Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


БЎЛИМ. ИЧКИ АУДИТНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ (25 соат)


Download 1.71 Mb.
bet82/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

3 БЎЛИМ. ИЧКИ АУДИТНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ (25 соат)
1-мавзу. Корхонадаги бошқарув тизими.
2-мавзу Менежмент принциплари ва хатарларни бошқариш.
3-мавзу. Корхонанинг ташкилий тузилмаси, бизнес жараёнлари ва хатарлар.
4-мавзу Корхонадаги ахборот алмашинуви.
5-мавзу Ахборот технологиялари ва корхона фаолиятининг узлуксизлиги.
6-мавзу Молиявий ҳисоб (3 соат).
7-мавзу Бошқарув ҳисоби (3 соат).
8-мавзу. Солиққа тортиш (3 соат).
9-мавзу. Хўжалик ҳуқуқи (3 соат).


Мақсад: номзодлар корхонанинг бошқарув тизими ички аудит хизматининг ишини ташкил қилишга, хатарларни бошқариш тизимига, ташкилий тузилма, бизнес жараёнлари ва улар билан боғлиқ хатарларга кўрсатадиган таъсирини билишлари, корхонадаги ахборот алмашинуви жараёнларини, менежмент принципларини, ахборот технологияларининг таъсирини билишлари ва тушунишлари, шунингдек, молиявий ва бошқарув ҳисоби, солиққа тортиш масалалари, бизнес юритишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий шартлари, шунингдек, молиявий менежментнинг айрим жиҳатларини тушунишлари ва билишлари зарур.


1-мавзу. Корхонадаги бошқарув тизими
1.1. Корпоратив бошқарув тамойиллари (принциплари) ва уни такомиллаштириш.
1.2. Корпоратив масъулият турлари.


1.1. Корпоратив бошқарув тамойиллари ва уни такомиллаштириш
Халқаро ички аудит стандарти (ХАС) 2110 — «Корпоратив бошқарув»
Ички аудит корпоратив бошқарувини баҳолаши ва уни такомиллаштириш бўйича қуйидаги йўналишлар бўйича тавсияларни бериши керак:

  • корхона ичида этика нормалари ва қадриятларини оммалаштириш;

  • корхона фаолиятининг самарали бошқарилиши ва ишга масъулият билан қаралишини таъминлаш;

  • корхона ичида хатарлар ва назорат бўйича тегишли маълумотларни узатиш;

  • корхонанинг кузатув кенгаши, ички ҳамда ташқи аудиторлари ва ижроия раҳбарияти фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар ўртасида ахборот алмашинувини таъминлаш.



2110.А1 — Ички аудит корхона фаолияти, мақсадларининг амалга оширилиши ва самарадорлиги, корхона дастурларининг матнини этика билан боғлиқ масалаларда баҳолаши лозим.
2110.А2 — Ички аудит ахборот технологияларини бошқариш тизими корхонанинг мақсадлари ва стратегияларига мос келишини ва қўллаб-қувватлашини баҳолаши керак.
2110.С1 — Маслаҳат бериш бўйича вазифаларнинг мақсадлари корхонанинг умумий мақсадлари ва қадриятларига мос келиши керак.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling