Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet64/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Ички аудитни режалаштириш, аввало, аудит мақсадлари, тадбирлари ва ҳажмини аниқлаб олишни ўз ичига олади.
Ички аудит мақсадлари бажариш мўлжалланган вазифаларни ишлаб чиқишни назарда тутади.
Ички аудит тадбирларибу аудит мақсадларига эришиш воситасидир. Улар ички аудиторнинг маълум бир аудит участкасида зарур аудиторлик далиллари олиш учун қиладиган ҳаракатларининг тартиби ва изчиллигини белгилаб беради.
Таҳлил тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- молиявий ҳисоботнинг ҳақиқий кўрсаткичларини корхонанинг режа кўрсаткичлари билан солиштириш;
- молиявий ҳисоботнинг ҳақиқий кўрсаткичларини ички аудитор белгилаган прогноз кўрсаткичлари билан солиштириш;
- молиявий ҳисобот кўрсаткичларини амалдаги қонунчилик, норматив актлар ва корхонанинг ўзи ўрнатган норматив кўрсаткичлар билан солиштириш;
- молиявий ҳисобот кўрсаткичларини молиявий ҳисобот таркибига кирмаган маълумотлар билан солиштириш;
- молиявий ҳисобот кўрсаткичларини соҳанинг ўртача маълумотлари билан солиштириш;
- молиявий ҳисобот кўрсаткичларидаги вақт ўтиши билан кечган ўзгаришлар ва улар билан боғлиқ нисбий коэффициентлар таҳлили.
Таҳлил тадбирларининг тури уларни ўтказиш мақсадлари, таҳлил учун зарур ахборотларни олиш осонлиги ва мутаносиблиги, корхона фаолиятининг турига боғлиқ.
Ички аудит мақсадлари ва тадбирлари биргаликда ички аудитор ишининг ҳажмини белгилайди.
Аудиторлик текшируви ҳажми деганда аудитор томонидан аудиторлик тадбирлари миқдори ва уларни ўтказиш кўлами, тўлақонли аудиторлик текшируви ўтказиш, ички аудит хизматининг жамлама ҳисоботини тайёрлаш учун зарур бўлган вақт сарфи, мутахассислар сони ва таркиби тушунилади.
Ички аудит дастурини расмийлаштириш. Мақсадлар, аудиторлик тадбирлари рўйхати, ички аудит ҳажми аниқлангандан кейин ички аудит хизмати раҳбари ички аудит дастурини ҳужжатлар билан расмийлаштириши зарур. Бунинг учун ички аудитор иш жараёнида ўзининг ишчи ҳужжатларига ўтказиладиган ҳар бир аудиторлик тадбирини рақам ёки код билан белгилайди.
Аудиторлик дастури назорат воситаларининг тест синовлари дастури ёки фаолиятнинг моҳияти бўйича тузилгани маъқул.
Назорат воситаларининг тест синови дастури ички назорат ва ҳисоб тизимининг ишлаши ҳақидаги ахборотларни тўплаш бўйича ҳаракатлар жамланмасидир. Назорат воситаларининг синовлари корхонанинг назорат воситаларидаги сезиларли камчиликларни аниқлашга ёрдам беради.
Аудиторлик тадбирлари моҳиятан бухгалтерия ҳисобида счётлар бўйича сальдо ва айланмаларнинг тўғри акс эттирилганини батафсил текширишни ўз ичига олади. Аудиторлик тадбирлари дастури моҳиятан ички аудиторнинг мана шундай аниқ батафсил текширувлар учун ҳаракатлари рўйхатидир. Аудитор моҳият бўйича тадбирлар учун бухгалтерия ҳисобининг айнан қайси бўлимлари текширилишини белгилаб олиши ва бухгалтерия ҳисобининг ҳар бир бўлими бўйича ички аудит дастурини тузиб чиқиши керак.
Ички аудит ўтказиш шароитлари ва аудиторлик тадбирлари натижаларининг ўзгаришига қараб ички аудит дастури ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин. Ўзгаришларнинг сабаблари ва натижалари ҳужжатлаштириб қўйилиши лозим.
Аудиторнинг аудиторлик дастуридаги ҳар бир бўлимга оид, ишчи ҳужжатларида акс этган хулосалари аудиторлик ҳисоботи (корхона раҳбариятига ёзма ахборот) тузиш учун фактик материал ҳисобланади.
Ички аудитни режалаштириш жараёни тугаши билан аудит дастури ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши ва ички аудит хизмати раҳбари томонидан тасдиқланиши зарур.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling