Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Фирибгарлик/ўғирликларнинг энг кенг тарқалган турлари


Download 1.71 Mb.
bet76/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Фирибгарлик/ўғирликларнинг энг кенг тарқалган турлари

Харидлар

- сотувчилардан “чўтал” олиш учун нархни ошириб қўйиш
- харидларнинг сифати ва ҳажми билан боғлиқ ҳийлалар қилиш
- ресурслардан (транспорт, коммуникация, идора ашёлари) дан шахсий мақсадларда фойдаланиш

Ишлаб чиқариш

- тайёр маҳсулотни олиб чиқиб кетиш
- ҳисобга олинмаган маҳсулотнинг “чапга” етказиб бериш
- хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмларни ўғирлаш

Сотувлар

- маҳсулотни навларга ажратиш, сотув ҳажми билан боғлиқ ҳийлалар қилиш
- инсайдерлик ахборотидан фойдаланиш
- харидорлардан “чўтал” олиш учун нархни камайтириб қўйиш

Маркетинг ва реклама

- реклама тарқатувчи корхоналар билан яширин келишувлар
- инсайдерлик ахборотидан фойдаланиш
- реклама нархлари ва ставкалари билан боғлиқ ҳийлалар

Бошқарув ва назорат

- активларни “чўнтак” фирмаларига олиб чиқиб кетиш
- инсайдерлик ахборотини рақобатчиларга сотиш
- асосланмаган шартномалар тузиш ва нақд пулларни олиб кетиш
- ҳисобот билан боғлиқ ҳийлалар қилиш



Аниқланган фирибгарлик фактларига оид чоралар кўриш
Ички аудит хизмати тўғрисида Низомга мувофиқ, ички аудитор раҳбарлар ва ходимлар томонидан корхонага зарар етказилганидан дарак берувчи фактларни аниқлаганда, бу ҳақда зудлик билан корхона кузатув кенгашига хабар бериши ва ички аудиторнинг ҳисоботига тегишли қайд киритиши шарт.
Лекин бундан аввал айбдор шахсни топиш ва унинг айбини исботлаш зарур. Корхона учун талофатларга олиб келган фирибгарлик ёки ўз хизмат вазифаларини ноисофлик билан бажариш фактлари аниқлангандан кейин асослаш муаммоси ва талофатларни қандай қоплаш масаласи кўтарилади. Қолаверса, корхона ушбу зарарни ходимнинг ҳаракатлари оқибатида кўрганини исботлаш керак, йўқса айбланган киши ҳодиса айбдори эмас, деган эҳтимол юзага келади. Корхона доирасида асослашнинг энг мақбул усули хизмат текширувидир.
Текшириш жараёнини бошлашдан олдин қуйидаги жиҳатларни аниқлаб олиш лозим:

Хизмат текширувини олиб борувчи шахслар ҳуқуқ соҳасида билим ва шу каби тадбирларни ўтказиш тажрибасига эга бўлишлари зарур. Агар хизмат текширувини бир киши эмас, комиссия олиб борса, яна ҳам яхши. Комиссия таркибига ички аудитордан ташқари бухгалтер ва кадрлар бўлими бошлиғи ҳам киради. Корхона бўйича буйруқ чиқариш йўли билан ушбу комиссия ва унинг ҳаракатларига ҳуқуқий мақом бериш лозим. Мазкур буйруқда комиссия аъзоларининг ходимлардан тушунтиришлар (шу жумладан, ёзма равишда) олиш, ҳужжатлардан нусха кўчириш, комиссия ишида иштирок этиш учун корхонанинг бошқа ходимларини ҳам жалб этиш каби ҳуқуқларини ҳам акс эттирган маъқул.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling