Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Аудит ўтказиладиган участкани дастлабки ўрганиш доирасида сўровлар ўтказиш
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1.4. Маълумот йиғиш учун кузатувдан фойдаланиш
3.1.3 Аудит ўтказиладиган участкани дастлабки ўрганиш доирасида сўровлар ўтказиш
Аудит ўтказиладиган участкани дастлабки ўрганиш доирасида сўровлар ўтказиш таҳлилий тадбир бўлиб, “Таҳлилий тадбирлар” номли 13-АФМС (ЎзР АВ 1999 йил 03 сентябрда №814 билан рўйхатга олган) билан тартибга солинади. Сўров аудит ўтказиладиган участкани дастлабки ўрганиш доирасида махсус ишлаб чиқилган сўровномалар асосида ўтказилади. Жараён корхона раҳбарияти ва жавобгар шахслар билан савол-жавоб ўткзишдан бошланиши лозим. Олинган жавоблар аудиторлик далиллари ёки аудиторнинг корхона фаолияти ҳақидаги билимлари билан тасдиқланиши зарур. Аудитор раҳбарият билан савол-жавоблар натижаларига асосланган бошқа аудиторлик тадбирларини қўллаш имкониятини ҳам кўриб чиқиши лозим. Аудиторлик далиллари олиш учун аудитор бошқа турдаги аудиторлик тадбирларини ҳам ўтказиши лозим. Аудиторлик тадбирларининг моҳияти билан мазкур Қўлланманинг бошқа бўлимида аниқроқ танишиш мумкин. Баъзи ҳолларда корхона раҳбарияти аудитор қўйган саволларга тўғридан-тўғри жавоб бера олмайди. Бундай ҳолларда аудитор корхона раҳбарияти ваколат берган моддий жавобгар шахслар билан сўров ўтказади. Жавоблар ёзма ёки оғзаки кўринишда бўлиши мумкин. Аудитор бу жавобларни ишчи ҳужжат сифатида ҳужжатлаштиради. Олинган жавоблар таҳлили асосида аудитор текширувнинг умумий стратегиясини ва яхлитланган режасини ишлаб чиқади. Сўров ўтказиш жараёни ҳақида кўп гапириш мумкин. Масалан, анкета ва саволномаларни аввалдан ишлаб чиқиш ва ички аудит хизмати раҳбари билан келишиш, сўров ўтказиш куни ва вақтини, корхонанинг сўровда қатнашадиган шахслари рўйхатини аввалдан режалаштириш зарур. Лекин энг муҳими, сўров натижалари таҳлилий тадбирларнинг турларидан бири сифатида аудиторга ишонч бериши ва бутун корхона ёки текширилаётган алоҳида участканинг фаолиятини тушуниб олиш учун етарли далиллар бериши лозим. 3.1.4. Маълумот йиғиш учун кузатувдан фойдаланиш Кузатув – аудиторлик тадбири бўлиб, бошқа шахслар томонидан бажарилган жараёнлар ёки тадбирларни кузатишни қамраб олади. Масалан, ички аудиторнинг корхона ходимлари томонидан товар моддий заҳиралар инвентаризацияси амалга оширилишини ёки назорат тадбирларининг бажарилишини кузатиш. Кузатиш жараён ёки тадбирларнинг қандай бажарилаётгани тўғрисида аудиторлик далилларини беради. Лекин кузатув тадбири амалга оширилаётган маълум бир вақт билан чекланади. Таъкидлаш жоизки, кузатиш тадбирини ўтказиш фактининг ўзи жараён ёки тадбирларни бажаришга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Аудит жараёнида бажарилган кузатув моддий далилларни қўлга киритишга олиб келади. Тизимда мавжуд бўлган унсурларнигина эмас, бошқалар учун сезиларсиз бўлган жиҳатларни ҳам қайд этиш муҳимдир. Ички аудитор далиллар излашдан бир дақиқага ҳам тўхтамаслиги керак. У ўз билими ва имкониятларидан фойдаланиб ички назорат тизими қанчалик тўғри жорий этилганини аниқлаши лозим. Корхона раҳбарияти ички назорат тизимида аниқланган нуқсонларни ўз вақтида қайд этиш бўйича маълум бир савияга эга бўлиши лозим. Бу вақт талаб қилади, лекин бир кун келиб ички аудитор объектга қисқа муддатга келган пайтида ҳам раҳбариятнинг савияси ҳақида тез фурсатда етарли тасаввурга эга бўлиши мумкин бўлади. Кузатув ишлаб чиқаришда, қурилишда, савдо соҳасида ва ҳ.к.з. ларда жуда зарур. Бундай жойларда аудиторлар одатда ҳужжатли далилларга нисбатан моддий далилларни кўпроқ йиғадилар. Тайёр маҳсулот ва ТМЗнинг бошқа турларини ўрганишда ва таҳлил қилишда керакли идентификация ва текшириш ҳақидаги белгиларнинг мавжудлигини белгилаш, уларнинг жойлашган ери бухгалтерия ҳисобида кўрсатилган қайдларга мувофиқлигини, зарар етишидан ҳимоя мавжудлигини қайд қилиш керак. Ишлаб чиқариш линиясидаги ўлчов асбобига келсак, унинг нималарни ўлчаётганини, асбобнинг аниқлиги текширилганини аниқлаш лозим. Кўрсатмаларни жараённинг технк тавсифлари билан солиштириш зарур. Кўрсаткичлар тўғрими? Агар йўқ бўлса, буни сезишганми? Қандай чоралар кўрилган? Омборхонада аудит текширувлари ўтказилганда фақатгина маҳсулотларнинг тўғри жойлаштирилганига эмас, балки накладной ҳужжатларнинг ҳолатига ҳам эътибор берилиши керак. Маҳсулотларни бут сақлаш учун шароитлар яратилганми, қабул қилиш ва юклаб жўнатиш усуллари, сақлаш муддатлари, мувофиқ келмайдиган маҳсулотларни бошқариш, шунингдек, омборга кириш пайтидаги идентификация ва инспекцияни таъминловчи шароитлар яратилганини текшириш керак. Мисол тариқасида, аудиторнинг инвентаризация чоғидаги, инвентаризациянинг ўтказилиш жараёнини кузатиш пайтидаги ҳаракатларини кўриб чиқамиз. Бундай кузатув аудиторга бухгалтерия ҳисоби тизиминининг ишончлилиги ва ички назорат тизимининг таъсирчанлигини тўғри баҳолашга ёрдам бериши мумкин. Корхонанинг активлари инвентаризациядан ўтказилишини кузатиш пайтида аудитор қуйидагиларни бажариши тақозо этилади: а) ички назорат тизимининг ишончлилигини текшириш мақсадида назорат ўлчовларида (тортиб кўриш, қайта санаб чиқиш) иштирок этиш; б) эскирган, ишлатилмайдиган ёки кам ишлатиладиган товар-моддий заҳиралар мавжудлигини ўрганиш; в) учинчи шахсга тегишли заҳиралар алоҳида сақланишини, улар омбор ҳисобида ва бухгалтерия ҳисобида балансдан ташқари счётларда алоҳида ҳисобга олинаётганлигини текшириш; г) дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг қайтарилиши амалга ошиши ёки амалга ошмаслигини аниқлаш. Олинувчи маълумотларнинг аниқлигини ошириш учун аудиторга текширувни қуйидаги икки йўналишда олиб бориш тавия этилади: а) товар-моддий заҳираларнинг ҳисоб маълумотларини уларнинг ҳақиқий мавжудлиги билан солиштириш; б) ҳақиқий товар-моддий заҳираларни ҳисоб ёзуви маълумотлари билан солиштириш. Инвентаризация ўтказиш жараёнида йўл қўйилган барча хатолар аудиторнинг ишчи ҳужжатларида акс эттирилади. Ички аудитор инвентаризация ўтказилиши талаб этилган ҳар бир участкада қуйидаги саволларга жавоб олиши лозим: - инвентаризация ўтказилаётган санада актив ёки мажбуриятлар борми; - инвентаризация ўтказилаётган сана ҳолатига корхонага ҳуқуқ ва мажбуриятлар тегишлими; - корхонага ёки инвентаризация ўтказилиш пайтига тааллуқли операциялар амалга оширилганми ёки хўжалик фаолиятида шунга тегишли ҳодиса рўй берганми; - инвентаризация ўтказилиш вақтига келиб ҳисобга олинмаган активлар, мажбуриятлар, операциялар ёки хўжалик фаолияти ҳодисалари бўлганми; - актив ёки мажбурият тегишли баланс қийматида акс эттирилганми; - операция ёки хўжалик фаолияти ҳодисалари тегишли суммалар бўйича ҳисобга олинганми, даромад ёки харажат тегишли даврга кирадими; - қўлланилаётган счетлар молиявий ҳисоботнинг асосий принципларига мувофиқликда очиляптими, изоҳланяптими, тасвирланяптими. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling