Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Ички аудит гуруҳи аъзоларининг ички аудитга оид билимларини таъминлаш учун қуйидагилар талаб этилади


Download 1.71 Mb.
bet66/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Ички аудит гуруҳи аъзоларининг ички аудитга оид билимларини таъминлаш учун қуйидагилар талаб этилади:

  • ички аудит мақсадларига эришиш учун зарур бўлган билимлар ва кўникмаларни аниқлаш;

  • аудит гуруҳи таркибига шундай кишиларни тўплаш керакки, улар жамланганда гуруҳда зарур билим ва кўникмалар таъминлансин.

Агар ички аудит гуруҳи таркибига киритилган аудиторларнинг жамланма билимдонлиги талаб этилаётган даражага мувофиқ келмаса, гуруҳ таркибига қўшимча билим эгалари сифатида техник экспертлар жалб қилинади. Техник экспертлар ички аудиторлар раҳбарлиги остида ишлайдилар ва ички аудиторларнинг ишидан фарқ қиладиган ишларни бажарадилар. Ички аудит гуруҳи таркибига аудитор ёрдамчилари ҳам киритилиши мумкин, лекин улар ички аудиторлар раҳбарлиги остида ва ички аудиторларнинг кўрсатмаларига мувофиқ ҳаракат қилишлари зарур. Ички аудит ўтказилаётганда, масалан, агар манфаатлар зиддияти мавжудлиги ёки керакли даражадаги билим савияси етишмаслиги маълум бўлиб қолса, гуруҳнинг миқдорий ва сифат таркибини ўзгартириш талаб этилиши мумкин. Бундай вазият юзага келганда гуруҳда бирон-бир ўзгаришлар қилинмасдан аввал бу зарурият тегишли томонлар (масалан, ички аудит гуруҳи раҳбари ва/ёки кузатув кенгаши) билан муҳокама қилиниши керак.
ИАХ раҳбари ички аудит ўтказиш учун жавобгарликни аудит гуруҳи раҳбари зиммасига юклайди.
Ички аудитнинг натижа келтирадиган қилиб режалаштирилишини таъминлаш учун бу жавобгарликни ички аудит ўтказилиш санасидан аввал юклаш мақсадга мувофиқдир. Маълум бир ички аудитнинг натижали ўтказилишини таъминлаш учун аудит гуруҳи раҳбарининг эътиборига қуйидаги ахборот етказилиши керак:
- ички аудит мақсадлари;
- ички аудит мезонлари ва барча тегишли норматив ҳужжатлар;
- ички аудит соҳаси, шу жумладан, ички аудит ўтказиладиган ташкилий ва функционал бирликлар ҳамда жараёнларни кўрсатиш;
- ички аудит ўтказиш усуллари ва тадбирлари;
- ички аудит гуруҳининг таркиби;
- ички аудитни бошлаш ва ички аудитнинг давом этиш вақти;
- ички аудит ўтказиш учун ажратилувчи ресурслар;
- ички аудит мақсадларига эришишга таъсир кўрсатувчи хатарларни баҳолаш ва бу хатарларни бошқариш учун зарур бўлган ахборот.
Ички аудит гуруҳи раҳбарига тақдим этилаётган ахборотда (қўлланилиши мумкин бўлган ҳажмда) қуйидаги мавзулар ҳам акс эттирилиши лозим:
- ички аудит дастури билан талаб қилинувчи ички аудит ҳақидаги ҳисобот мазмуни;
- махфийлик ва ахборот хавфсизлиги масалалари;
- ички аудиторларнинг соғлиғини сақлаш ва уларнинг меҳнат хавфсизлигини таъминлашга оид талаблар;
- ички аудит якунлангандан кейинги ҳаракатларни амалга оширишга, масалан, аввалги ички аудит якунларига доир амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларга нисбатан талаблар.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling