Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
-мавзу. Менежмент тамойиллари (принциплари) ва хатар менежменти (хатарларни бошқариш)
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1. Молиявий менежмент ва стратегик бошқарув
- Стратегик режалаштириш
- Молиявий менежмент
2-мавзу. Менежмент тамойиллари (принциплари) ва хатар менежменти (хатарларни бошқариш)
2.1. Молиявий менежмент ва стратегик бошқарув. 2.2. Бошқариш кўникмалари, зиддиятлар, лойиҳалар ва ўзгаришларни бошқариш. 2.3. Хатарлар бошқарувини баҳолаш. 2.1. Молиявий менежмент ва стратегик бошқарув Стратегик бошқариш менежмент тури сифатида нисбатан яқинда шаклланган бўлиб, унинг негизида олий раҳбариятнинг корхонага тобора ўзгариб бораётган муҳитда ҳар бир рабоқат курашчиси ғолиб бўлиш учун ҳар қандай имконни ишга соладиган кескин рақобат шароитида яшаб қолишга кўмак берувчи ечимлари излашга қаратилган фаолияти ётади. Хиггенс “стратегик бошқарув – бу корхона ва унинг атрофидаги муҳит ўртасидаги ўзаро таъсирни бошқариш воситасида корхонанинг миссиясини амалга оширишни мақсад қилиб олган бошқарув жараёнидир”, дея таъкидлайди. Пирс ва Робинсон стратегик бошқарувни “корхонанинг мақсадларига эришиш учун ишлаб чиқилган стратегияларни ифодалаш ва бажаришга оид ечимлар ва ҳаракатлар мажмуи” сифатида таърифлайдилар. Таъриф бўйича, менежмент натижаларга эришишга қаратилган. Лекин бунинг учун менежерлар менежментдан қандай натижалар кутилишини билишлари керак. Корхонанинг мақсадлари қандай? У нимага эришишга интилмоқда? Бошқа сўз айтганда, унинг ривожланишини стратегик йўналиши қандай? Стратегик йўналишни белгилайдиган тўртта муҳим таркибий қисм –бу: 1. Ҳис этиш 2. Миссия 3. Қадриятлар 4. Мақсадлар Қадриятларнинг иккита тури мавжуд: корпоратив қадриятлар, масалан мижозларнинг қониққанлиги, мунтазам равишда такомиллашиб бориш, рақобатбардошлик ва самарадорлик, ва шахсий қадриятлар, масалан маҳорат, ҳурмат, жавобгарликни сезиш, адолатлилик ва ҳалоллик. Биргаликда олганда, бу қадриятлар корхонанинг ўз ходимларига нисбатан, ходимларнинг бир-бирига нисбатан ва бутун корхонанинг ўз мижозларига нисбатан ахлоқий ва маънавий мажбуриятларини белгилаш учун асосни ташкил қилади. Муваффақиятли фаолият кўрсатаётган корхоналар учун ходимларнинг шахсий қадриятлари билан корхонанинг корпоратив қадриятлари мувофиқ эканлиги хос бўлиб, ходимларнинг корхонада қабул қилинган миссия ва интилишларга содиқлик ҳақида қайғуриб, ходимларни ишга жалб этиш ва ёллаш жараёнидаёқ мазкур мувофиқликка эришишга ҳаракат қилинади. Қадриятлар биргалаштирувчи таъсир кўрсатади, самарали ишлаш учун асос яратади ва ходимларнинг ўз корхонасига содиқ бўлишига кўмак беради. Агар корхонади баъзи одамлар ёки корхонанинг ўзи қадриятларга мос ҳолда иш кўрмаса, қадриятлар корхонадаги кескинлик ёки норозилик манбаига айланиши мумкин. Корхонанинг ҳамма бўлимлари умумий натижаларга тегишлича ҳисса қўшиши учун ҳар хил даражаларда мақсадлар белгилаши мумкин, масалан: • корпоратив ёки стратегик мақсадлар; • филиалнинг мақсадлари; • бўлинма ёки бўлимнинг мақсадлари; • команда ёки қўмитанинг мақсадлари; • хусусий мақсадлар. Юқори даражадаги, яъни корпоратив ёки стратегик мақсадлар одатда стратегик режалаштириш жараёнида ишлаб чиқилади. Стратегик режалаштириш – бу маконда (ижрочилар бўйича) ва замонда (муддатлар бўйича) боғланган, стратегик вазифаларнинг бажарилишига қаратилган ҳатти-ҳаракатлар алгоритмидир. Режалаштириш орқали корхонани стратегик бошқариш амалга оширилади. Бундай жараён натижасида белгиланган узоқ муддатли (3-5 йилга) стратегик мақсадлар кейинроқ ўрта муддатли операцион мақсадларга бўлинади. Бундан кейин юқори ва ўрта бўғин раҳбарияти ўрта муддатли корпоратив мақсадларни маълум бир алоҳида бўлимлар ёки операцион бўлинмалар мақсадларига айлантиради. Ушбу ташкилий бўлинмаларнинг менежерлари ҳар бир команда ёки ҳар бир ходим учун мақсадларни белгилаш мақсадида ўз қўл остидаги ходимлар билан бирга шунга ўхшаш режалаштириш жараёнини ташкил этадилар. Ушбу командага оид ва индивидуал мақсадлар жамланиб, корпоратив мақсадларга мувофиқ келиши керак. Стратегик бошқариш самарали бўлиши учун корхона аниқ, қизиқиш уйғотадиган миссия, ҳис қилиш ва қадриятларга эга бўлиши керак. Аслида, уларнинг ишлаб чиқилиши асосий манфаатдор томонлар иштирокидаги интерактив жараён бўлиши лозим. Шундай қилиб, стратегик бошқарувнинг моҳияти корхонани ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва амалга оширишдан иборат. Ривожлантириш стратегияси эса корхона фаолиятида рўй бераётган ўзгаришларни узлуксиз назорат қилиш ва баҳолаш асосида унинг беқарор ташқи муҳит шароитида яшаб қолиш ва самарали ишлаш қобилиятини сақлаб қолиш демакдир. Стратегик бошқариш қуйидаги бешда функцияда ифодаланади: Стратегияни режалаштириш Стратегик режалар бажарилишини ташкил қилиш Стратегик вазифаларни бажаришга доир ҳаракатларни мувофиқлаштириш Стратегик натижаларга эришишни асослаш Стратегиянинг бажарилиш жараёнини назорат қилиш Стратегияни режалаштириш прогнозлаш, стратегик режалар ва бюджетлар ишлаб чиқиш каби вазифалар бажарилишини назарда тутади. Стратегияни режалаштиришда корхонанинг ҳар хил бўлимлари мақсадларини мувофиқлаштириш, ҳамма бўлинмаларнинг мақсадлари жамланганда умумий корпоратив мақсадларга мувофиқ келиши ҳақида қайғуриш зарур. Режалаштириш давомида корхона муҳит таҳлили ёки SWOT-таҳлил миссияни, ҳис қилиш ва мақсадларни белгилаб олади (қайта кўриб чиқади) ва стратегияни танлайди. Стратегик режалар бажарилишини ташкил қилиш корхонанинг бўлғуси салоҳиятини шакллантириш, бошқарув тизими ва тузилмасини танланган ривожланиш стратегияси билан мувофиқлаштириш, стратегияни олға сурадиган корпоратив маданиятни шакллантиришни назарда тутади. Менежерларнинг бош стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга оид ҳаракатларини мувофиқлаштириш турли даражадаги стратегик қарорларни ўзаро келишиб олиш ва тузилмавий бўлинмаларнинг мақсадлари ва стратегияларини бошқарувнинг юқорироқ поғоналарида тадрижий жипслаштиришдан иборат. Асослаш стратегик бошқаришнинг функцияси сифатида қўйилган стратегик натижаларга эришишга ундайдиган рағбатлар тизимини ишлаб чиқиш билан боғлиқ. Назорат стратегик режаларни амалга ошириш жараёнини узлуксиз кузатишдан иборат. У яқинлашаётган хатарларни барвақт аниқлаш, хатоларни топиш ва корхонанинг қабул қилинган стратегиялари ва сиёсатларидан четга чиқиш ҳолатларни аниқлашга қаратилган. Стратегик бошқарув давомида молияни бошқариш мақсадларини яратиш ва қўйилган мақсадларга эришиш учун молиявий механизм усуллари ва дастаклари ёрдамида молияга таъсир кўрсатиш жараёни молиявий менежментни англатади. Молиявий менежмент молиявий ресурслар ва уларнинг ҳаракати жараёнида хўжалик субъектлари орасида пайдо бўладиган молиявий муносабатларни бошқаришга қаратилган. Ушбу ҳаракат ва муносабатларни қай тарзда моҳирона бошқариш масаласи молиявий менежментнинг мазмунини ташкил қилади. Молиявий менежментда эътибор корхонанинг пул оқимларига берилади. Молиялаштиришнинг турли манбалари, маблағларни реал ва молиявий активларга киритиш вариантларидан бирини танлаш саноат корхоналари учун ҳам, молиявий институтлар (банклар, нафақа фондлари, суғурта корхоналари) учун ҳам бир хил қоидалар асосида амалга оширилади. Шунинг учун молиявий менежмент негизини мавҳумлик, хатар, ахборот ассимметрияси шароитларида барча бозор иштироқчилари учун қарор қабул қилиш ва натижа олиш ўртасидаги вақт ўлчамида қарорлар қабул қилиш борасида тавсиялар беришдан иборат. Корхонанинг фойдаси ва фаровонлигини оқилона инвестицион ва молиявий қарорлар ёрдамида максималлаштириш молиявий менежментнинг мақсади ҳисобланади. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling