Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Далилларнинг долзарблиги, етарлилиги ва қонуний асосга эгалигини баҳолаш


Download 1.71 Mb.
bet40/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

3.6. Далилларнинг долзарблиги, етарлилиги ва қонуний асосга эгалигини баҳолаш
Олинган аудиторлик далилларини баҳолашда аудитор Аудиторлик фаолияти миллий стандарти (50-сонли АФМС)га мурожат қилади.
Аудиторлик далилларининг етарлилиги ички аудиторга фикр билдириш учун зарур бўлган далилларнинг миқдорий меъёрини билдиради.
Аудиторлик далилларининг мутаносиблиги ички аудиторга ўз фикрини ифода этиш пайтида муҳимлик ва тўғриликни билдирувчи сифат меъёридир.
Етарли ва мутаносиб аудиторлик далилларини олиш мақсадида ички аудитор қуйидаги омилларни инобатга олиши керак:
- корхонанинг бухгатерия ҳисоби ва ички тизим назоратлари тавсифи, шунингдек, ажралмас ва назорат хатарлари баҳоси;
- ички аудитор томонидан бажариладиган ишлар ҳажми;
- мавжуд ахборотларнинг манбаси ва тўғрилиги.
Аудиторлик далиллари ҳужжатлар ва активлар, капиталнинг ҳақиқий аҳволи ва мажбуриятлар билан тасдиқлансагина, тўғри ҳисобланади.
Ички аудитор аудиторлик далилларининг тўғрилигини баҳолашда қуйидаги умумий қоидаларга таяниши зарур:
а) ташқи манбалардан олинган аудиторлик далиллари (масалан, учинчи шахсдан олинган тасдиқ) ички манбалардан олинган далилларга қараганда ишончлироқ ҳисобланади;
б) агар бухгалтерия ҳисоби ва ички назоратнинг мавжуд тизими самарали ҳисобланса, ички манбалардан олинган аудиторлик далиллари тўғри бўлади;
в) бевосита ички аудитор томонидан йиғилган аудиторлик далиллари одатда корхонадан олинган аудиторлик далилларидан кўра анча тўғрироқ ҳисобланади;
г) ёзма шаклда олинган аудиторлик далиллари оғзаки берилган далиллардан кўра ишончлироқ ҳисобланади.
Турли манбалардан йиғилган аудиторлик далиллари бир-бирига зид бўлмаса, ишончли ҳисобланади.
Агар битта манбадан олинган аудиторлик далиллари изчил бўлмаса ёки турли манбалардан олинган аудиторлик далиллари бир-бирига мувофиқ келмаса ёки зид бўлса, ички аудитор тўғри далиллар олишга имкон берадиган қўшимча тадбирларни белгилаши зарур.
Корхона ички аудиторнинг аудиторлик далиллари олиш учун зарур бўлган тадбирларнинг бажарилишига тўсқинлик қилувчи ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик қилишга ҳақли эмас.
Агар ички аудитор молиявий ҳисобот тўғрисида фикр билдириш учун етарли далиллар ололмаётган бўлса, у ҳолда аудиторлик ҳисоботини тузишдан бош тортиши керак.
Корхона вакиллари ёки учинчи шахслар ички аудиторнинг аудиторлик далиллари олиш учун зарур деб ҳисоблаган тадбирларни бажаришга тўсқинлик қилса ёки ҳаракатсизлик қилганларида ички аудитор аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортишга ҳақли. Ички аудитор бу ҳақда корхона кузатув кенгашига хабар қилиши зарур.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling