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Ички аудит дастурини бажариш натижаларини бошқариш


Download 1.71 Mb.
bet67/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Ички аудит дастурини бажариш натижаларини бошқариш
ИАХ раҳбари қуйидагилар бажарилишини таъминлаши лозим:
- ички аудит ҳақидаги ҳисоботлар таҳлили ўтказилиши, шу жумладан, ички аудит натижаларининг яроқлилиги ва мутаносиблиги баҳоланиши ва тасдиқланиши;
- аниқланган қоида бузилишларининг туб сабабларини аниқлашга доир ҳаракатлар таҳлили ўтказилиши.


Аудит дастурига оид ишчи ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни сақлаш
ИАХ раҳбари ички аудит ёзувларининг юритилиши, уларнинг бошқарилишини ва сақланиб қолишини таъминлаши лозим. Бу ички аудит дастури амалга оширилганининг исботи сифатида зарурдир. Ички аудитга оид ёзувларга нисбатан зарур махфийликни таъминловчи тартиб ўрнатилиши лозим.


2.1.6. Вақтдан самарали фойдаланиш учун аудит жадвалини ишлаб чиқиш
Аудиторлик текшируви режаси ва дастурида аудиторлик тадбирларини амалга ошириш даври ички аудит бўлимлари бўйича, аниқ ижрочилар қайд этилган ҳолда кўрсатилади.
Лекин амалда аудиторлик текширувини самарали ташкил этиш учун бунинг ўзи етарли бўлмаслиги мумкин. Айниқса, агар бу бош корхонанинг унитар корхоналарини ички аудиторлик текширувидан ўтказишга тегишли бўлса.
Ички аудит хизмати раҳбари ички аудит дастури асосида аудитнинг ҳар бир бўлими бўйича аудиторлик текширувларининг батафсил жадвалини ишлаб чиқади. Унда корхонанинг ҳар бир тузилмавий бўлинмасида ички аудит ўтказиш куни, вақти, шунингдек, аудиторлик вазифаларининг ўз вақтида ва тўла бажарилиши учун жавобгар бўлган мансабдор шахслар рўйхати кўрсатилади.
Жадвал ишлаб чиқилаётганда ички аудитор ишлаб чиқариш фаолияти ва технологиясининг хусусиятларини инобатга олиши лозим. Масалан, ишлаб чиқаришни тўхтатиб бўлмайдиган корхоналарда активлар инвентаризациясини ишлаб чиқариш режа асосида тўхтатилган вақтда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Жадвални аввалдан кадрлар бўлими билан ҳам муҳокама қилиб олиш керак, чунки корхонанинг керакли ходимлари аудиторлик текшируви ўтказиладиган вақтда режалаштирилган меҳнат таътилида ёки хизмат сафарида бўлмасин. Жадвални корхонанинг ижроия органи раҳбарининг буйруғи билан тасдиқлатиб олиш ҳам мақсадга мувофиқдир.
Аудит жадвалининг тузилмаси турлича бўлиши мумкин ва у қатъий равишда белгиланган бўлиши шарт эмас. Лекин жадвалнинг мазмуни унинг шаклидан устун бўлиши шарт.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling