Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- “қизил байроқлар” (огоҳлантирувчи белгилар)
Мулоҳаза. Корхона раҳбарларидан бирон киши фирибгарликка аралашган бўлса ёки фирибгарлик молиявий ҳисоботнинг сезиларли даражада бузилишига олиб келса, кузатув кенгаши бу ҳақда бевосита хабардор қилиниши шарт.
Ички аудитор назорат тадбирларининг фирибгарликни олдини олиш ёки фирибгарликни топишга қодир эканлигини аниқлаш мақсадида мавжуд назорат тадбирларини текшириш учун жавобгардир. Бундан ташқари, ички аудитор фирибгарлик ҳақидаги шубҳаларни текшириш учун ҳам жавобгардир. Лекин ички аудитор фирибгарликнинг олдини олиш учун жавоб бермайди. Ходимлар назорат тизими ва назорат тадбирларини айланиб ўтиш учун тил бириктиришлари мумкинлиги сабабли фирибгарликнинг йўқлиги ёки фирибгарлик содир этилиши учун имкониятлар йўқлигини кафолатлашнинг иложи йўқ. Фирибгарлик содир этилгандан кейин уни аниқлаш билан шуғуллангандан кўра, назорат тадбирлари ёрдамида фирибгарликнинг олдини олган маъқулроқ. Лекин доим ҳам бунинг иложи бўлавермайди. Агар фирибгарлик содир этилгани ҳақида шубҳа бўлса, ички аудитор бу ҳақда корхонанинг тегишли бошқарув раҳбари, кузатув кенгашини хабардор қилиши лозим.
Фирибгарлик содир этил ишига кўмак берувчи омиллар турли-туман ва кўп сонлидир. Ички аудитор ожиз томонларни билгани боис фирибгарликни топиш ва унинг олдини олиш имконияти нуқтаи назаридан жуда яхши ўринда туради. Фирибгарлик содир этилишига имкон берадиган омиллардан баъзилари ички назорат тадбирларининг мукаммал эмаслиги сабабли пайдо бўлади. Айнан: мажбуриятларнинг тақсимланмаганлиги; корхона активларига жисмоний жиҳатдан етишиш чекланмаганлиги; ҳақиқий мавжуд активларни ушбу активлар ҳақидаги ҳисоб ёзувлари билан солиштиришга қодир бўлмаслик; операцияларнинг зарур авторизациясиз бажарилиши; (1-4 бандлар мажбуриятларнинг чегараларини ажратиш билан боғлиқ.) ходимлар сонининг етарли эмаслиги ёки малакали ходимларнинг етишмаслиги (бунинг натижасида назорат тадбирларининг номутаносиб равишда ижро этилиши); ходимлар ўртаси ўзаро тил бириктирилиши; кам миқдордаги қимматбаҳо юқори ликвидли активларнинг мавжудлиги; менежерларда мавжуд назорат тадбирларини четлаб ўтиш ёки назарга илмаслик имкониятининг мавжудлиги. Ички аудиторлар институти“Фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш, топиш, текшириш ва ҳисоботларда акс эттириш” номи остида расмий баёнот қабул қилган. Ушбу баёнотнинг асосий бандлари қуйидагилардир: Фирибгарликнинг олдини олиш корхона раҳбариятининг мажбурияти ҳисобланади. Ички аудиторлар фирибгарликнинг содир этилиш эҳтимоли белгиларини таниб олишлари учун етарлича билимга эга бўлишлари керак. Назорат тизимида кучсиз жиҳатлар топилганда фирибгарлик содир этилишига кўмак берувчи бошқа омилларни аниқлаш мақсадида қўшимча синовлар ўтказилиши зарур. Фақатгина аудиторлик тадбирларининг ўзигина фирибгарликни топишга кафолат бўла олмайди Фирибгарликнинг топилиш факти ҳақида тегишли мансабдор шахсга хабар қилиниши зарур. Топшириқнинг режалаштирилиши чоғида ички аудитор вазифани бажариш пайтида иши тушадиган, фирибгарлик содир этилиши мумкин бўлган соҳаларни инобатга олиши зарур. Демак, ички аудиторлар фирибгарлик хатари омиллари ва “қизил байроқлар” (огоҳлантирувчи белгилар) билан таниш бўлишлари лозим. Аудитор фирибгарликнинг аниқланиши ва сезилмаган ҳамда бартараф этилмаган хатоларнинг топилиши учун жавобгардир. Аудиторнинг хулосаси корхонанинг молиявий ҳисоботида фирибгарликлар ва аҳамиятли хатолар йўқлигини ёки улар тўла топилганини ё хатолар тузатилганини кафолатлаши керак. Аудиторлик текшируви ўтказилганда топилган хатоларнинг асосий турларини қуйидаги тарзда гуруҳлаш мумкин: 1. Ҳисоб юритишдаги хатолар, ҳисоб юритишнинг йўқлиги ва тасодифий хатолар (арифметик адашишлар, ҳисоб шаклларини тўлдиришдаги хатолар ва тасодифий нотўғри проводкалар); 2. Қайтарилувчи хатолар, бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларини, солиқ қонунчилиги масалаларини ва молиявий-хўжалик фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини билмаслик билан боғлиқ хатолар. Агар аудитор алдов (хато) мавжуд бўлиши мумкин, деган хулосага келса, уларнинг молиявий ахборотга кўрсатиши мумкин бўлган таъсирини баҳолаши, қўшимча тадбирларни ишлаб чиқиши ва қўллаши зарур. Халқаро ички аудит стандартида (1210.А2) кўрсатилишича, ички аудитор фирибгарлик белгиларини аниқлаши учун етарлича билимларга эга бўлиши шарт. Айни дамда ички аудиторга асосий вазифаси фирибгарлик фактларини аниқлаш ва текшириш ваколатига эга деб қаралади. Ички аудиторнинг мустақил вазифаси сифатида фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш ва текширишни ажратиш мумкин. Қуйидагилар мақсад ва вазифаларни бажариш, шунингдек, ахлоқ принциплари ва ички аудит хизматининг ишлаш принципларига риоя қилишнинг асосий шартлари ҳисобланади: - ички аудитнинг мустақил хусусияти. Ички аудит хизмати мутахассислари корхона кузатув кенгашига ҳисобот берадилар. Улар ўзлари ишини текширадиган мансабдор ва моддий жавобгар шахслардан мустақилдирлар; - текширув дастурларининг махфийлигига риоя этиш. Хизмат фаолияти текшириладиган шахслар томонидан фактларнинг нотўғри талқин қилиниши ва фирибгарлигига йўл қўймаслик учун текширишни амалга ошириш дастури махфий тутилиши зарур; - фирибгарлик ҳолатларини кўриб чиқиш ва корхона раҳбарияти томонидан фирибгарликнинг олдини олиш бўйича қабул қилинган чораларнинг оқилоналигини баҳолаш. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling