Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Ички аудит хизматининг асосий вазифалари


Download 1.71 Mb.
bet3/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Ички аудит хизматининг асосий вазифалари
Ички аудит хизмати вазифаларининг моҳияти унинг корхона бошқарув тузилмасидаги мақомидан келиб чиқади. Хизмат кузатув кенгаши томонидан ташкил қилинади, айнан кузатув кенгаши ички аудиторларни ишга қабул қилади. Бундан келиб чиқадики, хизматнинг бош вазифаси кузатув кенгашини корхонанинг жорий аҳволи ҳақида аниқ ахборот билан таъминлаш ва корхона фаолитини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашдан иборат. Хизмат зарур ахборотни корхонада ички аудиторлик текширувлари ўтказиш чоғида тўплаб боради. Ички аудит пайтида олинган маълумотлар таҳлили асосида корхона кузатув кенгаши номига тегишли таклифлар тайёрланади. Хизматнинг кейинги вазифаси корхонанинг бошқарув органларига (ижроия органига) ички аудит текшируви пайтида аниқланган камчиликларни бартараф қилишга доир тавсиялар киритиш ва кейинчалик нуқсонларнинг бартараф қилиниш жараёни устидан назорат олиб боришдир.
Ўзига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун ички аудит хизмати қуйидаги функцияларни бажаради:
1. Корхона фаолиятини ички аудиторлик текширувидан ўтказиш. Текширишлар ҳар йили кузатув кенгаши тасдиқлайдиган ички аудит режасига мувофиқ, ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунлари бўйича ўтказилади.
2. Тузилаётган хўжалик шартномаларини қонунчилик талабларига мос келиши нуқтаи назаридан экспертиза қилиш.
3. Корхона тузилмавий бўлинмаларига бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузишда методик кўмак кўрсатиш, уларга молиявий, солиқ, банк ва бошқа қонунчилик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш.
4. Кузатув кенгашига ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш ва уларнинг таклифларини баҳолашга оид техник вазифаларни ишлаб чиқишда кўмак кўрсатиш. Қайси бир ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш бўйича кузатув кенгашига тавсиялар тайёрлаш.

Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга биноан ички аудит хизмати қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:


- корхонанинг ички ҳужжатларини (раҳбар буйруқлари, фармойишлари, бошқарув органларининг қарорлари, маълумотномалар, ҳисоб-китоблар, зарур ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари ва бошқа ҳужжатлар), ички аудитни амалга ошириш пайтида юзага келган саволлар юзасидан корхонанинг мансабдор ва жавобгар шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш;
- ички аудит ўтказилишида кўмак кўрсатиш учун корхонанинг тегишли мутахассисларини жалб қилиш.

Ўз ҳуқуқларидан самарали фойдаланиш ва аудиторлик текширувларининг сифатли ўтказилиши таъминлашда ички аудит хизмати қуйидаги мажбуриятларга эга:


- ички аудит амалга оширилаётганда қонунчилик нормалари, Ички аудит хизмати тўғрисида низом ва бошқа қонунчилик актларига риоя қилиш;
- ҳисоботларни Ички аудит хизмати тўғрисида низом талабларига мувофиқ тузиш;
- молиявий ва статистика ҳисоботлари кўрсаткичларининг тўғрилигини текшириш;
- ички аудит амалга оширилаётганда олинган ахборотнинг махфийлигини сақлаш;
- корхонанинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан корхонага зарар етказилганидан гувоҳлик берувчи фактлар топилганда кузатув кенгашига зудлик билан хабар қилиш ва бу ҳақда аудиторлик ҳисоботига тегишли ёзув киритиш;
- активлар инвентаризациясида ва инвентаризациянинг ўз вақтида ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилишини назорат қилишда қатнашиш.

Ички аудит хизматига шунингдек, қонунчилик ва корхонанинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин. Ички аудитга қўшимча вазифа ва масъулиятни юклаш ҳуқуқига фақат корхона кузатув кенгаши эгадир.





Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling