Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet83/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Корпоратив бошқарув (ингл.corporate governance) – корхона олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун кузатув кенгаши томонидан ахборот бериш, бошқариш ва корхона фаолиятини мониторинг қилиш учун яратилувчи жараёнлар ва ташкилий тузилмалар жамламасидир (Халқаро ички аудит профессионал стандартлари – Глоссарий).
Миллий қонунчиликда корпоратив бошқарувнинг қуйидаги таърифи келтирилган – бу акциядорлар, кузатув кенгаши аъзолари ва бошқа раҳбар ходимларнинг корхона фаолиятини бошқаришдаги асосий хатти-ҳаракатларини белгилайдиган қоидалар мажмуасидир. Тегишли корпоратив бошқарув концепцияси бизнесни юритишда этика стандартларини қўллаш, акциядорлар олдида жавобгарликни ҳис қилиш ва хўжалик субъекти ишлаётган жамиятнинг эҳтиёжларини эътиборга олишни ҳам қамраб олади. (Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисида Низом, 2000 йил 5 июлда № 943). Акциядорлар, кузатув кенгаши, бошқарув ҳамда бошқа раҳбар ходимларнинг роли, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари корхона уставида белгилаб берилади ва тегишли соҳага оид норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Корпоратив бошқарувнинг учта назарияси кенг тарқалган:
- “агентлик”;
- “менежерлик”;
- “ижтимоий масъулият” назарияси.
Агентлик назариясига асосан ижроия орган раҳбарлари акциядорларнинг ёлланма ходимлари ҳисобланади, улар акциядорларга ҳисобот беради ва уларнинг манфаатлари раҳбар ходимлар учун ҳамма нарсадан устун бўлиши керак. “Менежерлик” назариясига мувофиқ раҳбар ходимлар ваколатли ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлиб фаолият кўрсатади. “Ижтимоий масъулият” назарияси “бошқа манфаатдор шахслар”ни ўз ичига олган ҳолда “акционер корхонаси” тушунчаси доирасини кенгайтиради. “Бошқа манфаатдор шахслар” тушунчасининг доираси ишчилардан тортиб то ходимлар, кредиторлар, етказиб берувчилар, истеъмолчилар ва ҳатто маҳаллий ҳамжамият жамланмасигача ўзгариб туради.
Корпоратив бошқарувни таҳлил қилишда бир йўла иккита ёндошувни – акциядорлар концепцияси ва шериклар концепциясини ажратадилар. Биринчи концепцияга мувофиқ корпоратив бошқарув тор маънода – олий менежерларнинг корхона акциядорларига ҳисоб берувчи тизими сифатида тушунилади.
Иккинчи концепция корпоратив бошқарувни кенг маънода қабул қилади – унга ҳамма манфаатдор шахслар (акциядорлар, менежерлар, кредиторлар, контрагентлар, давлат ва ҳоказо)нинг расмий ва норасмий муносабатлари тизими сифатида қарайди.
Шундай қилиб, менежерлар ва акциядорлар ўртасидаги муносабатлар корпорациянинг кенгроқ ташқи институционал муҳит билан бўлган муносабатлариниг бир қисми бўлиб қолади.
Қуйидагилар корпоратив бошқарув иштироқчилари ҳисобланади:

  • корпорациянинг ўзи;

  • таъсисчилар, иштирокчилар (акциядорлар – мажоритар ва миноритар мулк эгалари);

  • бошқарув органлари (акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, ижроия органи);

  • ходимлар;

  • давлат;

  • кредиторлар;

  • бошқа тадбиркорлик тузилмалари (мол етказиб берувчилар, мижозлар, рақобатчилар).

Юқорида келтирилган субъектларнинг манфаатлари доираси кўпинча бир бирига мос келмайди. Улар манфаатларининг нисбати муайян жиҳатлар билан белгиланади: акциядорлар (иштирокчилар) сони, назоратнинг тақсимланиши, портфель, хорижий инвесторларнинг мавжудлиги, давлат мулки улуши, корхона фаолиятининг кўлами ва соҳаси, олий менежментнинг ўрни, меҳнат жамоасида шаклланган анъаналар. Корпоратив бошқарув иштироқчиларида манфаатларнинг ҳар хил эканлиги ҳал қилиб бўлмайдиган зиддиятларни туғдирмайди
Кузатув кенгаши, ижрочи раҳбарият, ташқи аудиторлар ва ички аудиторлар корпоратив бошқарувни тўртта негизи бўлиб хизмат қилади. Бошқарув жараёни ушбу тўртта гуруҳ ўртасида чамбарчас боғлиқликни таъминлайдиган кучни ифодалайди ва уларга бир-бири билан яхши ва самарали ишлаш имкониятини беради. Изчил ва самарали бошқарув жараёни мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш учун ушбу тўртта гуруҳнинг ҳаммаси схемада кўрсатилгандек жипслашган ҳолда ишлаб туриши керак.

Корпоратив бошқарувнинг асосий принциплари Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг (ИХРТ) 1999 йил 26-27 майда бўлиб ўтган ушбу корхона кузатув кенгашининг йиғилишида давлатлар вазирлари томонидан имзоланган “Корпоратив бошқарув принциплари” деб номланган ҳужжатида баён этилган. ИХРТни корпоратив бошқарув принциплари тавсия кўринишида бўлиб, давлат ҳукуматлари томонидан амалдаги қонунчиликни баҳолаш ва такомиллаштириш учун бошланғич таянч сифатида, корпорациялар томонидан эса корпоратив бошқарув ва энг яхши амалиёт тизимларини ишлаб чиқишда фойдаланилиши мумкин.
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling