Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги Низом
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ички аудитор сертификати
- Ўқув марказлари (
- Малака ошириш.
1.2. Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги Низом
Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 12 майдаги № 2361 рақам билан рўйхатга олинган “Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги Низом” билан тартибга солинади. Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2012 йил 2 апрелдаги 90- сонли буйруғи билан тасдиқланган ва 2012 йилнинг 22 майидан кучга кирган. Низомда қуйидаги терминлар (атамалар)га таъриф берилган: Ички аудитор сертификати - ички аудит хизматида фаолият олиб бориш учун ички аудиторнинг профессионал малакасини тасдиқловчи ҳужжат (бундан кейинги ўринларда сертификат деб юритилади) Ўқув марказлари (ички аудиторларни тайёрлаш марказлари) – ички аудиторларни ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича тегишли лицензияга эга бўлган, фақат аудиторларнинг жамоат бирлашмалари томонидан таъсис этиладиган нодавлат таълим муассасаси. Ички аудитор сертификати ички аудиторнинг профессионал малакасини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу ҳужжат корхоналардаги ички аудит хизматида фаолият юритиш ҳуқуқини беради. Сертификат даъвогар томонидан малака имтиҳони муваффақиятли топширилган тақдирда, аудиторларнинг республика профессионал жамоат бирлашмалари (бундан кейинги ўринларда аудиторларнинг жамоат бирлашмалари деб юритилади) томонидан беш йил муддатга берилади. Малака ошириш. Сертификат эгаси сертификат олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили малака ошириш курсларидан ўтиши шарт. Сертификатни олиш учун аризани кўриб чиқиш, амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш ҳамда дубликат бериш учун даъвогар (сертификат эгаси) қуйидаги миқдорларда йиғим тўлайди; - аризани кўриб чиқиш учун энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида; - сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида; - сертификатни қайта расмийлаштирганлик ҳамда унинг дубликатини берганлик учун ариза топширилган санадаги энг кам иш ҳақининг тўртдан бир қисми миқдорида. Йиғим аудиторларнинг жамоат бирлашмалари ҳисоб рақамига ўтказилади ва имтиҳонларни ташкил қилиш ва ўтказиш, сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ишлатилади. Йиғим тўлаш учун банк реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар аудиторларнинг жамоат бирлашмалари веб-сайтларига жойлаштирилади. Ички аудиторларни тайёрлаш фақат аудиторларнинг жамоат бирлашмалари томонидан таъсис этиладиган нодавлат таълим муассасаси томонидан амалга оширилади. Бошқа юридик шахслар ёки фақат аудиторлар жамоат бирлашмаларининг ҳудудий филиаллари томонидан таъсис этилган ўқув марказларида ички аудиторларни тайёрлашга рухсат берилмайди. Ўқув марказлари - аудиторларни ўқитиш ва малакасини ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлиши лозим. Юқорида келтирилган меъёрий ҳужжатга асосан ўқув марказларига қуйидаги вазифалар юклатилган: - аудиторларнинг жамоат бирлашмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган ички аудиторларни тайёрлаш дастури (бундан кейинги ўринларда тайёрлов дастури деб юритилади) бўйича 80 соатли махсус ўқув курсларини ҳамда ички аудиторлар учун малака ошириш дастури бўйича 20 соатли курсларни ташкил этиш; - сертификат бланкасига сертификат эгасининг ҳар йили малака ошириш курсини ўтаганлигини тасдиқловчи ёзув киритиш; - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳар чоракда, кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай сертификат эгасининг малака ошириш курсини ўтаганлиги тўғрисида ахборотни тақдим этиш. Агарда ўқув марказлари ёки аудиторларнинг жамоат бирлашмалари томонидан меъёрий талаблар бузилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уларга ёзма равишда огоҳлантириш билдиради. Ички аудитор малака сертификатини олиш учун имтиҳонга бир вақтнинг ўзида қуйидаги малака талабларига жавоб берадиган даъвогарлар киритилади: а) олий иқтисодий маълумотга, шунингдек хорижий давлатнинг олий таълим муассасалари томонидан берилган ва қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги олий таълимга эквивалент деб эътироф этилган олий иқтисодий маълумотга ҳамда олий таълим муассасасини тугаллаганидан сўнг охирги ўн йилнинг камида икки йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, солиқ маслаҳати, молия ёки солиқ назорати соҳасида ёхуд шу соҳаларда дарс бериш бўйича амалий иш стажига (шу жумладан, ўриндошлик бўйича) эга бўлган; б) ўқув марказларида махсус тайёрлов курсини ўтаган. Қуйидаги сертификатлардан бирига эга бўлган даъвогарларга махсус тайёрлов курсини ўтамаган бўлса ҳам имтиҳон топширишга рухсат берилади: аудиторнинг малака сертификати (ариза берилган санада мазкур сертификатнинг амал қилиш муддати тугашига 6 ойдан кўп вақт қолган бўлса); солиқ маслаҳатчиси малака сертификати; халқаро бухгалтер сертификати (САР - сертификатланган бухгалтер-амалиётчи, CIPA - сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер ва бошқалар), агарда халқаро бухгалтер сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб, ҳар йили малака оширганлигини тасдиқловчи гувоҳнома мавжуд бўлса. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling