Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet85/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Ижроия орган мақсади. Ижроия органи ўзининг мақсади акциядорларнинг манфаатларини бошқалар (масалан, кредиторлар, ёлланма ходимлар ва ҳ.к.з.) манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳимоя қилиш эканлигини тушуниши керак.

  • Ижроия орган мажбуриятлари. Корхона фаолиятини мониторинг қилиш, корпоратив стратегияга риоя этилишини назорат қилиш, корхона хатарлари ва назорат тизими устидан мониторинг ўтказиш Ижроия органнинг асосий мажбурияти ҳисобланиши керак. Раҳбар ходимлар ўз мажбуриятларини амалга оширишда скептицизм билан ёндошиши керак.

  • Мустақиллик. Аксарият раҳбар ходимнинг “мустақиллиги” деган тушунчани корхона ёки унинг менежменти билан ҳеч қандай (ўтмишда ва ҳозирги пайтда) профессионал ёки шахсий алоқага эга бўлмаган шахс деб таърифлайди (хизмат доирасига тааллуқли алоқалар бундан мустасно).

  • Билим ва тажриба. Ижроия орган аъзолари тегишли соҳада, корхона ишларида, корхонанинг ишлаши ва бошқарилишига доир билимларга эга бўлишлари керак. Раҳбарлар тегишли тажриба ва олдиндан кўра билиш қобилиятига эга бўлиши керак, зарур билимлар олиш учун ўзларининг маърифий савияларини ошириб боришлари зарур.

  • Йиғилишлар ва ахборот. Ижроия орган тез-тез учрашиб туриши, шунингдек, ўз мажбуриятларини бажариши учун зарур бўлган ахборот ва кадрлар иқтидоридан фойдалана олиши керак.

  • Етакчилик. Ижроия орган аъзолари ва ижрочи директорнинг роллари аниқ тақсимлаб олинган бўлиши керак.

    1. Ахборотни очиш. Ижроия органнинг ваколатли баёнотлари ва бошқа ахборотлари Ижрояи орган фаолияти ва операцияларни (масалан, инсайдер савдосини) очиқ-ойдин ва ўз вақтида ёритиши зарур.

    2. Қўмиталар. Ижроия орган ташкил этган қўмиталар ва гуруҳлар мустақил аъзолардан иборат бўлиши керак.

    3. Ички аудит. Ҳамма акциядор корхоналар тафтиш комиссиясига ҳисобдор бўлиши ички аудитнинг самарали ишлашини таъминлаши керак.

    Иқтисод бошқарувини бозор ислоҳотларининг ҳозирги кун талабларига мувофиқ тарзда янада либераллаштириш, маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш, корпоратив бошқарув принциплари ва қоидаларини кенгроқ жорий этиш, хўжалик бирлашмалари фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида қуйидаги норматив ҳужжатлар қабул қилинган:


    - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2003 йилнинг 19 апрелидаги №189 Қарори;
    - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2003 йил 22 декабридаги №ПФ-3366 Фармони.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон иқтисодида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2003 йил 24 январдаги № ПФ-3202 Фармонини ижро этиш ва хусусийлаштирилган корхоналарда корпоратив бошқарув принципларини келгусида жорий этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қуйидагилар тасдиқланган:
    - Акциядорлик жамияти кузатув кенгаши тўғрисидаги намунавий низом;
    - Акциядорлик жамияти ижроия органининг раҳбарини ёллаш тўғрисида меҳнат шартномасини лойиҳаси.
    “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоялаш тўғрисида” ва “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” қонунларда таъсисчилар, иштирокчилар (акциядорлар)нинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши (таъсисчилар сони 15нафардан кўп бўлган МЧЖларда кенгаш бўлиши талаб этилади), ижроия (коллегиал ва якка) органнинг роли, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари доираси белгилаб берилган. Самарали корпоратив бошқарув принциплари ушбу қонунларнинг нормаларида ўз аксини топган бўлиб, бу нормаларга риоя қилинишини таъминлаш корхоналарда корпоратив бошқарувни такомиллаштиришга кўмаклашади. Яхши корпоратив бошқарув ижрочи раҳбариятнинг ўз манфаатлари йўлида ҳаракат қилишларининг олдини олиш мақсадида ижрочи раҳбарият учун “тийиш ва қарама-қарши туриш” тизимини қўллайди. Самарали корпоратив бошқарувни таъминлашда асосий ролни кузатув кенгаши бажаради.



    Download 1.71 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   159




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling