Ўзига хос хусусиятлари тураев Дониёр Амирович-Термиз давлат педагогика институти ўқитувчиси


Download 27.26 Kb.
bet1/2
Sana13.12.2022
Hajmi27.26 Kb.
#1000754
  1   2
Bog'liq
Дориёр макола


ТЕХНОЛОГИК ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ ТАЛАБАЛАРИНИНГ ГРАФИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНГИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Тураев Дониёр Амирович-Термиз давлат педагогика институти ўқитувчиси
Аннотация: Мазкур мақола технологик таълим йўналиши талабаларининг график компетентлигини ривожлантиришнгинг ўзига хос хусусиятларини батафсил ёритиб беришга бағишланган.
Калит сўзлар: график саводхонлик, компетентлик, SMART, STEM, технология, касбий фаолият, STEAM, интегрaция, ички дифференция, FingerPrint, чизмачилик.
Аннотации: Данная статья посвящена детализации особенностей развития графической компетенции студентов технологического образования.
Ключевые слова: графическая грамотность, компетентность, SMART, STEM, технология, профессиональная деятельность, STEAM, интеграция, внутренняя дифференциация, FingerPrint, рисование.
Abstract: This article is dedicated to detailing the specific features of development of graphic competence of students of technological education.
Keywords: graphic literacy, competence, SMART, STEM, technology, professional activity, STEAM, integration, internal differentiation, FingerPrint, drawing.
Бўлажак технологик таълим ўқитувчининг касбий график компетентликини ривожланганлиги асосини интеллектуал салоҳият, иродавий сифатлар, амалий кўникмалар, ҳиссий сифатлар ҳамда ўзини ўзи бошқара олиш сифатлари ташкил этади. Технологик таълим ўқитувчисининг касбий фаолиятини ўзига хос хусусиятлари ва уларда касбий график компетентликни ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш технологик таълимда муҳим аҳамият касб этади [4]. Уларнинг касбий фаолияти учта таркибий қисм – педагогик, муҳандислик-технологик ва мутахассис таркибий қисмларнинг интегратив бирлигини ифодалайди.
Психологияда бўлажак ўқитувчилар шахс ривожланишида касбий фаолиятнинг ўрни ва ўзига хослиги кўп бора тадқиқ этилган. Қолаверса, касбий фаолият инсоннинг ижтимоий муҳитдаги фаоллигининг ифодаси, атроф-оламни англашнинг ўзига хос жиҳатидир. Бу эса шахснинг фаолиятида муносабатлар тизиминининг етарлича динамик характерга эга эканлигини англатади.
Олий таълим муассасаси талабаларини STEAM технологиялари асосида графикавий таълим масалалари бўйича интегрaцион ёндашув ва техникани, бадиий дизайни қобилиятларини ривожлантириш, технологияни, чизмачилик ва графикани муваффақиятли ўрганишнинг асосий шартларидан бири бўлган муаммолар биринчи ўринга олиб келмоқда. Халқаро тажрибалар асосида STEAM ни жорий этилиши бугунги кунда таълим тизимига ёндашувни ўрганиш ва таълимга бўлган муносабатини ўзгартиради. Талабалар амалий кўникмаларга эътибор қаратиш орқали иродани, ижодкорлигини, мослашувчанлигини ривожлантиради ва бошқалар билан ҳамкорлик қилишни ўрганади. Бугунги барча соҳалардаги ривожланиш даврида ўқув ва касбий фанларни қисқартириш STEM (Science, Technology, Engineering, Mathematics) тушунчасисиз мутахассисларни тайёрлашга янгича қараш аниқ технологик, мухандислик илми ва математикасиз амалга ошириб бўлмайди. Баъзида ушбу йиғиндига мос бўлган “А”, Art – “санъат” (STEAM) компоненти қўшилади. STEAM – таълимини амалиётга тадбиқ қилишда қуйидаги компонентларини ўз ичига олади: фанлараро интегратив ёндашув; илмий-техник билимлардан реал хаётда фойдаланиш; танқидий фикрлаш; ўз кучига ишончни тарбиялаш; фаол коммуникaция ва жамоавий иш; техник фанларга қизиқишни ривожлантириш; лойихаларга креатив ва инновaцион ёндашув; техник ижодкорликка мотивaцияни ривожлантириш; касбга эрта йўналтириш; таълим олувчиларни технологик инновaцияларга тайёрлаш.
STEAM – таълимда интегрaциялашган мехнат фаолиятининг ўзига хос тури бўлиб, мазкур фаолият давомида таълим назарияси ва амалиёти сохасидаги муайян интегрaциялашган вазифалар долзарблашади. Амалиёт даражасида интегрaциялашган мехнат фаолиятини икки тури: шакллантирувчи ва шаклланувчиларга ажратилади. Шакллантирувчи интегрaциялашган мехнат фаолияти – бу таълим муассасаларида амалга ошириладиган ҳамда талабаларда интеграллашган фаолиятли сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган харакатлар мажмуаси. Шаклланувчи интегрaциялашган мехнат фаолияти шакллантирувчи фаолиятнинг натижаси бўлиб бу мустақил таълим жараёнида амалга ошади [4].
Интегрaция талаблари асосида таълим жараёнини ташкил этиш таълим мазмуни, шакллари, билим ва кўникмалар синтезини ташкил қилиш жараёни сифатида талқин қилиш баъзи бир муҳим хусусиятларни аниқлашга олиб келади.
1. Хилма хиллик. Бу хусусият интегрaциялашган таълим жорий этилган кўплаб ўқув предметлари, шунингдек, ўқув жараёнини илмий ташкил қилиш ва турли таълим шаклларини қўллашни назарда тутади.
2. Ички дифференция. Интегрaция бўйсуниш турига кўра, мустақиллик, ўз концептуал асосларини сақлаб қолади.
3. Умумийлик. Интегрaциялашган таълимни умумлаштирилиши фанлар таркибини бирлаштирилиши ва ягона жадвалга интегрaциялашган фанлар
мавжудлиги билан таъминланади.
4. Кўп функциялилик. Интегрaциялашган таълимнинг ушбу хусусияти бир неча функцияларни бажаришни назарда тутади, булар таълимни ташкил этишни оптималлаштириш, графика билимларни ўрганиш долзарблигини таъминлашдир.
Шундай қилиб, ушбу соҳада ишлаётган турли таълим муассасаларининг тажрибаси, адабиётлар таҳлили, олий таълимда интегрaциялашган таълимни ташкил этишнинг айрим камчиликлари мавжудлигини кўрсатди, маълум бир графика асосида интегрaциялашган таълимни самарали амалга ошириш таъминлаш керак.

SMART технологиясидан фойдаланган ҳолда ўқув машғулотларини ташкил этиш таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бу ўринда Электрон минбар, яъни ҳар бир аудиторияда бўлиб ўтаётган машғулотни тўғридан-тўғри онлайн тарзда тарқатиш тизимини ташкил этиш таклиф қилинган. Бу олий таълим тизимида технологик таълим йўналишида тахсил олаётган талабаларни олган билимларини мустахкамлашга, ўз устиларида мустақил ишлашларига ушбу онлайн ва офлайн-курсларда ҳамда “Чизмачилик (3D ўлчамли модел)” мобил илова ўзларига керакли бўлган янги билимларни олиш имконига эга бўлади.


Электрон ахборот таълим ресурс базалари ўқув жараёнига мослашувчан ҳарактерга эга. Ўқув материалнинг ҳажми қанча катта бўлса, электрон ахборот таълим ресурс базаларидан фойдаланишда шунчалик сустлик кузатилади. Бироқ, шунга қарамай, электрон ахборот таълим ресурс базалари таклиф этаётган материални кўчириш, уни қайта ишлаш, олинган материал базасида янги ўқув материалларини тайёрлаш имкониятларига эга [8]. Электрон ёки масофавий таълимнинг янги босқичида нафақат ахборот технологияларини қўллаш, балки электрон шаклдаги таълим манбалари билан таъминлашни кўзда тутилади. Олий таълим тизимида татбиқ этилган ахборот тизимларидан Электрон минбар тажрибаси ахборот тизимларини ўзаро интегратсия қилиш натижасида SMART-аудитория фаолияти йўлга қўйилди.
SMART-аудитория ўзида FingerPrint, SMART Электрон минбар, “Чизмачилик (3D ўлчамли модел)” мобил илова, мультимедия проектори каби замонавий ахборот технологияларини жамлаган тизим.
Шунингдек, талабаларни таълим жараёнига, машғулотларга масъулият билан қарашга ундайди. Элетрон минбар дарс материалларини мавзу баёнидан чалғимасдан тушунтиришда янги технология бўлиб, ўқитувчи учун керакли бўлган турли маълумот ва ускуналар билан жиҳозланган [7]. Овоз кучайтириш мосламаси ўқитувчи ва намойиш қилинаётган мультимедия материаллари овозини ўқувчиларга яхши етиб боришини таъминлайди. Дарсни бир вақтда webinar кўринишида олиб боришга мўлжалланган конференц-алоқа платформаси дарсда қатнашмаётган талабаларга машғулотни онлайн тарзда кузатиш ва ўзлаштириш имконини беради.
Электрон минбар дастурий платформаси профессор-ўқитувчига ўзининг виртуал кабинетидаги ишини ташкил қилиш, жорий сана учун дарс жадвали, тақвим-мавзули (календарь-тематик) режа, бугунги мавзу ва дарсга оид бошқа маьлумотлар билан танишиш, машғулот давомида талабаларга мавзу доирасида янада кўпроқ маълумот беришда қулай восита ҳисобланади. Замонавй ахборот коммуникaция технологиялари, хусусан, мобил технологиялар сўнгги вақтларда педагогик инновaцияларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Инновaция - бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновaцион ғоялар, инновaцион ёндашув асосида бошлашимиз керак.
Талабалар учун мустақил билим олиш имкониятларини ошириш, таълимнинг электрон ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш учун зарур шароитларни яратиш таълим мазмунини такомиллаштиришнинг зарурий шароитларидан бири саналади. Замонавий таълим тизимининг асосини сифатли ва юқори технологияли мухит ташкил этади [6].
Шу ўринда айтиш жоизки, АКТ сохаси таълими амалиётида мутахассислик фанларини ўқитишда интерактив ўқув материалларидан фойдаланиш талабаларнинг мустақиллиги, ижодкорлиги, фанга қизиқувчанлиги, янгиликларга интилувчанлигини шакллантиришга ёрдам беради.
Сўнгги йиллар давомида AutoCAD, 3D Max, CoralDraw, ArchiCAD, Adobe Captivate, CourseLab, Lectora, Adobe Presenter, iSpring, CourseBuilder, UniMaster, Android Book App Maker каби интерактив ўқув материалларини яратиш имкониятини берувчи педагогик инструментал дастурлар хорижий ва махаллий мутахассис, педагоглар томонидан юқори бахоланмоқда [3,4].
Фалсафада “шарт-шароит” тушунчаси, предметни атрофидагиларга нисбатан муносабатини ифодалаш деб таърифланади. Бизнинг тадқиқотимизда дидактик тизим ҳақида сўз юритилар экан, “дидактик шарт-шароит” тушунчасидан фойдаланамиз. Дидактик шарт-шароит деганда ўқув-тарбия жараёнида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантириш, касбий-ижодий фаолият даражасини таъминлашга эришиш тушунилади.
Технологик таълим ўқитувчиси талабаларнинг лойиҳавий фаолиятини ташкил қилиш ва ўқитишга тайёрланиши керак, чунки лойиҳалар методи “Технология” таълим соҳасининг асосларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, чизмачилик ўқув фани ўқув лойиҳалаш-конструкторлик фаолиятида фойдаланишга қаратилиши керак [4,6]. Педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг лойиҳалаш-конструкторлик фаолиятини машинасозлик чизмачилиги фани билан интегрaциялаш мақсадида уларда ижодий конструктив-техник, ғояларини жадал ривожлантириш, ўқув лойиҳаларининг график ва матнли таркибий қисмларини ва уларни ҳимоя қилиш учун материалларни тайёрлашда кўникмаларини шакллантириш керак.
Технологик таълим йўналиши талабаларининг график компетентлигини шакллантириш ва ривожлантириш тизимининг модели педагогик жараённи ташкил этишда шахсга йўналтирилган, модулли-компетенциявий, фанлар интеграцияси ва амалий фаолиятли ёндашув асосида кўриб чиқилади.
Талабалар конструктив-техник фаолияти, биринчидан, муаммоли вазифаларни ҳал қилиш жараёнидир. Ўқув конструктив – техник фаолияти қуйидаги вазифаларда кўринади: изланиш марказида конструкция ғояси бўлиб, нисбатан содда ҳисоб-китоблар ва ҳар доим тўлиқ техник ҳужжатларни тўплаш билан қўллаб-қувватланади; оптимал ечимни танлаш кўпинча технологик мақсадларга эмас, балки таълим ва педагогикага бўйсунади, лекин уларни ҳам ҳисобга олади; яхлит конструкциялаш жараёнини бошқариш учун кўпгина вазифалар бир киши томонидан бошидан охиригача ҳал этилади [3].
Муаммоли вазият шахснинг бирор нарсани тушунмаслиги ёки фаолият учун билим ёки ҳаракат усулларидан маҳрум бўлганда пайдо бўлади. Ундан чиқиб кетиш, таълимда ўз қийматига эга. Муаммони ҳал қилиш учун қабул қилинган қарор оғзаки шаклда муаммоли вазифага айлантиради. Муаммоли таълим кўплаб таълим методларига хос бўлган пассивликдан халос бўлади, чунки муаммоли вазиятлар таълим олувчиларнинг шахсиятини ўз ичига олади.
Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг график компетентлигини ривожлантириш жараёни мақсадни аниқлаш мазмунни такомиллаштириш ва натижани баҳолаш каби босқичлардан иборат. Касбий график компетентликнинг ривожлантиришнинг таркибий тузилмаси мотивaцион қадриятий, когнитив, амалий-фаолиятий ва рефлексив ижодий компонентларидан иборат [1,2].
Шахсий-фаолиятли таълимда талабаларнинг мустақил ва амалий ишлари муҳим ўрин тутади, бунда улар фақатгина блимларни қўллаш билан эмас, балки уларни ўзлаштириш босқичи: ҳис қилиш, тушуниш, шунингдек, муаммоли вазиятлардан ўтадилар. Улар талабаларни мустақил хулосалар чиқаришга, таълимнинг турли ташкилий шаклларида ўқитиш учун тадқиқот элементларини жорий этишга имкон бериш воситаси сифатида кенг қўлланилади.
ОТМда технологик таълим йўналишида: умуммаданий, умумкасбий,
психологик-педагогик фанлар ва махсус тўгараклар, шу жумладан техник ижодкорлик тўгараклари, STEAM ва SMART стартап лойихалари танловлари, конструкторлик, лойиҳавий, илмий-техникавий жамиятлар, қизиқишлар бўйича клублар, мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналар, хўжалик шартномалари асосида ОТМларда талабаларнинг тажриба-конструкторлик ишларини бажариши [4]. Шундай қилиб, олий таълим тизимида интегрaцион анъаналарнинг муайян аспектлари муаммосини ҳал этишга қаратилган адабиётлар таҳлили асосида шуни таъкидлаш жоизки, биринчидан, педагогик феномен сифатида таълим-тарбия жараёнини интегрaциялашнинг аҳамиятини асослаш; иккинчидан, интегрaциялашувнинг етакчи компонентини ажратиш орқали, фанлар интегрaцияси таъминланади; учинчидан, ўқув фанларини рaционал ягона ғояга бирлаштириш орқали бирор глобал муаммо даражасидаги материалларни синтез қилиш ёки асосий мазмунни концентрaциялаш таъминланади; тўртинчидан, кўп функцияли дидактик ҳодиса сифатида таълимни интегрaциялаш орқали уни (дидактик) тизим: жараён, таълим мақсади, таълим воситаси ва натижаси сифатида ифодалаш мумкин.
Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларида касбий-график компетентлигини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларига асосланиб, касбий-график компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитларини назарий жиҳатдан аниқлаш мумкин. Улар қуйидагилардан иборат: таълим жараёнида мақбул эмоционал-психологик ва ижодий муҳит яратиш; график тайёргарлик мазмунини такомиллаштириш; график компетентликни ривожлантириш жараёнини лойихалаш; талабларга ўзининг асосий таълим компонентларини эркин танлаш имкониятини тақдим этиш: ўқитишнинг маъноси, суръати, шакл ва методлари; график ва лойихавий-конструкторлик фаолитини интегрaциялаш; таълимнинг амалий-фаолиятга йўналтирилган инновaцион технологияларни ва интерактив методларни жорий этиш [1,3,4]; талабаларни интерактив режимда тақдим этиладиган предмет ҳақидаги маълумотлар билан таъминлайдиган ягона ахборот муҳитини яратиш; “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” ўқув фанини ўрганиш жараёнида махсус ўқув-методик таъминотдан фойдаланиладиган яхлит ўқув жараёнини ташкил этишнинг ягона тизимини яратиш.
Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларида касбий-график компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари тажриба-синов асосида тасдиқланиши зарур [4]. Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари, ўқув методик таъминоти: таълим мазмуни, таълим жараёнида қўлланиладиган инновaцион таълим технологиялар, интерфаол методлар, таълим шакли ҳамда воситаларини қўллаш методикаси ҳақида диссетaция ишининг кейинги бобларида сўз юритилади.

Download 27.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling