Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Кузатув кенгашини аудитнинг муҳим масалалари юзасидан вақти-вақти билан хабардор қилиш


Download 1.71 Mb.
bet72/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

2.4.4. Кузатув кенгашини аудитнинг муҳим масалалари юзасидан вақти-вақти билан хабардор қилиш
Ички аудит хизмати ва кузатув кенгашининг ўзаро муносабатлари онда-сонда, чоракда бир марта бўлмаслиги керак. Ички аудитор кузатув кенгаши ходимлари, айниқса, кенгаш раиси билан доимий мулоқотда бўлиши шарт. Ички аудитор вақти-вақти билан кузатув кенгашини ички аудиторлик текширувларининг дастлабки якунлари, корхонада ўтказилган аудиторлик текшируви пайтида аниқланган камчиликлар ва бузилишларни бартараф қилиш юзасидан ишларнинг бориши ёки фан ва технологиянинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ва корхонанинг фойда кўриш қобилиятини оширишга имкон берувчи янги ютуқлари ҳақида хабардор қилиб туриши мумкин.
Қонунчиликда шунингдек, корхонанинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан корхонага зарар етказилганидан гувоҳлик берувчи фактлар топилганда бу ҳақда кузатув кенгашига зудлик билан хабар қилиш мажбурияти ҳам ички аудитор зиммасига юклатилган.


3-МАВЗУ. КОРХОНАДАГИ ФИРИБГАРЛИК ХАТАРИ ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
3.1. Вазифани режалаштириш ва бажариш пайтида фирибгарлик хатарини аниқлаш ва унга таъриф бериш.
3.2. Фирибгарликнинг умумий турлари ва аниқланган фирибгарлик фактларига доир чоралар кўриш.
3.3. Фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида назорат тадбирларини яхшилаш бўйича кўздан кечириш жараёнини амалга ошириш.
3.4. Фирибгарликнинг олдини олиш учун аудит синовларини қўллаш.
3.5. Фирибгарлик борасида ходимларнинг хабардорлигини таъминлаш ва қоида бузилишлари ҳақидаги ахборотни очишга кўмаклашиш.


3.1. Вазифани режалаштириш ва бажариш пайтида фирибгарлик хатарини аниқлаш ва унга таъриф бериш
Фирибгарлик фактларининг олдини олиш ва бу фактларни топиш бўйича асосий жавобгарлик корхонани бошқарувчи ва раҳбарлик қилувчи шахсларга юклатилади. Кўрсатилган шахсларнинг жавобгарлиги корхонанинг ташкилий тузилмаси ва ички бошқарув ҳужжатларига боғлиқ.
Бошқарув учун масъул бўлган корхона раҳбариятининг мажбурияти:

  • фирибгарлик ҳолатларининг юзага келиши эҳтимолини камайтириш учун фирибгарликнинг олдини олишга алоҳида аҳамият бериши;

  • тегишли чоралар кўриш йўли билан ходимларни фирибгарлик қилишдан ушлаб туриш.

Шунингдек, раҳбарият ҳалоллик ва ахлоқий хулққа асосланган корпоратив маданиятни рағбатлантиради деб назарда тутилади.
Раҳбарият ходимларнинг ҳаракатлари устидан назоратни амалга ошириши ва шунинг воситасида ички назорат тизимини яратиши ва уни қўллаб туриши шарт. Бу молиявий ҳисоботнинг ишончли, назорат воситаларининг самарадорлиги ва таъсирчан эканлигига, шунингдек, амалдаги қонунлар ва норматив актларга риоя этилаётганига мантиқий ишонч ҳосил қилиш учун зарур.
Раҳбарият корхонанинг тартибга солинган ва самарали фаолият юритишини таъминлайдиган назорат муҳитини, сиёсатини ва тадбирларини яратиши ҳамда ушлаб туриши шарт. Бундай масъулият қуйидагиларни ўз ичига олади:
молиявий ҳисобот тайёрлаш мақсадларига тааллуқли бўлган назорат воситаларини ўрнатиш ва уларни қўллаб-қувватлаш (бу белгиланган молиявий ҳисобот принципларига мувофиқ тўғри ва холис (ёки барча муҳим жиҳатларда адолатли тақдим этилган) тасаввур беради);
молиявий ҳисоботни сезиларли даражада бузиши мумкин бўлган хатарларни бошқариш.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling