Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet93/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Интеракционист назарияга (interactionisttheory) кўра зиддият фойда келтириши мумкин. Агар зиддият фаолият натижалари яхшиланишига ва корхонага ўз олдига қўйган мақсадларга эришишга ёрдамлашса фойдалидир. Зиддият вақти-вақти билан “ҳавони тозалаш” вазифасини бажаради ва ходимларга ўз вақтида ташқарига чиқармаган ғазаб ва жаҳлдан қутулишга ёрдам беради. Зиддиятдан кейин одамлар ўзини яхшироқ ва ишга яхшироқ тайёрлангандек сезади. Юқорида айтилганларни инобатга олган ҳолда, баъзан зиддиятни онгли равишда ҳосил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Зиддият қанчалик фойдали бўлиши кўпинча уни бошқара олишга боғлиқ. Рақобат (натижада бир томон ғолиб бўлиб чиқиши шарт бўлган ҳолда) одатда корхонага фойда келтирмайди. Ҳамкорлик одатда (зиддиятнинг ҳамма иштирокчилари ўзаро мақбул ечим топишга харакат қилганда) фойдалидир. Зиддиятдан қочишга уриниш наф келтирмайди. Ён бериш баъзан ёрдам беради, ўзаро муросага келиш эса қисқа муддатда фойда келтириши, лекин узоқ муддатли истиқболда эса жиддийроқ муаммолар келтириб чиқариши мумкин.
Зиддиятлар турли усуллар ёрдамида ечилиши мумкин.

  • муаммони ҳал қилиш – бу жараёнда муаммо синчиклаб ўрганилиб, унинг сабаблари бартараф қилинади. Бу жуда яхши усул, лекин кўп вақт талаб қилади;

  • юмшатиш – бу зиддиятли вазиятдан қочиш бўлиб, қисқа муддатли жараёндир, унинг давомида зиддиятга келган томонлар раҳбариятнинг кўрсатмасига кўра ўзаро келишмовчиликларни (қисқа муддатга) унутиши керак;

  • куч билан ҳал қилиш раҳбар зиддиятни ечиш учун ўз ваколатларини ишга солганда юзага келади;

  • юқори тартибдаги мақсадларга таяниш юқори даражали мақсадлар бўлиб, улар корхонанинг алоҳида бир ходими ёки алоҳида бўлинмаси мақсадларидан бир поғона юқори туради. Раҳбарият зиддият авж олишини тўхтатишга уриниб, томонларга “умумий мақсадлар” билан мурожаат қилиши мумкин (қисқа муддатга);

  • муроса зиддиятга борган иккила томон баравар ҳам ютиб ҳам ютқазган пайтда рўй беради. Бунда зиддиятнинг сабаби ҳатто аниқланмаслиги ва муҳокама қилинмаслиги ҳам мумкин;


  • Download 1.71 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling