Биринчи принцип: акциядорлар учун фойдани максималлаштириш. Корхона ўзининг акциядорлари кўпроқ фойда олишлари учун ишлайди. Қолаверса, у акциядорлар (мулк эгалари) ёки менежментнинг айрим гуруҳлари манфаатларини эмас, балки барча акциядорларнинг жами манфаатларини ҳимоя қилиши керак.
Иккинчи принцип: молиявий ахборотнинг очиқ-ойдинлиги, ошкоралиги. Акциядорлар ҳамда тартибга солувчи органлар учун корхонанинг молиявий аҳволи тўғрисида халқаро бухгалтерия ҳисоби стандартлари асосида тайёрланган ва холис аудитор томонидан аудит текширувидан ўтказилган ахборот ёритиб берилиши керак.
Учинчи принцип: корхона мулкининг аниқ, равшан тузилмасини шаффофлигини таъминлаш, айниқса менежмент, шўъба ва аффиляцияланган тузилмалари ҳамда 5% дан кўп акцияга эга бўлган акциядорлар бўйича. Яъни корхонанинг асл акциядори, мулк эгаси кимлигини аниқ кўрсатиш керак.
Тўртинчи принцип: оддий акциялар “битта акция - битта овоз” қоидаси бўйича овозга эга.
Бешинчи принцип: ижроия органни корхона акциядорлари сайлайди; ижроия органи улар олдида ҳисоб беради.
Олтинчи принцип: корхона ичидаги рағбатлантириш тизими (иш хақи, мукофотлар, опционлар ва ҳоказо) акциядорларнинг манфаатларига мос келиши керак. Бу эса ёки корхона ходимлари унинг акциядорлари бўлиши ёки ундан бонус сифатида акциялар олишини англатади. Агар корхонанинг молиявий аҳволи корхона раҳбари қабул қилган қарорларга бевосита боғлиқ бўлиб қолса, у ҳолда раҳбарнинг маоши тўғридан-тўғри корхона даромадининг капитализациялашувига боғлиқ бўлиши керак.
Еттинчи принцип: корхоналар ўзлари фаолият юргизаётган мамлакатнинг қонунчилигига риоя қилишлари керак.
Саккизинчи принцип: хукуматлар ва корхоналар доимий мулоқотда бўлиб туради.
Ички аудиторлар институти эса самарали корпоратив бошқарувни яратиш учун зарур бўлган 10 асосий принципларни санаб ўтади:
Ўзаро таъсир. Самарали бошқарув ижроия орган аъзолари, менежмент, ташқи аудиторлар ва ички аудиторлар ўртасида самарали ўзаро таъсир бўлишини талаб этади. .
Do'stlaringiz bilan baham: |