Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Аудиторлик вазифаларини бажариш босқичлари
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
3.5. Аудиторлик вазифаларини бажариш босқичлари
Ички аудит – бу ўзига хос технология, конвейерга ўхшаш жараён, бунда махсус ўқитилган ва тайёргарликдан ўтган ходимлар ўзаро бир-бирига боғланган алгортмли тадбирларни қисқа муддатда ва талаб этилган сифатда амалга оширадилар. Бу жараён кўплаб такрорланадиган элементларни, икир-чикирларни ўз ичига олади, бу ишларни бажаришни одатда ички аудиторларнинг ёрдамчиларига топширишади. Шу билан бирга ишнинг каттагина қисми ижодий кўринишга эга, бу ишларни малакали ички аудиторлар бажарадилар. Ички аудит технологиясига оид ягона тавсиялар йўқлиги боис ички аудиторлар тизимли кўринишдаги қийинчиликларга дуч келадилар. Баъзи ички аудиторлар муаммони тарқоқ, ички аудит ўтказишнинг маълум бир босқичларини қамраб олувчи методикалар тўплами яратиш йўли билан ҳал қилмоқдалар. Шу боис кўпгина номутаносиблик ва ўзаро зиддиятларга ботиб қолишди. Бошқалар эса ўз ходимларига етарлича ўйлаб кўрилмаган йўриқномалар, кўрсатмалар, макетларни юклаб қўйишга уринишади, ходимлар эса уларни инкор қилишади. Шунинг учун ички аудиторлар учун аудиторлик текширувлари технологиясига ягона ёндошув услуби зарур. Услуб деганда ички аудитнинг мақсадли йўл-йўриқлари, биринчи навбатда, ишнинг сифати учун масъулиятли муносабатни тушуниш лозим. Фаолият соҳалари бўйича ягона ва ушбу соҳаларнинг миқёси ва хусусиятларига мослаштирилган методикалар ва қоидаларни яратиш вазиятдан муваффақиятли тарзда чиқиш йўлидир. Ички аудиторлик назорати технологиясини такомиллаштиришнинг муҳим йўналиши текширувларни ташкил қилиш ва ўтказиш самарадорлигини оширишдир. Ички аудиторлик текшируви – корхонанинг молиявий ва мулкий аҳволига, унинг фаолияти натижаларига тааллуқли бўлиб, корхона фаолияти самарадорлигин оширишда кўмак кўрсатиш натижасига эга бўлган аудиторлик далилларини тўплаш, баҳолаш ва таҳлил қилишдан иборат бўлган тадбирлардир. Ички аудиторлик текшируви босқичларининг узвийлиги, текширувнинг бориши ва натижалилиги ички аудит назорати самарадорлиги ва ҳолатини белгилаб беради. Босқич – аудиторлик текширувларини ўтказиш жараёнининг алоҳида палласи бўлиб, ўзаро узвий боғланган ҳамда маълум бир вақт даврига мўлжалланган аудиторлик тадбирлари мажмуасини ўз ичига олади. Алоҳида бир объектни ички аудиторлик текширувидан ўтказиш учун намунавий босқичлар: 1. Ички аудитни тайёрлаш ва режалаштириш: - корхона фаолиятини дастлабки таҳлилий кўриб чиқиш ва диагностикаси; - ички аудиторлар гуруҳини шакллантириш ва ташкилий-фармойиш ҳужжатларини тайёрлаш; - ички аудит умумий режаси ва дастурини тузиш; - ички аудитнинг самарасизлиги хатарини баҳолаш ва аҳамиятлилик чегарасини белгилаш. 2. Ички назорат ҳисоби ва назорати тизимини текшириш, назорат хатарини баҳолаш: - ички назорат тизими элементларини ўрганиш (назорат муҳити, ҳисоб тизими, назорат жиҳатлари); - назорат хатарини баҳолаш ва муҳим назорат жиҳатларини белгилаш; - назорат жиҳатларини синаш; - тўғриланган ички аудит дастурини тузиш. 3. Хўжалик операциялари ва счётлар сальдосини танлаб олиб текшириш, аудиторлик далилларини тўплаш ва ҳужжатлаштириш: - танлаб текшириш усулларини белгилаш; - хўжалик операцияларининг мувофиқлик ва моҳият бўйича синаш ва текшириш; - таҳлилий тадбирларни амалга ошириш; - алоҳида сальдо элементларини синаш ва текшириш; - аудиторлик далилларини тўплаш, ҳужжатлаштириш ва баҳолаш. 4. Натижаларни умумлаштириш ва баҳолаш, жамлама ҳисобот тузиш ва уни бажариш: - кутилмаган вазиятлар ва кейинги ҳодисаларни текшириш; - натижаларни умумлаштириш ва таҳлилий баҳолаш; - жамлама аудиторлик ҳисоботини тузиш ва тақдим этиш; - ечимлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ижроси устидан назорат қилиш. Бундай таснифлаш шартли ҳисобланади. Чунки назорат ҳаракатлари бир босқичдан-иккинчисига аста-секин, баъзи ҳолларда силжишлар билан ёки бир вақтнинг ўзида ўтиб боради. Текширилаётган объектнинг хусусиятлари, ички аудиторлик текшируви мақсадлари ва маълум бир вазиятларни инобатга олган ҳолда қўшимча босқичлар ажратилиши ёки босқичлар кенгайтирилиши мумкин. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling