Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
1.2. Корпоратив жавобгарлик турлари
Корпоратив жавобгарлик – бу бир неча ҳуқуқ соҳалари нормаларида назарда тутилган юридик жавобгарлигининг ўзига хос туридир. Хусусан, қуйидаги соҳаларнинг нормаларини ажратиб кўрсатиш мумкин: - фуқаролик ҳуқуқи (масалан, бошқарув органлари аъзоларининг ўзларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга келтирилган зарарлари учун жамият олдида жавобгарлигига тааллуқли қоидалар; - жиноят ҳуқуқи (масалан, эмитент, унинг молиявий-хўжалик фаолияти ва қимматли қоғозлари, қимматли қоғозларга оид битимлар ва бошқа операциялар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилишдан қасддан бош тортиш ёки олдиндан тўлиқ бўлмаган ёки сохта маълумот тақдим қилганлик учун инвестор ёки назорат қилувчи органни кўрсатилган ахборотлар билан таъминлаши шарт бўлган шахснинг (агар бундай ҳаракатлари фуқаролар, корхоналар ёки давлатга катта зарар етказган бўлса) жавобгарлиги); - маъмурий ҳуқуқ (масалан, корхонада бошқарув функцияларини бажарадиган шахс томонидан унинг ваколатлари доирасидан четга чиқадиган битимлар ёки бошқа ҳаракатларни амалга оширганлик учун жавобгарлик); - меҳнат ҳуқуқи (масалан, бош директорга нисбатан унга юклатилган меҳнат мажбуриятларинг бажарилмаганлиги ёки нотўғри бажарилганлиги учун интизомий жазо қўлланилиши тўғрисидаги нормалар). Шундай қилиб, корпоратив жавобгарлик – бу умумдавлат ва ички норматив ҳужжатларга асосан корхона иштирокчиларига корпоратив қоидаларни бузганлик сабабликнинг салбий оқибатларини туфайли жавобгарликка тортиш кўринишидаги санкциялардир. Корпоратив ҳуқуқ субъектлари ҳамда жамият аъзолари бўлмиш шахслар (корхона таъсисчилари, раҳбарлари ва ходимлари) корпоратив жавобгарлик субъектлари ҳисобланади. Жамият фаолиятида ижтимоий жавобгарлик тоифаси ҳам муҳим. Ижтимоий жавобгарлик деганда ижтимоий нормаларни бузганлик учун жавобгарликка тортиш объектив зарурияти тушунилади. У шахснинг жамият, давлат, жамоа, бошқа ижтимоий гуруҳлар ва тузилмалар, яъни атрофидаги ҳамма одамлар билан ўзаро муносабатлари кўринишини ифодалайди. Ижтимоий жавобгарлик негизида инсон феъл-атворининг ижтимоий хулқи туради. Ижтимоий жавобгарликнинг аҳамияти шундаки, у жамият аъзоларини интизомга чақириш, уларни ижобий, онгли, фойдали хатти-ҳаракатга ундайди. Шунинг учун корпоратив ижтимоий жавобгарлик алоҳида тавсифга эга – у корхоналарнинг жамият ҳаётини яхшилаш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишда қатнашиш тўғрисидаги ихтиёрий қарорини акс эттирадиган концепциядир. Жамият раҳбарларининг жавобгарлиги ҳозирги кун қонунчилигида корпоратив бошқарув маъносида корхона бошқарув тизими ва назорати элементларининг бириси ва менежмент жавобгарлигини таъминлаш воситаларидан бириси сифатида қаралади. Жамиятнинг барча органлари ўз ваколатлари доирасида ҳаракат қиладилар ва қонунда белгилаб берилган бошқарув ёки назоратга оид мажбуриятларини бузганликдари натижасида жамиятга етказилган зарар учун жавобгарлик субъектлари ҳисобланадилар. Жамият органлари ўртасида ваколатларнинг аниқ белгиланиш масаласи ушбу органларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги масаласи билан чамбарчас боғлиқ, чунки раҳбарларнинг жавобгарлиги ҳамиша у ёки бу органга (у ёки бу мансабдор шахсга) юклатилган мажбуриятларни бузиш натижасида юзага келади. Ушбу мажбуриятларнинг ноаниқ белгиланиши ва уларни маълум бир шахс номи билан гавдалантирмаслик жавобгарлик тушунчасини қўллашга тўсқинлик қилади ҳамда жамиятга ноаниқ ва масъулиятсиз раҳбарлик юзага келишига олиб келади, бу эса ҳеч ким реал жавобгарликка эга бўлмаслигига шароит яратади. Шундай қилиб, раҳбарлар жавобгарлигининг асосий шартларидан бири корхонани бошқариш ва унинг фаолиятини назорат қилиш бўйича мажбуриятларнинг бузилишидир. Бу ҳолда корхона раҳбарларининг жавобгарлик мажбуриятларининг бузилиши юзага келади. Корхонани бошқариш билан боғлиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарлик бирон-бир шахс ташкилий-фармойиш ёки маъмурий-хўжалик функцияларини бажараётиб Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик ёки Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексларида кўрсатилган қонунбузарликка йўл қўйганда пайдо бўлади. Умумий қоидага кўра, корхонага етказилган зарарлар учун ходимларнинг жавобгарлиги меъёри меҳнат қонунчилиги нормалари билан чегараланган: ходим фақат бевосита ўзи ҳақиқатан етказган зарарни (мулкнинг ҳақиқий камайишини) қоплайди, шунда ҳам аксарият ҳолларда ходим зарарни ўзининг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмайдиган ҳажмда қоплайди. Бунда ходимларнинг ҳаракатлари учун учинчи шахслар олдидаги жавобгарликни корхона ўз зиммасига олади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон иқтисодида хусусий секторнинг ҳиссаси ва аҳамиятини тубдан ошириш тўғрисида” 2003 йил 24 январдаги №ПҚ-3202-Қарорига мувофиқ, акциядорлик жамиятлари ижрочи органлари, биринчи навбатда ижрочи директорлар корпусини, акциядорлар олдидаги масъулиятини кўпайтириш ва улар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида, шундай тартиб ўрнатиладики, унда: бошқарув раисини тайинлаш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан, асосан танлов танлов асосида қабул қилинади; бошқарув раисини ёллаш тўғрисидаги шартнома бир йил муддатга уни узайтириш ёки тўхтатиш имконияти тўғрисида ҳар йили акциядорлар умумий йиғилиши, баъзи ҳолларда эса кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилиш шарти билан тузилади; ижрочи орган томонидан келгуси йилга тузиладиган корхона бизнес-режаси акциядорлар умумий йиғилиши ёки унинг кўрсатмаси бўйича кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши шарт. Бизнес-режанинг асосий кўрсаткичлари сифатида ишлаб чиқариш, фойда келтириш ва дивидендлар тўловини кўпайтириш назарда тутилиши зарур; акциядорлик жамиятининг ижроия органи ҳар чоракда бизнес-режа бажарилишининг бориши тўғрисида кузатув кенгашига ҳисобот бериши керак. Йиллик бизнес-режанинг тасдиқланган параметрлари бажарилмаганда ёки тасдиқланган қоидалар қўпол тарзда бузилганда кузатув кенгаши бошқарув раисини ёллаш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин тўхтатишга ҳақли; ижрочи директорлар ва кузатув кенгаши раисларининг моддий рағбатлантирилиши акциядорлик жамияти фаолиятининг самарадорлигига бевосита боғлиқ. кузатув кенгаши аъзолари ўз фаолиятларини ушбу акциядорлик жамиятида ёлланма меҳнат фаолияти билан биргаликда олиб боришларига йўл қўйиб бўлмаслиги белгилаб қўйилган. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling