Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Ички аудитор сертификати учун имтиҳон топшириш


Download 1.71 Mb.
bet8/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Ички аудитор сертификати учун имтиҳон топшириш. Имтиҳонда иштирок этиш учун аудиторларнинг жамоат бирлашмаларидан бирига даъвогар томонидан “Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 1-иловасида белгиланган шаклдаги аризага илова қилинган ҳолда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) мазкур Низомнинг 2-иловасида белгиланган шаклга мувофиқ тўлдирилган анкета;
б) паспорт нусхаси;
в) олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал ёки уни берган олий таълим муассасаси томонидан тасдиқланган нусхаси;
г) меҳнат дафтарчасидан нотариус ёки иш берувчи томонидан тасдиқланган кўчирма (агарда, ўриндошлик бўйича бухгалтерия ҳисоби, аудит, солиқ маслаҳати, молия ёки солиқ назорати соҳасида ёхуд шу соҳаларда дарс бериш бўйича амалий иш стажига эга бўлса, бу тўғрисида меҳнат дафтарчасига белгиланган тартибда ёзув мавжуд бўлиши керак);
д) иккита фотосурат (3 х 4 см ўлчамда);
е) махсус тайёрлов курсини ўтаганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси (махсус тайёрлов курсини тугатган санадан бошлаб ҳужжатларни топшириш санасигача бўлган вақт оралиғи бир йилдан кўп бўлмаганда гувоҳнома ҳақиқий ҳисобланади);
ёки аудитор малака сертификатининг нусхаси;
ёки солиқ маслаҳатчиси малака сертификатининг нусхаси;
ёки бухгалтер халқаро бухгалтер сертификати (САР - сертификатланган бухгалтер-амалиётчи, CIPA - сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер ва бошқа)ларидан бирининг ва халқаро бухгалтер сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб, ҳар йили малака оширганлигини тасдиқловчи гувоҳноманинг нотариал ёки сертификат берган ташкилот томонидан тасдиқланган нусхаси;
ж) аризани кўриб чиқиш учун энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжати.
Даъвогар тақдим этган аризасидан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим унга қайтариб берилмайди.
Ҳужжатлар даъвогар томонидан шахсан ёки почта орқали тақдим этилади.
Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлик учун жавобгарлик даъвогарга юкланади.
Жамоат ташкилоти аризаларни махсус номерланган ва тикилган журналда рўйхатга олиш учун масъул шахсга бириктиради.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling