Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Фирибгарликнинг умумий турлари ва аниқланган фирибгарлик фактларига доир чоралар кўриш
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фирибгарлик
3.2. Фирибгарликнинг умумий турлари ва аниқланган фирибгарлик фактларига доир чоралар кўриш
Ички аудитни режалаштириш ва ўтказишда аудиторлик хатарларини мақбул даражагача пасайтириш учун ички аудитор фирибгарлик натижаси ҳисобланган аҳамиятли бузиб кўрсатишлар хатарини кўриб чиқиши лозим. Хатолар ва фирибгарлик: тушунча, турлариМолиявий ҳисобот фирибгарлик ёки хато натижасида бузилиши мумкин. Хато фирибгарликдан молиявий ҳисоботнинг бузилишига олиб келган ҳаракат асосида ғараз йўқлиги билан фарқ қилади. Хатолар — молиявий ҳисоботда беихтиёр йўл қўйилган бузилишлар, шу жумладан, бирон-бир сумманинг тушиб қолиши ёки бирон-бир ахборотнинг очилмай қолишидир. Уларга қуйидагилар киради: молиявий ҳисоботга асос бўлган маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашдаги хатолар; фактларнинг нотўғри ҳисобга олиниши ёки нотўғри талқин қилиниши натижаси ҳисобланган нотўғри баҳолаш қийматлари; бухгалтерия ҳисобининг ўлчаш, таснифлаш, тақдим қилиш ва ошкор қилишга тааллуқли принципларини қўллашдаги хатолар. Фирибгарлик – раҳбарият, бошқарувни амалга оширувчилар, ходимлар орасидан бир ёки бир нечта киши ёки учинчи шахслар томонидан ноқонуний ва адолатсиз манфаат олиш учун алдов ёрдамида атайлаб қилинган ҳаракатдир. “Фирибгарлик” атамаси ҳуқуқ амалиётида кенг тарқалган, лекин ички аудитор фирибгарлик фактларинигина эмас, балки молиявий ҳисоботдаги аҳамиятли бузиб кўрсатишларга сабаб бўлган фактларни ҳам кўриб чиқади. Раҳбарлар ёки бошқарув учун масъул шахслар орасидан бир ёки бир неча киши қилган фирибгарлик “раҳбариятнинг фирибгарлиги” деб аталади. Корхона ходимлари ҳисобланган шахсларнинг қилган фирибгарликлари “ходимларнинг фирибгарлиги” атамаси билан номланади. Бу ҳолатларнинг ҳар бирида тил бириктириш мавжуд бўлиб, бу ҳолат корхона ходимлари орасида ҳам, текширилаётган корхонага алоқаси бўлмаган учинчи шахслар орасида ҳам мавжуддир. Қасддан бузиб кўрсатишларнинг иккита тури мавжуд: молиявий ҳисоботнинг ноҳалол тузилиши жараёнида бузиб кўрсатилиши; активларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши натижасида юзага келувчи бузиб кўрсатишлар. Молиявий ҳисоботнинг ноҳалол тузилиши молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни чалғитиш ниятида рақамли қийматларнинг ўтказиб юборилиши ёки бузиб кўрсатилиши ё ахборотнинг очиб берилмаслигини кўзда тутади. Молиявий ҳисоботнинг ноҳалол тузилиши қуйидагиларнинг оқибатидир: алдамчилик, сохталаштириш (шу жумладан, ҳужжатларни қалбакилаштириш), молиявий ҳисоботга асос бўладиган ҳисоб ёзувлари ёки ҳужжатларнинг ўзгартирилиши; ҳодисалар, хўжалик операциялари, шунингдек, бошқа муҳим ахборотларнинг атайлаб яширилиши ёки тушириб қолдирилиши; бухгалтерия ҳисобининг ўлчаш, таснифлаш, тақдим этиш ёки очишга тааллуқли принципларининг атайлаб бузилиши . Мулкни ўзлаштириш корхонага тегишли активларнинг ўғирланиши натижаси бўлиб, кўпинча ходимлар томонидан нисбатан кичик ҳажмларда содир этилади. Бу каби ҳаракатлар раҳбарият иштироки билан ҳам содир этилиши мумкин. Раҳбарият активларнинг ноқонуний ўзлаштирилишини топиш қийин бўлган усуллар билан яшириш учун кўпроқ имкониятларга эга. Активлар турли усуллар билан ўзлаштирилиши мумкин. Улар орасида: пул маблағларининг ўзлаштирилиши; моддий активлар ва интеллектуал мулкнинг ўзлаштирилиши; корхона томонидан мавжуд бўлмаган товарлар ёки хизматлар учун ҳақ тўланишини уюштириш; корхонага тегишли активлардан шахсий мақсадларида фойдаланиш. Активларнинг ўзлаштирилиши кўпинча уларнинг камомади ёки берухсат гаровини яшириш мақсадида ёлғон ва чалғитувчи ҳисоботлар ёки бошқа ҳужжатлар тақдим қилиш билан биргаликда кечади. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling