Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида назорат тадбирларини яхшилаш бўйича кўздан кечириш жараёнини амалга ошириш


Download 1.71 Mb.
bet78/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

3.3. Фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида назорат тадбирларини яхшилаш бўйича кўздан кечириш жараёнини амалга ошириш
Корхона раҳбариятининг ички назоратни кучайтиришдан манфаатдорлигини инобатга олиб, раҳбариятнинг бевосита иштирокида корхонада ички назорат тизимини кучайтириш орқали фирибгарликнинг олдини олиш мумкин. Корхонада сотиш ва харид ишларини, шунингдек, бошқа муҳим хўжалик ва молиявий операцияларни бошқарувчи ички ҳужжатларнинг бутун бир тўплами ишлаб чиқилиб, тасдиқланган бўлиши зарур. Қолаверса, дунёда ҳеч нима барқарор эмаслигини унутмаслик лозим. Иқтисодиётда янги тенденциялар пайдо бўлиши, янги технологияларнинг жорий қилиниши ва корхонада янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилишини ҳисобга олган ҳолда, қабул қилинган ҳужжатларни такомиллаштириш нуқтаи назаридан ҳар йили ўрганиб чиқиш лозим. Кейинги босқич – барча ходимларнинг корхонада қабул қилинган ички нормативларга сўзсиз риоя этишларини таъминлашдир.
Фирибгарликнинг олдини олувчи назорат тизимларини яхшилаш усуллари ва услублари кўп. Фирибгарлик ҳолатларининг юзага келишига йўл қўймайдиган шароитларнинг яратилиши энг самарали усуллардир.


Зарур руҳий иқлимни яратиш
Агар корхонада масъулиятсизлик муҳити ҳукмрон бўлиб, аниқ назорат ва яхши йўлга қўйилган ҳисобот бўлмаса, фирибгарлик хатари кескин ошади.
Олий бошқарув бўғинининг маънавий жиҳатдан бенуқсон эмаслиги ходимлар учун ўрнак бўлганига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Тажриба шуни кўрсатадики, хизмат хатолари ва жиноятлари жазосиз қолса, раҳбариятнинг хатти-ҳаракатлари ибратли бўлмаса, фирибгарлик ҳолатлари кескин даражада ошиб кетади.
Корхонада соғлом руҳий иқлим яратишга кўмак берадиган бешта асосий омилни санаб ўтамиз:

  1. Ишга қабул қилинаётган ходимларни синчиклаб синовдан ўтказиш ва корхона талабларини тушунтириш. Ходим ишга қабул қилингандан кейин уни корхонада ўрнатилган қоидалар ва фирибгарлик қилганда қўлланиладиган жазолар билан таништирган маъқул.

  2. Ишонч ва ўзаро бир-бирини англаш муҳитини яратиш. Бунинг учун иккита асосий жиҳатга таяниш муҳим: аниқ-равшан ва асосли кадрлар сиёсатини юритиш, шунингдек, корхонада ходимларнинг эгаллаб турган хизмат лавозимидан қатъий назар, ўз фикрини очиқ айта олишига имкон берувчи шахслараро ўзаро муносабатлар иқлимини яратиш. Маълумки, одамнинг ўзига эътибор қаратишга бўлган беҳуда уриниши кўпинча уни руҳий иложсизлик ҳолатига туширади, салбий ишлар қилишга олиб келади, ўз фикрини айта олиш имкониятининг йўқлиги эса аҳволни янада мушкуллаштиради.

Фирибгарликка кўмак берувчи омиллар орасида иш ҳақининг камлиги, ижтимоий таъминотнинг мавҳумлиги, корхона ичида тенгсизлик ҳукм суриши, раҳбариятнинг яккаҳокимчилиги, ишларни амалга оширишда “ёпирилиб бажариш” усулидан фойдаланилиши, дўстона муҳитнинг йўқлиги, носоғлом рақобатнинг устунлиги, лавозим мажбуриятларининг аниқ белгилаб берилмагани кабиларни кўрсатиш мумкин.

  1. Корхонанинг “ахлоқ кодекси”. Агар корхона раҳбарияти ходимларнинг ҳалол бўлишларини истаса, ҳаммага ибрат бўларлик хулқ-атвор намунасини яратиши ва уни намойиш қилиши лозим. Корхонанинг “ахлоқ кодекси”ни яратиш мумкин. Ходимлар мана шундай кодексга имзо чекишар экан, ўзларига қўйилган талабларни тўла англаб етадилар, қўйилган имзо эса табиий равишда, зиммаларига олган мажбуриятларини ёдда тутишга мажбур қилади.

  2. Ходимларга ёрдам кўрсатиш дастури. Фирибгарликни “оқлаш” учун кўпинча далил сифатида ходимлар мустақил равишда енга олмаган ташқи омилларнинг таъсирини кўрсатадилар. Ўз ходимларининг шахсий муаммоларига жиддий муносабатда бўлган ва уларни ҳал қилишга ёрдам берган корхоналарда фирибгарлик объекти бўлиб қолиш имкони жуда кам. Шунинг учун ходимларга руҳий тангликдан чиқиш, оиласи, соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга доир махсус дастурлар ҳақида қайғуриш фойдадан холи бўлмайди.

  3. Жазодан қочиб бўлмаслиги. Жазодан қочиб бўлмаслик – тийиб туришнинг энг таъсирчан омилларидан биридир. Ишдан шунчаки бўшатиб юбориш – масалан, фирибгарнинг оила аъзолари ва таниш-билишларини содир қилинган хатти-ҳаракатлар ҳақида хабардор қилишга нисбатан анча енгил жазо. Айбдорларга нисбатан қатъий муносабатда бўлиш сиёсати – анча ўзини оқлайдиган ва молиявий-хўжалик жиноятларнинг содир этилиш эҳтимолини сезиларли даражада камайтирувчи чорадир.




Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling