Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
2.4. Натижалар мониторинги
2.4.1. Иш (текширув) натижалари мониторинги ва ички аудит хизматининг кейинги тадбирларини мувофиқлаштириш Ички аудиторлар ички аудит хизматининг жамлама ҳисоботида баён этилган аниыланган камчиликлар юзасидан тегишли чоралар кўрилганига ишонч ҳосил қилиш учун мониторинг ўтказадилар. Мониторинг ўтказиш зарурияти Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида низомда белгилаб берилган (2- ва 12-бандлар). Ички аудитор берилган тавсиялар ижросининг мониторингини ҳар чоракда, аниқланган барча аҳамиятли аудиторлик топилмалари бўйича амалга оширади. Мониторингдан мақсад аудиторнинг эътирози керакли даражада ҳал этилгани, яъни аниқланган хатарлар даражасини камайтириш (хатарнинг олдини олиш) учун зарур чоралар кўрилгани ёки кўрилмаганини аниқлашдан иборат. Ўтказилган барча текширувлар юзасидан мониторинг натижалари ички аудит раҳбари томонидан текширилиши зарур. Корхона раҳбарияти жамлама аудиторлик ҳисоботида ва ички аудит натижаларига кўра чиқарилган бошқа ҳужжатларда акс эттирилган ички аудит натижаларига жавобан тегишли ҳаракатларни амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилиш учун жавобгар ҳисобланади. Корхона раҳбарияти тадбирлар талаб қилиши мумкин бўлган харажатлар миқдори боис ёки бошқа омилларга кўра тавсияларни бажармаслик билан боғлиқ хатарларни қабул қилишга қарор қилиши мумкин. Бу ҳолда корхона раҳбариятининг аниқланган хатарларнинг мақбуллиги ҳақидаги нуқтаи назари ҳужжатларда баён этилиши ва корхона кузатув кенгашига етказилиши лозим. Корхона раҳбарияти ички аудиторга тақдим этилган ахборотларнинг тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади. Нотўғри, чалғитувчи, билимсизлик билан тузилган, тўлиқ бўлмаган ахборотлар тақдим этилганда, шунингдек, ахборот ўз вақтида берилмаганда ички аудитор тегишли чоралар кўрилиши учун бу ҳақда корхона кузатув кенгашига хабар қилиши зарур. Берилган тавсияларнинг бажарилишини мониторинг қилишда ички аудитор мавжуд хатарга, шунингдек, тўғриловчи ҳаракатларни қабул қилишнинг мушкуллик даражаси ва муддатларнинг аҳамиятлилигига асосланади. Чорак тугашидан аввал ички аудитор корхона/бўлинма масъул шахсларидан тавсия қилинган тадбирларнинг бажарилаётгани ҳақида ахборот сўраши лозим. Олинган жавоблар ички аудитор томонидан баҳоланиши ва зарур ҳолларда жавобларнинг ҳақиқатга тўғри келиш-келмаслигини текшириши зарур. Бундай текширувнинг мақсади корхона томонидан кўрилган чора-тадбирлар ички аудиторнинг тавсияларида акс этган мулоҳазаларга мувофиқ келишини аниқлашдан иборат. Ички аудитор берилган тавсияларнинг корхона раҳбарияти томонидан бажарилаётгани ёки бажарилгани ҳақида кузатув кенгашини ҳам хабардор қилиши керак. Ички аудитор берилган тавсияларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг натижалари ҳақидаги ахборотдан аудиторлик вазифаларини режалаштиришда, шунингдек, бошқа зарур ҳолларда фойдаланади. Ички аудитор берилган тавсиялар/тадбирларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг натижалари ҳақидаги барча ахборот, шу жумладан, тавсияларнинг ўзини алоҳида аудиторлик файлида, ИАХнинг ҳар бир тавсияси бўйича алоҳида юритиши лозим. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling